1 Ўзбекистон республикаси


  9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/107
Sana25.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#275371
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   107
Bog'liq
1.2.-Normalar

81 
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
27 январдаги “Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлиги хузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича 
Жамоатчилик кенгашини ташкил этиш тўғрисида”ги
 № 1694-сонли Қарори. 
Ушбу қарор билан Ўзбекистон миллий давлатчилигининг вужудга 
келиши ва тараққий топишининг энг янги тарихи бўйича ўқув-методик, 
илмий-оммабоп, маърифий адабиётларни ўрганиш, тайёрлаш ва чоп этиш 
борасида илмий, маданий, таълим, жамоат муассасалари ва ташкилотлари 
фаолиятини мувофиқлаштириш ишларининг самарадорлигини ошириш, 
ёшларда, авваламбор умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, 
академик лицейлар ўқувчиларида, олий таълим муассасалари талабаларида 
мамлакат тарихи ҳақидаги чуқур билимларни шакллантириш мақсадида 
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгашини ташкил 
этилди. 
Жамоатчилик Кенгашининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар 
белгиланди: 
1.Ўзбекистоннинг энг янги тарихини тизимли равишда тарихийлик ва 
холислик принципларига асосланган ҳолда ўрганишни ташкил этиш, 
шунингдек буюк тарихий-маданий меросга эга бўлган ва жаҳон 
цивилизациясининг ривожига улкан ҳисса қўшган ўзбек халқининг тарихий 
ўтмиши ва бугунги кунига баҳо беришда бир ёқлама ёндашувларга, 
ақидапарастликка йўл қўймаслик; 
2.Ўқув, илмий, ўқув-методик адабиётларни тайёрлаш ва янги авлод 
нашрларини чоп этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш, уларда 
Ўзбекистоннинг энг янги тарихини умумжаҳон ва минтақавий жараёнлар 
билан, шунингдек ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида шаклланган халқлар ва 
давлатлар цивилизациясининг тарихий-маданий мероси билан узвий боғлиқ 
ҳолда кўриб чиқишни таъминлаш; 
3.Демократик ҳуқуқий давлатни, ижтимоий йўналтирилган бозор 
иқтисодиётини, фуқаролик жамиятининг асосларини шакллантиришда "ўзбек 
модели"нинг моҳияти ва мазмунини, инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини 
таъминлаш, жамиятда барқарорликни, миллатлараро ва динлараро 
тотувликни сақлаш бўйича кенг кўламли ишларни, ҳозирги дунёда 
Ўзбекистоннинг роли ва ўрнини чуқур ўрганиш ва яққол кўрсатиб бериш; 
4.Илмий ва ўқув-методик адабиётлар, ўқув дастурлари, мамлакатнинг 
таълим муассасаларида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи курсини ўқитиш 
даражасини тизимли равишда мониторинг қилиш ҳамда экспертизадан 
ўтказиб бориш, ушбу соҳада илмий-тадқиқот, ўқув-методик ишларнинг 
сифатини яхшилаш, тарихчи-педагог кадрларнинг малакасини ошириш 
бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш; 
5.Фуқароларда тарихий хотира, миллий ўзлигини англаш, юксак 
маънавият, халқнинг тарихий анъаналари, маданий меросига ҳурмат, 
мамлакатимиз мустақилликка эришганлигининг буюк тарихий аҳамиятини 
англаш каби фазилатларни шакллантиришга йўналтирилган маънавий-


82 
маърифий ишлар самарадорлигини, шу жумладан, оммавий ахборот 
воситалари орқали ошириб бориш; 
6.Замонавий чет эл илмий ва ўқув адабиётларида Ўзбекистон тарихини 
сохталаштириш, бузиб кўрсатиш фактларини аниқлашга йўналтирилган 
тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳозирги Ўзбекистоннинг тарихий 
ўтмиши, социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланиши, мамлакатда 
олиб борилаётган демократик ислоҳотлар тўғрисидаги холис ахборотни кенг 
халқаро жамоатчиликка етказиш. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish