8
Аклий ва жисмоний ривожланишда камчиликлари мавжуд бўлган болалар учун
махсус Мактабгача таълим муассасалари ѐки гурухлар ташкил этиш хам Ммактабгача
таълим муассаса тўғрисидаги Низомда кўрсатиб ўтилган. Хар бир сохада бўлганидек,
мактабгача таълим тизимида хам мактабгача таълим муассасаларига тегишли маълумотга,
касб тайѐргарлигига хамда юксак ахлокий фазилатларга эга бўлган шахслар педагогик
фаолият билан шуғулланиш хуқуқига эгадирлар.
Таълимни бошкариш бўйича ваколати давлат органлари томонидан педагогик
кадрларни тайѐрлаш, кайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, касб сифатини
ракобатбардошлик даражада саклаб туриш таъминланади.
Мактабгача таълим муассасалари педагогик кадрларнинг ўқув педагогик вазифаси
мактабгача таълим муассасатурига давлат талабларидан келиб чиккан холда Халк таълими
Вазирлиги томонидан белгиланади. Илғор педагогик ва ахборот технологияларни,
мутахассислар томонидан тавсия этилган янги дастурлар, методик қўлланмалар, дидактик
материалларни жорий этиш учун шарт-шароитларни таъминлайди.
Педагогик кадрларнинг ўзаро муносабатлари хамкорлик, демократия, хурмат,
шахснинг ўз кадр-кимматини билишни эътироф педагогикаси асосида қурилади.
Ўзбекистон Республикасининг мактабгача тарбия концепциясида хам белгиланган
бош максад ва вазифалар мактабгача таълим муассасалари учун ѐзилган янги дастурлар
мазмунини амалга оширишга кадар аниклана боради. Мактабгача таълим муасасасидаги
боланинг ўсишидаги психологик ва этнопсихологик хусусиятларга асосланиб, таълим-
тарбия тизимида одоб эстетик, мусикий-бадиий, жисмоний тарбияни биринчи уринга
чикариш, граматикани бу кадар мажбурий ўргатмаслик лозим булади. Шундай йўл билан
максад асосида вазифа ва усуллар белгиланади ва ривожлантирилади.
Давлатимиз мустакилликка эришгандан сўнг барча сохаларда туб ислохотларни
олиб борди. Хусусан таълим сохасида туб ислохотлар амалга оширилди. «Таълим
тўғрисида»ги Қонун, Кадрлар тайѐрлаш миллий Дастури ва таълим сохасидаги бошка
қонунлар бунинг яккол далилидир. Булардан кўзланган максад ѐки давлатимизга керакли
бўлган етук, хар томонлама камол топган баркамол шахсни тарбиялаш ва уларни
жамиятда ўз ўрнини топишга имкониятлар яратиб беришдан иборат килиб куйилган.
Албатта бу хайрли ишларни таълим-тарбияни биринчи бўғини бўлган оила, мактабгача
таълим муассасасидан олиб бориш максадга мувофиқдир деб кўрсатиб ўтилган. Шундай
экан, биз биринчи навбатда мактабгача таълим тизимига эътибор беришимиз, уларни етук
малакали мутахассислар билан бойитишимиз зарурдир. Тарбияланаѐтган болаларни хар
томонлама билимли одоб-ахлокли килиб тарбиялаш бизнинг олий максадимиздир.
Do'stlaringiz bilan baham: