Ўзбекистон республикаси вазирлар махкамаси тошкент ислом университети “фикх, иктисод ва таббиий фанлар” факультети



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/102
Sana25.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#271167
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   102
Bog'liq
innovatsion menezhment

 
 


230 
2. Инновацион менежердан талаб этиладиган сифатлар
Инновацион менежердан талаб этиладиган сифатларга мос келиш 
тести 1-жадвал 
Баллардаги баҳолар 
Сифатлар 




Ташаббуск
орлик 
Қўшимча 
вазифаларни 
излайди, 
фаол, 
очиқ 
Асосий 
вазифаларни 
бажаришда 
топқирлик ва 
фаросатни 
намоён этади 
Қўшимча 
кўрсатмалар
-сиз ишнинг 
керакли 
ҳажмини 
бажаради 
Таш
аббуссиз, 
пассив, 
кўрсатмал
арни 
кутади
Етакчилик Кучли 
шахс, 
ишонч 
ва 
дадилликни 
уйғотади 
Самарали 
буйруқларни 
маҳорат билан 
беради 
Машаққатли 
қўл 
меҳнатини 
олиб боради 
Олиб 
борувчи 
Ходимларг
а муносабати 
Кишиларга 
нисбатан 
ижобий, дўстона 
муносабатда 
Муомалада 
ёқимли, 
одобли 
Баъзида 
одамови, 
муомала 
қилиш 
қийин 
Мижғов, 
одамови, 
алоқага 
тез 
киришувч 
Масъулият Ҳар 
қандай 
топшириқни 
бажаришда 
жавобгарликни 
сезади
Топшириқлар
га рози бўлади 
Топшириқла
рга истамай 
рози бўлади 
Ҳар 
қандай 
топшириқ
дан ўзини 
олиб 


231 
қочади 
Ташкилотчилик 
қобилияти 
Жуда 
қобилиятли, 
ишонтира олади, 
мантиқий 
исботларни яхши 
билади,оқил 
Қобилиятли, 
ташкилотчи 
Ўртача 
қобилият 
Ишонтириш,
ва 
мувофиқлаш 
тиришга 
қодир 
эмас, 
ёмон 
ташкилотчи 
Қатъийлик
Тез, 
аниқ, 
ишончли, тезкор 
Пухта, 
эҳтиёткор, 
хушёр 
Дадил, аммо 
кўп 
хато 
қилади 
Шубҳалан
увчан 
ва 
қўрқоқ 
Мақсадга 
эришишдаги 
тиришқоқлик 
Мақсадга 
интилувчан, 
қийинчиликларн
и енгиб ўтишдан 
қўрқмайди 
Доимий 
ҳаракатларни 
амалга 
оширади 
Тиришқоқли
к 
нинг 
ўртача 
даражаси
Тиришқоқ 
эмас 
 
3. Ижтимоий бошқарувнинг янги технологиялари 
Ижтимоий бошқарувнинг техник-ташкилий томони муваффақият 
мезонларини ишлаб чиқиш, оператив бошқарувнинг зарур технология ва 
тадбирларини танлашдан иборат. Лойиҳавий “жамоа”ни шакллантириш 
тадбирлари ва ижтимоий бошқарувга янгилик киритиш муваффақиятининг 
муҳим шарти ҳисобланади. “Жамоа” ёки “лойиҳа гуруҳи”ни танлаш 
норасмий ижтимоий-психологик ёндашувларга асосланган.
Бу ерда ҳамма нарса: коммуникация ва етакчилик муаммолари, 
ходимларни ундовчи сабаблар ва эпчиллик билан жавоб бериш, кишиларнинг 
хулқини бошқариш ва кутилмаган муаммолар ва жанжалли вазиятларни ҳал 


232 
этиш муҳимдир. “Лойиҳа гуруҳлари”ни танлаш, одатда, лойиҳа раҳбарининг 
зиммасига юкланади. Унинг вазифасига мутахассисларини касбий ва
ижтимоий-психологик сифатлари бўйича танлов киради. 
Лойиҳа “жамоаси” ярим доимий асосида шакллантирилади, бу ерда
доимий “ ўзак” фақат ушбу муаммо устида ишловчи мутахассислар ва 
“жамоа”га вақтинча бириктирилиши эҳтимоли бўлган қўшимча техник 
ходимлар, муҳим таркибий қисм ҳисобланади. Ушбу лойиҳа устида ишлаш 
учун “жамоа”га берилган ресурслар, лаборатория ва тажриба ускуналари 
билан маневр қилиш ҳам кенг қўлланилади, улар ижарага бериш ва 
марказлаштирилган фонддан вақтинча берилиши мумкин.
Табиийки, ходимлар “ўзаги”, унинг раҳбари, вақтинчалик жамоа ва 
техник мутахассисларнинг вазифалари фарқланади. Мақсадларнинг бирлиги, 
фаолият натижаларидан қатъий назар касбий ва инсоний бирдамлик 
зарурлиги ва фойдалилигига ишонч бундай “жамоа” фаолиятида энг муҳим 
тамойиллардан 
ҳисобланади. 
Бундай 
тамойиллар 
асосида 
келгуси 
шахслараро мулоқот, қулай ахлоқий муҳит ва албатта новатор ижодини 
қўллаб-қувватлаш мумкин.
Инновацион фаолият жараёнида вужудга келадиган вазифаларининг 
кўп жиҳатлилиги унга турли категориядаги ходимларни киритишни кўзда
тутади, уларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳ - 
ижодий ташаббускорликни намоён этиш, ажойиб ғояларни илгари суришга 
қодир юқори малакали новатор олимлар. Новатор менежерлар янгилик 
киритишни жараён сифатида бошқаришлари, янгиликларни ғоядан аниқ 
тижорат натижасигача силжишини таъминлашлари зарур. Худди улар 
ноаниқ шароитларда қарорлар қабул қилишлари, молиявий ва тадбиркорлик
тавакалчилигига боришлари, инновацион фаолиятни бошқаришдаги 
ташкилий ва психологик қийинчиликларни енгиб ўтишлари лозим. 


233 
Агар новатор олим ва лойиҳанинг раҳбари малакали ходимлар
“ўзаги”ни ташкил этса, унинг ёнида янгиликларни аниқ амалга ошириши 
учун жавобгар ходимларнинг учинчи, энг кўп сонли гуруҳи жойлашади. 
Бунда “чет” инновацион фаолиятнинг зарурий таркибий қисми бўлади. 
Лойиҳанинг умумий самарадорлиги унга боғлиқ. Кўллаб-қувватлаш
тизимини таъминловчи малакали ходимларнинг бу гуруҳи кўпинча “илмий 
дарвозабонлар” ёки “бозор дарвозабонлари” деб номланади.
Худди шу ходимлар ташқи муҳит ва ички имкониятларни
таъминлайдилар, инновацияларни амалга ошириш бўйича амалий 
фаолиятни қўллайдилар. Юқори раҳбарият лойиҳа “жамоаси”га ходимлар
ҳаракатлари устидан батафсил, босқичма-босқич ва яхлит назоратни
қўллаш мумкин эмаслигини тушунишлари зарур. Бундай “жамоа“ 
аъзоларини фақат фавқулодда ҳолатларда бошқа ишга кўчириш мумкин. 
Лойиҳа раҳбарининг тутган ўрни ҳам ижтимоий-психологик нуқтаи
назардан муҳимроқ бўлади. Ресурсларни тақсимлаш, уларни бошқариш, 
аниқ муддатлар қўйиш ҳуқуқи раҳбар шахсий ҳокимлигининг ҳал қилувчи
стандартларидан бири ҳисобланади. Агар юқори раҳбарият ёки ходимлар 
лойиҳа раҳбарининг эгаллаган ўрни бузилса, унда бундай “жамоа”нинг
мавжулиги амалда йўқолади. 
Шунинг учун новаторлик фирмалари, венчурли бўлинмалар, татбиқ 
этиш ташкилотларида раҳбарликнинг буйруқбозлик услуби умуман мумкин 
эмас. Лойиҳа гуруҳи аъзоларининг мавқеи бошқа мезонлар билан 
белгиланишини тушуниш керак. Масалан, агар анъанавий тузилмада 
шахснинг ижтимоий мавқеи лавозим иерархиясидаги катталиги, юқори 
даромади, маълумоти, хабардорлги ва тажрибаси билан белгиланса, тадқиқот 
гуруҳларида ходимнинг мавқеи у илгари сураётган ғоялар, унинг ижодий 
қобилияти, тафаккури кенглиги, таваккалчиликка тайёрлигига боғлиқ.


234 
Лойиҳа раҳбари ҳақида ҳам шуни айтиш мумкин. Мавқеи юқори 
раҳбариятдан паст бўлган ҳолда, у аниқ ҳолатни яхшироқ билиши, 
конструктивроқ ғояларни илгари суриши, лойиҳани тезроқ амалга ошириш 
учун самарали усулларни қўллаши мумкин.
Тадқиқот гуруҳлари ишида масалаларни ҳал этиш, гуруҳ аъзолари 
хулқини баҳолаш ва умуман улар ишининг самарадорлигига оқилона 
ёндашишга риоя этиш зарур. Мақсадни кўзлаш, лойиҳани ривожлантириш ва 
қарорлар қабул қилишнинг расмий тезкор тизими тўлиқ оқилона яратилиши 
керак, ижодий шахсий хусусиятлар, норасмий усуллар ва ностандарт 
ёндашувларни 
мувофиқ 
интеграциялашдан 
иборат 
бўлиши 
керак. 
Режалаштириш, 
бошқарув 
қарорлари 
ва 
назорат 
ичида 
“жамоа” 
иштирокчиларини ижодий ва ролли тақсимланиши содир бўладиган асосини
яратди. Гуруҳни самарали ишлаши учун ишончи ва ҳамдардлиги муҳитини 
яратиш, ходимларни ижодга рағбатлантириш зарур. 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish