таълим-тарбия
жараёнида
илғор
педагогик
ва
ахборот-коммуникация
технологияларини самарали жорий этилганлиги ҳамда уларнинг натижавийлиги
қуйидаги мезонлар асосида аниқлаш мумкин:
Натижавийлиги, ўқув-тарбия жараёни самарадорлигининг мунтазамлилиги ва юқори
даражада эканлиги;
Долзарблиги, ва ижтимоий аҳамияти, ўқув-тарбия вазифаларининг самарали
бажарилиши;
Барқарорлиги,бир неча марта юқори натижага эришилганлиги, ҳар хил шароитда
синаб кўрилганлиги;
Оптималлиги, минимал вақт, шароит ва воситалар орқали юқори натижаларга
эришиш имконияти мавжудлиги;
9
Оммавий равишда амалиётда тажрибани ижодий қўллаш имконияти мавжудлиги ва
бошқ;
Таълим сифати мониторинги коррекцион характерга эга бўлиб аниқланган муаммо ва
камчиликлар тезкорлик билан бартараф этилганда таълим сифати ошади.
ЮКСАК БИЛИМЛИ ВА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ РИВОЖЛАНГАН АВЛОДНИ
ТАРБИЯЛАШ
Сафаров А. – БВХТХҚТМОИ ректори.
Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаб вояга етказишнинг
ҳуқуқий асослари яратилгани туфайли мустақил мамлакатимизда таълим тизимини ислоҳ
қилиш борасида оламшумул ютуқларга эришилди.
“...Чуқур ва илмий жиҳатдан асосланган, мамлакатимзда иқтисодий, ижтимоий
соҳаларида кечаётган тубдан ўзгаришлар билан ҳар томонлама боғлиқ ҳолда ишлаб чиқилиб,
ҳаётга муваффақиятли тадбиқ этилган Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури – “Ислом Каримов
модели” асосида таълим тизимини тубдан ислоҳ этишнинг ўзига хос йўлидан борганимиз
эвазига эришдик, десак муболаға бўлмайди.
Айнан мазкур фундаментал ижтимоий–сиёсий, илмий–педагогик асос мустақил
Ўзбекистонда том маънода педагогик тафаккур юксалишини, таълим тизимини ислоҳ қилишга
қаратилган янги назарий, методик инновациялар ишлаб чиқилиши ва амалиётга жорий
этилишини таъминлади.
Ўзбекистонда милий таълим модели ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури: “Ислом
Каримов модели” сифатида юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни
тарбиялашга асос бўлди.
2012 йил февраль ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган “Юксак билимли ва
интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва
модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзусидаги халқаро конференцияда қатнашган
дунёнинг 40 дан зиёд мамлакатидан ташриф буюрган вакиллар Ўзбекистонда яратилган
таълим тизимининг устуворлигини эътироф этганлиги фикримизнинг ёрқин далилидир.
Ўзбекистонда қабул қилинган Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурига мувофиқ,
мамлакатимизда “9 +3” схемаси бўйича 12 йиллик умумий мажбурий бепул таълим тизими
жорий этилди. Юртимизда амалга оширилаётган моделнинг принципиал хусусияти, аввало
шундаки, умутаълим мактабидаги 9-йиллик ўқишдан сўнг ўқувчилар кейинги 3 йил давомида
ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда таҳсил олиб, уларнинг
ҳар бири умумтаълим фанлари билан бирга меҳнат бозорида талаб қилинадиган 2-3 та
мутахассислик бўйича касб-ҳунарларни ҳам эгаллайди.
Ўзбекистонда 12 йиллик таълим барча учун мажбурий ва бепул экани қонунларимизда
белгилаб қўйилган. Ўзбеистонда мактаб таълими, 7 та тилда: ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ,
қирғиз, туркман ва тожик тилларида олиб борилади.
Таълим давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Давлат бюджетидан
таълимга ажратилаётган маблағ 35 фоиздан ортиқ, таълим соҳасига йўналтирилаётган
харажатлар ҳажми мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти таркибида 12 фоиздан ортади. Қарийб
9,5 минг ёки мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган мактабларнинг деярли барчасида
қурилиш, капитал реконструкция ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Замонавий ўқув-
лабаратория, мебел жиҳозлари билан таъминланган мактабларда таълим сифати ва мазмунига
юксак эътибор қаратилмоқда. Мактабларни молиялаштиришда алмисоқдан қолган тизимдан
воз кечилиб, ўқувчи контингентидан келиб чиқиб ёндашилмоқда, ҳар бир таълим муассасаси
ўз ҳисоб рақамига эга.
Ўқитувчилик энг шарафли касблардан бирига айланди, энг муҳими, уларнинг
жамиятдаги обрўси ошди. Педагогларнинг ойлик маоши кўтарилди. Таълим–тарбияда ўрнак
кўрсаётган
педагогларнинг
ойлик
маошдан
ташқари
моддий
ва
маънавий
рағбатлатирилаётгани уларни самарали фаолият юритишга ундамоқда. Мактабда “Директор
жамғармаси” жорий этилиб, юқори натижага эришган педагоглар меҳнати доимий
10
рағбатлантирилади. 1996 йилдан бошлаб 1 октябрь санаси “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”
умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда. Байрам муносабати билан кўплаб таълим
фидойилари давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан тақдирланмоқда.
“Йилнинг энг яхши мактаб директори”, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” каби кўрик
танловлар ўтказилиб, касб эгалари моддий-маънавий рағбатлантирилаяпти.
Президентимизнинг 2012 йил 10 декабрда қабул қилинган “Чет тилларини ўрганиш
тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги қарорига мувофиқ, 2013-2014 ўқув йилидан
бошлаб умумтаълим мактабларининг биринчи сирфидан бошлаб хорижий тилларнинг
ўқитилиши бу масала давлат сиёсати даражасига кўтарилганини ифодалаб турибди. Юртимиз
ёшлари, инглиз, немис, француз тиллари билан бирга, испан, хитой, корейс, араб ва бошқа
кўплаб тилларни мактаб партасидаёқ ўрганмоқда. Бунинг учун таълим муассасаларида барча
техник жиҳозлар ва методик материаллар муҳайё. Чет тилларни биринчи синфдан бошлаб
ўрганиш ёшларимиз учун халқаро майдонларга кенг йўл очади.
Иқтидорли, зукко, билимдон, ўз тенгқурларидан алоҳида истеъдоди билан ажралиб
турадиган ўқувчилар аввало, давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Ҳар йили
умумтаълим мактабларининг 5-8 синф ўқувчилари ўртасида билимлар беллашуви ўтказилади.
Унинг натижаси таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда асосий мезон
ҳисобланади. Умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари академиик лицей ва касб –
ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларининг туман, шаҳар, вилоят ва
республика босқичи ўтказилиб, иқтидорлилар муносиб рағбатлантирилаётгани, фахрли
ўринни эгаллаган лицей ва коллеж ўқувчилари олий уқув юртларига тест синовларисиз қабул
қилинаётгани истеъдодли ёшлар сафи кўпайишига туртки бўлмоқда. Истиқлол йилларида
халқаро фан олимпиадаларида 275 нафар ўқувчи иштирок этиб, 22 та олтин, 53 та кумуш, 99
та бронза медалини қўлга киритгани билан ҳақли равишда фахрланамиз.
Истиқлол
шарофати
билан
бутунлай
янги
мақомга
эга
бўлган
“Баркамол авлод” болалар марказлари фаолияти йўлга қўйилди. Вазирлар Маҳкамасининг
2011 – йил 28 февралдаги “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш
чора–тадбирлари тўғрисида” ги қарорига кўра, мамлакатимиз бўйича 211 та шундай марказ
ташкил этилиб, ўқувчи ўз хоҳиш–иродаси билан ана шу масканларга қатнай бошлади. Бу ерда
бола бир вақтнинг ўзида бир нечта касб-ҳунар бўйича илк касбий кўникмани эгаллайди. Учта
йўналиш–бадиий ижодиёт, техник ижодкорлик, экология ва ўлкашунослик бўйича ташкил
этилган тўгараклар фаолияти сифат ва самарадорлиги ошди.
Сўнгги беш йилнинг ўзида замонавий типда қурилган 278 та болалар мусиқа ва санъат
мактабида бугун юзлаб истеъдодли ўқувчиларни кўрасиз Юртбошимизнинг Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллигига бағишланган тантанали
маросимдаги маърузасида келтирилган ушбу фикрларга қулоқ тутинг: “Дунёдаги турли–туман
нуфузли беллашувларда Ватанимиз шуҳратини тараннум этиб келаётган ёшларимиз сафи
тобора кенгайиб бормоқда. Мисол учун, бу йил юртимиз ўқувчиларидан 10 нафари хорижий
мамлакатларда ўтказилган йирик халқаро мусиқа ва санъат фестивалларида “Гран при” деб
аталадиган энг юқори совринни, 60 нафари эса биринчи ўринни қўлга киритгани бунинг яққол
тасдиғидир”.
Президентимизнинг жорий йил 12 – июндаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар
ва педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш
чора–тадбирлари тўғрисида” ги фармони олий ўқув юртларида ёшларга сабоқ беришга энг
муносиб профессор–ўқитувчилар фаолият юритишини таъминлайди. Фармонга кўра, олий
таълим муассасаларининг раҳбар ва педагогик ходимлари уч йилда камида бир марта қайта
тайёрловдан ўтиши ва малакасини ошириши шарт.
2011-2016 йилларда олий таълим муасасаларининг моддий техник базасини
модернизация қилиш дастури доирасида 19 та олий таълим муассасасида қурилиш
реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича қиймати 230 миллиард сўмлик
ишлар бажарилди. Андижон давлат университети, Бухоро муҳандислик-технология
институти, Ўзбекистон Миллий университетида янги ўқув бинолари барпо этилди.
11
Ўзбекистонда хорижий мамлакатларнинг олий ўқув юртлари ўз фаолиятини бошлади.
1995 йили биринчи бўлиб Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг
Тошкент шаҳрида филиали очилди. 2002 йили Тошкент Халқаро Вестминстер университети,
2006 йили М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги
филиали ўз фаолиятини бошлади. Сингапур менежментни ривожлантириш институти,
Россиянинг И.М. Губкин номидаги нефть ва газ университети Тошкент шаҳар филиалида
юртимиз ёшлари таълим олишмоқда. Шунингдек Турин политехника (Италия ) Инҳа
университетлари (Жабубий Корея) ҳам фаолият кўрсатияпти.
Халқ таълими тизимининг ўзида 12 вилоят ва 199 туманда замонавий ахборот – ресурс
маркази фаолият кўрсатмоқда. АРМлар интернет тармоғига уланган, электрон ўқув
адабиётлари ўқувчи – ёшларнинг билим олиш имкониятларини кенгайтирмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |