Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

 
257 - САВОЛ
ТАЪЛИМ МОНИТОРИНГИ – БУ ҚАН-
ДАЙ ТИЗИМ ИФОДАСИ? 
ЖАВОБ: Таълим мониторинги – педагогик тизим фаолияти 
ҳақида ахборотлар йиғишни ташкил этиш, сақлаш, қайта ишлаш 
ва тақсимлаш тизими, кузатилаётган объект ҳолатини ва келгусида 
унинг ривожланишини олдиндан башорат қилувчи тизимдир. 
Таълим мониторинги педагогик тизим фаолиятидан олинган 
далилий хулосавий натижаларни унинг мақсадига нечоғлик 
мослигини кўрсатувчи, тескари алоқани таъминловчи мустақил 
бошқарувчи вазифаларни амалга ошириш жараёнидан иборат. 
Мониторинг объектлардаги турли ҳодиса ва жараёнлар ҳолатини 
баҳолаш, назорат қилиш, олдиндан башорат қилиш мақсадида 
махсус ташкил этилган тизимдан иборат бўлиб, ундан жараёнларни 
динамикада мунтазам равишдаги кузатишда фойдаланилади. 
Таълим мониторинги – тадқиқот натижаларини мунтазам илмий 
асосланган ҳолда кузатиш (динамик) жараённи кузатиш учун ҳамда 
уларни берилган эталон билан қиёслаш жараёнида мунтазам равишда 
ривожланиб боради. 
КЎРСАТМА: Ўз ижодий фаолиятингизни мониторинг қилиб 
боришни истасангиз, энг аввало мониторингнинг педагогик тизим 
фаолияти ҳақидаги ахборотларни йиғишни ташкил этиш, сақлаш, 
қайта ишлаш ва уларни синфларга ажратиш тизимидан иборат 
эканлигини эътиборга олинг ва кузатилаётган объект ҳолатини ҳамда 
келгусида унинг ривожланиш динамикасини олдиндан башорат 
қилиш жараёнидан эканлигини эсдан чиқарманг. 
 
258 - САВОЛ: 
ТАЪЛИМ СИФАТИ – БУ ҚАНДАЙ 
ДАРАЖА? 
ЖАВОБ: Таълим сифати – таълим жараёнининг турли иш-
тирокчилари таълим муассасаси томонидан кўрсатилаётган таълим 


188 
хизматларидан кутганларнинг қаноатлантирилиши даражаси ёки 
таълимда қўйилган мақсад ва вазифаларга эришиш даражаси. 
Талаб этилган даражадаги таълим сифатига маълум ижтимоий - 
педагогик тизим орқали эришиш мумкин. Бу тизимни қуйидаги қисм 
тизимлар ташкил қилади: ДТС, бўлажак мутахассислар меъёрий 
модели; таълим сифатини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари 
ҳамда мониторинги. 
МАХСУС МАЪНОДА: “Таълим олувчи – таълим берувчи” 
даражасида таълим сифати – бу мунтазам равишдаги ўлчамлар 
асосида таълим берувчи ва таълим олувчиларнинг ўзаро му-
носабати, таълим олувчилар фаолияти, таълим натижаларининг 
таълим - тарбиясига мослигини белгиловчи даражадир. 
УМУМИЙ МАЪНОДА: “Таҳсил олувчи – таълим муассасаси” 
даражасида таълим сифати – бу тизимли ва квалиметрик 
кўринишларда мунтазам ўлчашлар асосида аниқланадиган 
таълим-тарбия натижаларининг мослик даражасидир. 
КЎРСАТМА: Илмий тадқиқот иши боришини мониторинг 
қилишда таълим сифатларини аниқлашнинг қайси тавсифига 
тўғри келишини эътиборга олиб фаолият юритинг. Тавсифлар 
қуйидаги вариантларда учраши мумкин: 
1. Таълиим сифати – бу таълим жараёнининг турли 
қатнашчиларини ўқув муассасаси томонидан кўрсатилган таълим 
хизматларидан қониқиш даражаси. 
2. Таълим сифати – ўқув муассасасининг муваффақиятли 
фаолиятини муҳим кўрсаткичи, ўқув муассасаини ички бошқарув 
вазифаларининг тизим ҳосил қилувчиси ҳисобланади. 
3. Таълим сифати – таълим олувчиларнинг ўзларини, 
жамиятни, таълим буюртмачилари талабларини қондиришга 
қодир бўлган таълим натижаларининг муҳим жиҳат ва 
хусусиятлари мажмуасидир.

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish