Тадбиркор ва солиқчи телеграм гуруҳига 17.03.2021 йил (15-00 га қадар) келиб тушган мурожаатларга Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари томонидан берилган жавоблар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
3
Ассалом алайкум. Исмим Содиқжон Каххоров, "Нафис" МЧЖда бухгалтерман.
Бир саволим
бор эди. Корхонамизда ишчиларга текин обед ташкил қилинган шуни овкатни таннархи бўйича
ходимга даромад деб хисоблаб, даромад солиғи тўлаймиз. Олдинги солик кодекси бўйича бу
моддий наф тарзидаги даромад хисобланар эди ва ЯИТ тўламас эдик. 2019 йилда тасдиқланган
янги солиқ кодекс бўйича бу компенсация тўлови хисобланиб, бунга ЯИТ хам тўлашни
бошладик. Савол шу ўзгаришни 2020 йил 1 апрелдан тадбик қилганман (чунки эски солиқ
кодекси бўйича имтиёзлар 1 апрелгача амал қилади дейилган эди.) шу тўғрими ёки 2020 1
январдан тадбиқ қилинадими.
Qahhorov Sodiqjon
Солиқ солиш
методологияси
департаменти
(Й.Нарзиев)
Эски таҳрирдаги солиқ кодекснинг 306-моддасига асосан Солиқ кодекснинг 172-моддасида кўрсатилган иш ҳақи тарзидаги
даромадлар ягона ижтимоий тўловнинг солиқ солиш объектидир.
Солиқ кодексининг 172-моддасига асосан иш берувчи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлган ва тузилган меҳнат
шартномасига (контрактига) мувофиқ ишларни бажараётган жисмоний шахсларга ҳисобланадиган ва тўланадиган барча
тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб эътироф этилади.
Бунда, Солиқ кодексининг 174-моддаси 13-бандиган асосан озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қиймати ёки озиқ-овқат ва йўл
чипталарининг қийматини қоплаш меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида даромадга киритиладиган компенсация тўловлари жумласига
киради.
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 403-моддасига асосан иш берувчининг ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари
ижтимоий солиқнинг солиқ солиш объекти ҳисобланади.
Солиқ кодексининг 371-моддасига асосан иш берувчи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлган ва тузилган меҳнат
шартномасига (контрактига) мувофиқ ишларни бажараётган ходимларга ҳисобланадиган ҳамда тўланадиган Солиқ кодексининг
373-моддасига мувофиқ компенсация тўловлари меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб эътироф этилади.
Солиқ кодексининг 373-моддаси 13-бандига асосан озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қиймати ёки озиқ-овқат ва йўл
чипталарининг қийматини қоплаш меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадга киритиладиган компенсация тўловлари жумласига
киради.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, иш берувчи томонидан ходимларнинг озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қиймати ёки озиқ-овқат
ва йўл чипталарининг қийматини қоплаш меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадга киритиладиган компенсация тўловлари
жумласига киради ва ушбу суммаларга эски таҳридаги Солиқ кодекси бўйича ҳам янги таҳрирдаги Солиқ кодекси бўйича ҳам
ижтимой солиқ солинади.
Мурожаатингиз
рўйхатга олинди.
ID рақамингиз 3
6
Здравствуйте. Сегодня мы пытались отправить исправленную с/ф бюджетной организации
которым был
продан товар через РТСБ , но так и не смогли. Оказывается что они работают
через систему УзАСБО которая не позволяет принимать исправленные с/фактуры за февраль
месяц. Объясните пожалуйста как можно исправить с/ф. и как сдать отчет по НДС,
так как в
с/фактуре не был выделен НДС. Спасибо заранее. тел.94-621-21-09, 71-278-64-40 Халида
Хакимовна
Расулова Халида
СП "SAMILA AZARIS"
94-621-21-09, 71-278-64-40
Солиқ
тўловчиларга
хизмат кўрсатиш
департаменти
(Х.Базаров)
Согласно статье 47 НК при изменении стоимости реализуемых товаров (услуг), в том числе в случаях изменения цены или
уточнения количества (объема) поставленных товаров или оказанных услуг, продавец обязан выставить покупателю
дополнительный или исправленный счет-фактуру в порядке, предусмотренном настоящим Кодексом.
Мурожаатингиз
рўйхатга олинди.
ID рақамингиз 6
7
Soliq servis. my soliq SCHET FAKTURALAR ISHLAMAYAPTIMI
Эгамов Шерзод Шарипович
Янги
технологиялар
ИАМ (Ш,Қаюмов)
soliqservis.uz ва my.soliq.uz сайтлари бир мейёрда ишламоқда.
Мурожаатингиз
рўйхатга олинди.
ID рақамингиз 7
8
Асалому алейкум хурматли соликчилар Мен БобоеваДиловар
фирма хисобчисиман Сиздан
илтимос бир саволимга аниклик киритиб беришингизни сурайман Бизнинг корхона арендага
машина чагил ва кум ташийдиган олди 2020 йилда 1 апрелдан то 1 октябргача пандемия
даврида ишламади лекин берган ташкилотга хат асосида ишламаганлигини малум килиб хат
берди энди шу корхонаишламаган даврда аренда пулини сураяпти лекин мен хат
берганим асос
була оладими шу масалага ойдинлик киритиб беришингизни сураймиз
олдиндан рахмат
Бобоева Диловар
Солиқ солиш
методологияси
департаменти
(Й.Нарзиев)
Хўжалик шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишда юзага келадиган муносабатлар Ўзбекистон
Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисидаги" Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Хўжалик шартномаси
шартнома шартларига ҳамда қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ равишда, бундай шартлар ва талаблар бўлмаган
ҳолларда эса иш муомаласи одатларига мувофиқ бажарилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 июлдаги ПФ-6029-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 июлдан 2020 йил
31 декабрга қадар ижарага берувчиларга 2020 йил учун ижара тўлови миқдорини пасайтириш мақсадида, шу жумладан тақдим
этилаётган солиқ имтиёзларини инобатга олган ҳолда ижара тўловини қайта кўриб чиқиш тавсия этилган.
Мурожаатингиз
рўйхатга олинди.
ID рақамингиз 8
9
Savolim. Men shartnoma asosida o'qiyman shartnoma pulini soliq to'lab berar ekan.
Shu oliy talimda
joriy qilingan lekin texnikumda amalda emas ekan.Texnikum xam oliy talim xam kantrakt to'laydi.
Savolimga javob bersangiz.
Radjabova Nigora
Hazratkulovna
Солиқ солиш
методологияси
департаменти
(Й.Нарзиев)
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги “Таълим тўғрисида” Қонунига мувофиқ техникумлар ўрта махсус
профессионал таълим муассасаларига киради. Шу сабабли, жисмоний шахслардан олинадиган солиқ бўйича Солиқ кодексининг
378-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзи техникумларда ўқиш учун йўналтириладиган даромадларга нисабатан татбиқ
этилмайди.
Мурожаатингиз
рўйхатга олинди.
ID рақамингиз 9
10
НДС буйича куйилган инкассалар олинадими? Шахзод Сами авто МЧЖ
Бахшиллоев Шахзод
Шахзод Сами авто МЧЖ
Солиқ
қарздорлигини
ундиришни
ташкил қилиш
департаменти
(Юлдашев Д)
Солиқ қарзи учун қўйилган инкассо топшириқномалари Солиқ кодексининг 121-моддасига мувофиқ, фақатгина қарздорлик
сўндирилган (ундирилган, камайтирилган) тақдирда чақиртириб олиниши мумкин.
Агар ҚҚС бўйича ҳисобланган суммаларни тан олиб, солиқ қарзини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича ариза тақдим этган
тақдирингизда, Солиқ органи томонидан бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилиши мумкин.
Мурожаатингиз
рўйхатга олинди.
ID рақамингиз 10
11
Ассалом алейкум, Ятт Бахронов Умурбек , мен 38 ва 47
солик турлари буйича уз
карздорлигимни тулай олмаяпман , кандай туласам булади !!!
Бахронов Умурбек
Ахборот
коммуникация
технологиялари
департаменти
(Насруллоев Х)
Ҳурматли Умурбек Бахранов! Мазкур масала юзасидан
Payme тулов тизими ходимлари билан ҳамкорликда камчиликлар
бартараф этилди. Эндиликда ушбу солиқ қарздорликларни тўлаш операцияларини амалга оширишингиз мумкин. Юзага келган
нокулайлик учун узр сураймиз.
Мурожаатингиз
рўйхатга олинди.
ID рақамингиз 11
12
шуни куриб чикинглар инпс рейстерларини узотолмаяпман ю.булимдагилар хеч булмаса тел.
Кутаринглар 65-220-2044. 65-220-2035. 65-221-0099. номерлар борми узи соликда бир хафтадан
бери тел. киламан хеч ким кутармайди бир булартак номер
езинглар мурожатларни
аниклаштириб олишга илтимос
Дилфуза Жўраева
Бюджет
даромадларини
прогнозлаштириш
департаменти
(Хўжакулов Р)
Мурожаатчи билан тефон орқали боғланилди ва масаласи ҳал этилди (ИД-12 рақамли мурожаат ижроси таьминлангани ҳақида
ҳабар қолдирилди).
Мурожаатингиз
рўйхатга олинди.
ID рақамингиз 12
13
Ассалому алайкум мен 30-ноябрь 2020-йилдаги счет фактурани 01.02.2021-йилда жунатгандим
,сабаби 2020-йил счет фактура жунатиш учун база ёпик эди. шундан сунг база очилгандан
кейин уз вактини курсатиб кайта ёзиб хисоботга киритдим.Биринчи ёзган хисоб фактурам
хозирги кунда февраль ойи базасида сотилган кисмида турибди хисобот топширсам суммаси
катта.Сиздан илтимос 01.02.2021-йилда ёзилган хисоб фактурани кандай килиб базадан
чикарса булади . олдиндан рахмат
Бойбўри Нормуродов
Янги
технологиялар
ИАМ (Ш.Қаюмов)
Февраль ойида ёзилган ЭҲФга ноль суммада тузатувчи ёзиш тавсия этилади. Тузатувчи ЭҲФ ёзиш учун ушбу ЭҲФ котрагент
томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.
Мурожаатингиз
рўйхатга олинди.
ID рақамингиз 13