Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта


♫ (3 ball)  Shu usulda turli mavzularda dars ishlanmalari yaratish mumkin



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/159
Sana25.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#271793
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   159
Bog'liq
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism

 (3 ball) 
Shu usulda turli mavzularda dars ishlanmalari yaratish mumkin 
 
ИННОВАЦИОН ШАКЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ АФЗАЛЛИКЛАРИ 
Мустафоев Б, – БВХТХҚТМОИ доценти, 
Мадримов Б, - БДУ доценти. 
Мактабда мусиқа сабоғи мураккаб ижодий жараён бўлиб, унинг фаоллиги кўп 
жиҳатдан таълим олувчиларнинг фаол иштирокига боғлиқ. Мусиқий таълим жараёни 
иштирокчиларининг фаоллигини ошириш ўз навбатида таълим жараёнининг ташкилотчиси – 
педагогик бошқарувчисидан алоҳида маҳорат ҳамда эътиборни талаб қилади. Зеро,
ўқувчиларга мусиқий сабоқ бериш учун такомиллаштирилган, янги мусиқий маълумотлар 
билан бой назарий билим, амалий бадиий фаолият талаб этилади. 
Мактабда мусиқа маданияти дарсларини ўқитиш мавжуд ўқув-мавзу режа ва дастурлар 
асосида амалга оширилса-да, таълим мазмуни бевосита таълим берувчи томонидан ташкил 
этилиб, педагогик бошқариладиган қуйидаги мусиқий фаолиятлар муҳим аҳамият касб этади: 
1. Мусиқа тинглаш. 
2. Жамоавий айтим. 
3. Мусиқий саводхонлик. 
4. Болалар чолғу асбобларида чалиш ва мусиқий ритмик ҳаракатларни бажариш. 
5. Мусиқа ижодкорлиги. 
Барча фанлар қатори мусиқа маданияти дарсларини ташкил қилишнинг психологик-
дидактик шартларини мусиқий таълимнинг метод ва шаклларидан ўринли фойдаланиш 
ташкил этади. Замонавий мусиқий таълимни тўғри, самарали ташкил этиш кўникма ва 
малакаларини шакллантиришга хизмат қилувчи турларидан бири - бу интерфаол таълим 
саналади. 
Интерфаол таълим бу “таълим берувчи - таълим олувчи-таълим олувчилар гуруҳи” 
ўртасида ўзаро ҳамкорлик, ҳамфикрлилик ва ҳамжиҳатлиликка асосланувчи таълим шакли 
бўлиб, ўқувчилар томонидан мусиқий - ўқув материалларини самарали ўзлаштирилишини 
таъминлайди. Пировардида дарсларда ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини таъминлаш 
ҳамда мусиқий қобилиятларини ривожлантириш максади амалга оширилади. 
Мусиқа таълимида интерфаол усулларни қўллаш қуйидаги мақсад ва вазифаларни
амалга оширади: 
- ўқувчиларни мусиқий фаолиятга мустақил, ижодий мантиқий фикрлашга ўргатиш: 
- ўқувчиларни мусиқий-бадиий фаолиятга ундаш: 
- муаммоли вазиятларда ҳозиржавобликни таъминлаш: 


187 
- мусиқий асарлар мазмун-моҳиятини идрок этиш ва муносиб баҳо бериш: 
- дўстона муносабатларни шакллантириш: 
- фаоллаштириш. 
Интерфаол таълим методларидан мусиқа маданияти фани ўқитувчилари «Кластер», 
«Венн диаграммаси», «Мусиқий чархпалак», «Бумеранг», «Блиц», «Мусиқа дунёси», 
«Синквейн» ва бошқа ўзига хос шартларга эга интерфаол методлар билан етарли даражада
таниш бўлишлари мақсадга мувофиқдир. 
Шунингдек, бу ўринда таъкидлаш ўринлики, мусиқа маданияти фани ўқитувчилари 
малакасини ошириш курсларида ҳам мазкур методлардан фойдаланиш мусиқа маданияти 
фани ўқитувчилари томонидан мусиқа дарсларининг моҳияти, мақсади, вазифалари ва 
йўналишлари борасида пухта билимларга, шунингдек мусиқий фаолиятларни тўғри
режалаштира олиш ва ташкиллаштириш бўйича касбий кўникма, малакалар компетенциясига
эга бўлиш имконини беради. 
Мусиқа маданияти дарсларини ташкил этишда юқорида таъкидланганидек, мусиқий 
фаолиятлар муҳим ўрин тутади. Бунда дарснинг барча мақсадларини амалга оширадиган 
дидактик топшириқлар белгилаб олиниши лозим бўлади. Мусиқий сабоқ ҳамда уни 
ўзлаштириш ишларининг қийинлик даражаси ўқувчини мураккаб интеллектуал ҳолатга 
солиши, шу билан биргаликда ечими, уларнинг мустақил изланишлари имкониятлари ва
фаолиятлари даражасида бўлиши керак. Мусиқий ўқув материали дарснинг мақсад ва 
мазмунига, ДТС ва ўқув мавзу режа-дастур талабларига, дидактик вазифаларга мос тушадиган 
метод ва усуллар орқали ўзлаштирилиши зарур. 
Мусиқий таълим бериш жараёнида дарсларни ташкил этиш борасида қуйидаги 
кўникма ва малакаларни шакллантиришда ўқитувчи ўзига хос аҳамиятга эгадир: 
- мусиқадан зарурий ўқув-усулий ҳужжатларни юритиш; 
- ўқувчиларни миллий-мусиқий қадриятлар руҳида тарбиялаш; 
- ўқувчиларда мусиқий асарлар ғоя мазмуни талқини таъсирида эзгулик
фазилатларини сингдириш; 
- мусиқий таълим жараёни самарадорлигини ошириш бўйича педагогик, методик 
кўрсатмаларни ўзлаштириш; 
- ўқувчиларнинг қизиқиш, лаёқат ва қобилиятларини инобатга олиш асосида мусиқа 
воситасида уларни муайян касб ёки ҳунарларга тўғри йўллаш; 
- самарали мусиқий таълим методлари ва илғор педагогик технологиялардан касбий 
фаолиятда фаол фойдаланиш. 
Хуллас, мусиқий таълимнинг инновацион шакллари мусиқа маданияти фани 
ўқитувчиларида ўз касбий фаолиятларини ташкил этишга ижодий ёндашиш ҳамда мустақил 
билим ўрганиш кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish