212
i
П
Пni
xi
(7)
бу ерда, П
фi
- ИЧТТД нинг умумлаштирувчи кўрсаткичига
таьсир кўрсатувчи i- омиллининг ҳақиқий миқдори;
П
ni
-меъёри ёки режавий худди ўзи.
(6) формула билан омилнинг ҳақиқий миқдори меъёридан ўшиб
кетиши ИЧТТД га ижобий таьсир кўрсатган ҳолда
фойдаланиш тавсия
этилади. Масалан, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш
даражаси, технологик жараёнларнинг тараққийлик даражаси, қисман
жараёнларнинг қуввати бўйича мутаносиблиги коеффициенти ва ҳоказо.
(7) формуладан тескари ҳолда, янги омилнинг ҳақиқий миқдорини
меъёридан ошиб кетиши ИЧТТД га салбий таъсир кўрсатган ҳолда
фойдаланиш тавсия этилади. Масалан, фирма
технологик ускунасининг
ўртача ёши, технологиянинг ўртача ёш, жароҳатларни тез-тез бўлиши,
ходимлар қўнимсизлиги кўрсаткичига ва бошқалар
Ишлаб чиқаришнинг техник даражасига таъсир кўрсатувчи
омилларга қуйидагиларни киритиш тавсия этилади:
1. Ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш даражаси
(автоматлар орқасидан кузатиш бўйича ва машиналар ёрдамида
ишловчи
асосий ва ёрдамчи ишчиларнинг асосий ва ёрдамчи ишчиларнинг умумий
сонига нисбати).
2. Технология жараёнларининг тараққиёт даражаси (тараққий
этган
жараёнларни расмий услубиётларга мувофиқ уларнинг умумий сонига
нисбати).
3. Технологик жараёнларнинг ўртача ёши.
4. Технологик ускуналарнинг ўртача ёши.
213
5. Фирма ходимлари меҳнатининг
фонд билан таъминланганлиги
(асосий ишлаб чиқариш фондлари фаол қисми қийматининг фирма
ходимлари сонига нисбати).
Ишлаб чиқаришнинг ташкилий даражасига таъсир кўрсатувчи
омилларга қуйидагиларни киритиш тавсия этилади:
1. Ишлаб чиқаришнинг ихтисослашганлиги даражаси (масалан,
соҳавий маҳсулотнинг йиллик ҳажми қийматини
ушбу даврда ишлаб
чиқарилган маҳсулотнинг умумий ҳажмига нисбати).
2. Ишлаб чиқаришнинг кооперацияганлиги даражаси (бутловчи
маҳсулотлар
умумий
ҳажмининг
ушбу
даврда
ишлаб
чиқарилган
маҳсулотнинг умумий ҳажмига нисбати).
3. Технологик ускуна ишининг алмашув коэффициенти.
4. Фирма штат жадвалининг тўлдирилганлиги, %да.
5. Асосий ишлаб чиқариш ишчиларининг фирма ходимлари
сонидаги салмоғи, %да.
6. Ходимларнинг йил давомидаги қўнимсизлиги коэффициенти, %да,
жароҳатларнинг тез-тез бўлиши кўрсаткичи (ҳисоботга кўра).
7. Иш вақтининг йўқотилиши, %да.
8. Жароҳатларнинг тез-тез бўлиши коэффициенти (кўрсаткичи -
статистик ҳисоботга кўра).
9. Қисман ишлаб чиқариш жараёнларининг қуввати бўйича
мутаносиблиги коэффициенти (кўрсаткичи).
10. Ишлаб чиқариш жараёнлари узлуксизлиги коэффициенти.
11. Ишлаб чиқариш жараёнлари реаллиги коэффициенти.
214
12. Ишлаб чиқариш жараёнлари тўғри/шахслилиги коэффициенти.
13. Ишлаб чиқариш жараёнлари бир маромдалиги коэффициенти.
ИЧТТД санаб ўтилган омилларини тактик бошқариш
уларни
ошириш резервларини топиш имконини беради. ИЧТТД омилларини
стратегик
бошқаришни
амалга
ошириш
учун
уларнинг
келгуси
ўзгаришларини башоратлаш зарур.
ИЧТТДнинг
хусусий,
умумлаштирувчи
ва
мажмуавий
кўрсаткичларининг олинган миқдоридан уларнинг тараққий этганлигини
таҳлил қилиш, ИЧТТДни ошириш учун тор
жойларни топиш ва стратегик
башоратлаш учун фойдаланилади.
ИЧТТДни шартли маълумотларда баҳолаш, таҳлил қилиш ва
башоратлашнинг мисолини келтирамиз (2-жадвал).
2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: