126
Бунда ахборот жамиятнинг тараққий этишида ва ривожланишида энг мухим факторларидан
бири хисобланади. Ҳар бир талаба билим олиш жараёнида табиат ва жамиятнинг ривожланиш
қонуниятлари тўғрисида рўй бераётган ўзгаришлар илмий тараққиёт ва фан техника
янгиликлари тўғрисида тўлиқ ахборотга эга бўлиши ва уни ўзлаштириши лозим. Иккинчидан,
фанларни ўқитиш жараёнида ахборот технологияларидан асосий ўқитиш самарадорлигини
кескин ошириш, ўқув –тарбиявий жараёни замон талаби
даражасида ташкиллаштириш
вазифасини амалга ошириш лозим. Бу вазифани бажарилиши талабаларни қанча билим ва
малакаларга эга бўлганлиги билан эмас, балки ўқув жараёни қандай ташкил этилганлиги билан
ўлчаниши керак бўлади. Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш жараёнида педагогик
технологияларидан фойдаланиш, яъни самарали ўқитиш технололгияси ўқув ва
дастурий
воситаларни яратишни талаб қилади. Бу дастурий воситалар ўқитиш жараёнига ва берилаётган
билимга қизиқишни ошириш ва ҳамда билим олишга бўлган интилишни қаноатлантириши
керак бўлади. Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш самарадорлигини оширишда ахборот
технологиялари воситаларидан ўқув дастурлари, мультимедиа технологиялари,
масофадан
ўқитиш ва интернет тизимлари мухим ўрин тутади. Ўқув дастурлари маълум бир фан соҳасига
ёки предметга мўлжалланган бўлиб, ўқитиш жараёнида ёки талабаларни мустақил билим
олишда фойдаланилади, албатта ўқув дастурлари ўзининг тузилиши ва мазмунига қараб бир
нечта турлага бўлинади. Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда маъруза, амалий ва
семинар машғулотларида ўқув дастурланининг ўрнига қараб фойдаланиш, ўқув жараёнини
мукаммалллаштириш учун замин яратади. Талабаларни мустақил
билим олишида, ўтилган
мавзуни такрорлашда ҳамда олинган билимларни текширишда ўргатувчи, ахборот
маълумотли, назорат қилиш дастурларининг қўлланилиши талабаларни ўрганилаётган мавзу
бўйича билим ва малакаларини мустаҳкамлашда мухим ахамитяга эга бўлади.
Мультимедиа технологиялари ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда турли овозли,
видеоли, анимацияли, графикли ва бошқа кўринишдаги ахборотларни ҳосил қилувчи
воситалардан фойдаланиш имконини беради.
Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш жараёнинг самарадорлиги ахборотларни
талабаларга қандай тарзда берилишига ва қандай қабул қилишга боғлиқ бўлади.
Мультимедиа технологиялари орқали ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш жараёнини
ташкиллаштириш ижобий натижа беради.
Мультимедиа технологиялари ўрганилаётган жараён тўғрисидаги
хар бир ахборотни
талабаларга харакатли овозли ва графикли кўринишда баён қилиб беради.
Ижтимоий-гуманитар
фанларни
ўқитишда
мультимедиа
технологияларидан
фойдаланиш ўқитувчилар учун хам янги имкониятларни очиб беради. Дарс самарадорлигини
ўқитувчиларнинг ўқув жараёнига шу технологияларни қўллашга оид билим ва малакаларига
боғлиқ бўлади.
Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда педагогик технологиялардан яна бири фанларни
масофадан ўқитиш тизими орқали ўрганиш учун автоматлаштирилган ўқув курслари яратиш
керак бўлади. Автоматлаштирилган ўқув курслари фанларга таълуқли назарий ва амалий
маълумотлар мажмуасидан иборат бўлади. Талабаларни мустақил ишлаши учун интернет
тармоғидан хам фойдаланиш лозим бўлади. Интернет тармоғи фақатгина таълим тизимига
эмас, балки барча соҳаларга тез суратлар билан кириб келаётган
замонавий воситалардан
биридир. Ўқитиш жараёнида интернет тизимидан ўрганилаётган мавзуга тегишли
ахборотларни излаб топиш, масофадан ўрганиш, ўрганган билимларни назорат қилиш, илмий
тадқиқот ишларини бажариши учун лозим бўлган маълумотларга эга бўлиш, бошқа
олийгохлар тажрибаси асосида дарс жараёнини ташкиллаштириш кенг тарқалган. Бу эса
ўқитиш ва ўрганиш жараёни самарадорлигини ошриш билан бирга талабаларни мустақил
билим олиш малака ва кўникмаларини мустахкамлайди.