Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта


ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИДА АКТ ВА МУЛТИМЕДИЯ ИЛОВАЛАРИДАН САМАРАЛИ



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/159
Sana25.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#271793
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   159
Bog'liq
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism

ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИДА АКТ ВА МУЛТИМЕДИЯ ИЛОВАЛАРИДАН САМАРАЛИ
ФОЙДАЛАНИШ ТАЪЛИМ СИФАТИ САМАРАДОРЛИГИНИНГ МУҲИМ
ОМИЛИ 
Идиева Л., Тўраева М. – Бухоро вилоят ХТХҚТ ва МОИ “Тиллар” кафедраси инглиз тили
ўқитувчисилари 
Биз бугунги авлод интелектуал салоҳият равнақ топаётган, ривожланиб юксак
даражага кўтарилаётган асрда яшаётган эканмиз, илм-фан, таълим-тарбия, техника-
технология соҳаларида юз бераётган янгиликлар, илмий ва ижодий юксалишлар XXI 
асрнинг зарварақларида ифтихор тўла саҳифалар бўлиб муҳрланиб қолади. Биргина
илм-фан соҳасини оладиган бўлсак, ахборотлашган жамият қуриш масаласи 
мамлакатимиз учун нақадар катта аҳамият касб этаётгани ҳеч кимга сир эмас. 
Бугунги кунда ахборотнинг қимматбаҳо товарга айланиб бораётгани, унинг
нуфузи ва аҳамиятининг юксак даражада ўсиб бораётганидан далолат беради. 
Ахборот комуникацион технологиялар кириб келиши билан жамиятимизнинг барча
жабҳаларида муҳим ва самарали аҳамият касб этишини, шу соҳалардаги ўсиш,
ривожланиш, янгиланиш жараёнида яққол кўриб турибмиз. Ахборот коммуникацион 
технологиялардан таълим жараёнида ўқитиш, ўргатиш жараёнида самарали фойдалана олиш 
эса таълим сифати самарадорлигининг омили саналади. 
Ҳозирги кунда таълим соҳасининг ахборот коммуникацион технологияларсиз 
тасаввур этиш қийин. Ўқитиш жараёнида АКТлардан фойдаланиш таълим сифатининг муҳим 
омили бўлиб хизмат қилиши учун, аввалам бор, ўқитувчининг АКТ борасида саводхонлиги 
кучли бўлиши, бугунги давр талабига жавоб бўла оладиган салоҳият эгаси бўлиши керак. 
Бугунги кунда нафақат информатика дарсларида, балки таълим соҳасининг барча 
йўналишларида ахборот коммуникацион технологиялардан кенг қўлланилмоқда. Бу эса 
ўқитувчиларнинг Power Point, Exel, Word дастурларида ишлаб, турли мавзуларга доир 
тақдимотлар яратишларига имконият беряпти. АКТни билиш орқали ўқитувчиларимиз 
бугунги кунда дунё бўйлаб таълим соҳасида рўй бераётган янгиликлардан хабардор бўлиб, 
катта лойиҳалар иштирокчисига айланмоқда.
Замонавий педагогик технологиялар ва АКТлардан фойдаланиб олиб борилаётган 
дарслар ўқувчиларни зериктирмайди, дарс эса чиройли ва ноанъанавий тарзда олиб борилади., 
дарсда фанлараро боғланиш имконияти юзага келади.
Бундай изланишлар дарс мақсадига эришиши учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади. 
Бугунги кунда фақат юксак билимли, замонавий, мустақил фикрлайдиган, интеллектуал 
ривожланган амалий касб ҳунарга эга ёшларгина мамлакатнинг буюк келажагини таъминлаши 
мумкин. Президентимиз таъбири билан айтганда, “ Биз яшаётган XXI аср – интеллектуал 
бойлик ҳукмронлик қиладиган аср. Кимки, бу ҳақиқатни ўз вақтида англаб олмаса, 
интеллектуал билим, интеллектуал бойликка бойликка интилиш ҳар миллат ва халқ учун 


132 
кундалаик ҳаёт мазмунига айланмаса, бундай давлат жаҳон тараққиёти йўлидан четда қолиб 
кетиши муқаррар”.
Ўқувчиларнинг ҳар тамонлама етук инсон бўлиб етишишида педагогларнинг ўрни 
беқиёс. Бугунги кун ўқитувчиси фақатгина дарсликдан фойдаланиб қолмасдан, ҳар бир дарс 
учун ўзи ҳам кичик кашфиётлар яратиши керак. Чунки болаларни қирқ беш дақиқалик дарс 
мобайнида диққатини фаоллаштириб билим бериш – бу мураккаб жараён. Шунинг учун 
болаларга турли кўргазмалар, мултимедиялар ва ўйинлар орқали таълим бериш уларнинг 
нутқи ривожланишига ва фикр доираси кенгайишига имкон беради. Энг асосийси, дарсда 
самарадорликка эришилади. Фикримизнинг далили сифатида Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2012-йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ 1875-сонли қарорида белгиланган 
янгича талаблар ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда, ўқувчиларга алифбони ўргатмасдан 
туриб, инглиз тилини ўргатиш, энг замонавий, энг илғор педагогик технологиялар ҳамда 
методлар приципи асосида яратилди. 
Яратилган ўқув-методик мажмуа, дарслик, мултимедия воситалари, ДВД ҳамда 
ўқутувчи учун методик қўлланмалардан иборат бўлиб, улар яхлит бир ҳолда жажжи 
болажонларнинг инглиз тилида илк сабоқ олишларига баҳоли қудрат ёрдам берадиган кўпгина 
қизиқ, ажойиб машқлар, ўйинлар, шеърлар ва қўшиқларни ўз ичига олган. 
Уларни болажонларга мақсадга мувофиқ тарзда етказиш эса ўқитувчи ва мураббий 
зиммасига юклатилагн маъсулиятли вазифадир. Дарс жараёнида АКТ ва мултимедия 
иловаларидан фойдаланиш жуда катта аҳамиятга эга. Ундаги аудио- визуал имкониятлар, 
кўргазмалилик, ўқутувчига ҳам, ўқувчига ҳам дарс жараёнида биргаликдаги иштирокини 
таъминлаб берадиМултимедия ўқувларини тинглаб тушуниш, гапириш каби кўникмаларни 
ривожлантиради. Бунда албатта ўқитувчининг маҳорати асосий ўринда туради. Ўқитувчи 
ўзиниг педагогик фаолияти мобайнида “Ўрган – ўргат”, “Гапир-гапиртир”, “Уялтирма-уялма”, 
“Устоз-шогирд” анъналарига асосланган ҳолда иш олиб бориши керак. 
Бу борада республикамизда таълим самарадорлигини янада ривожлантириш, келажак 
авлоднинг ҳар томонлама етук, интеллектуал салоҳиятга эга бўлиш учун яратилаётган шарт-
шароитлардан ўз ўрнида фойдаланиб, юклатилган вазифани виждонан бажариш бугунги кун 
ўқитувчиси зиммасига юклатилган вазифалардан бирига айланди.. Истардимки, таълим 
жараёнида шуур олаётган ҳар бир ўқувчи, билим олувчи ёки талаба кўз ўнгида ўқитувчи 
сиймоси ибрат сифатида гавдалансин. Зеро,ўқитувчининг баҳоси унинг шогирдларига қай 
даражада ибрат бўла олгани билан белгиланади.

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish