§ 2.6. Ўзбекистон Республикаси Адлия органлари ва муассасалари ходимларининг касб
этикаси қоидалари мазмуни ва моҳияти
Мамлакатимиз мустақил давлат сифатида эълон қилингандан сўнг, бу даврда демократик
тамойиллар, мақсад ва вазифалар асосида мамлакатимизни модернизация қилиш,
демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳаётимизнинг барча жабҳалари, чунончи,
қонунчилик, ижро ва суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштиришга жиддий эътибор қаратилди.
Натижада ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишдек эзгу
мақсадга эришиш, юртимизда тинч, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш, халқимиз турмуш
тарзини юксалтириш борасидаги кенг кўламли саъй-ҳаракатларимиз жахон ҳамжамияти
томонидан алоҳида эътироф этилмоқда.
Эришган муваффақиятларимиз билан кифояланиб қолмай, жамиятимизни сиёсий,
хуқукий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий ва маданий жиҳатдан янада ривожланти риш
борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг муваффақиятли
кечиши, улуғвор мақсадимиз бўлган ҳуқуқий демократик давлат қурилиши, жамиятда
қонун устуворлигини таъминлашда халқимизнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш муҳим
сҳамият касб этади. Эътироф этиш жоизки, истиқлол йилларида мустақил юртимиз
кишиларининг тафаккур даражаси, дунёқараши, мамлакатимиз ва жаҳоннинг та раққиёт
жараёнларига, ҳар бир воқелик, ўзгаришларга муносабати туб дан ўзгарди. Жамият ҳар
бир аъзосининг эркин фикрлаши, ўз қадр-қиммати, ҳуқуқларини билиши унинг шу жамият
ҳаётида фаол иштирок этишига замин яратади. Инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари олий
қадрият даражасига кўтарилган мустақил мамлакатимизда буларнинг барчаси учун
мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилган. Жамият ҳаётида ёрқин ифодаси ни топаётган Бош
қомусимиз, инсонпарвар қонунларимизнинг амалиётга татбиқ этилиши, уларнинг инсон
манфаатлари учун хизмат қилиши аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти қай
даражада ривожланганлиги билан узвий боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасида Вазирлар Маҳкамаси ижро
этувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон
Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раисларидан
иборат. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз
лавозими бўйича киради деб белгиланган. Ушбу нормадан келиб чиқиб Адлия вазирлиги хам ижро
хокимияти таркибига кирувчи орган хисобланади.
Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига
раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг
бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва
фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |