54
Мактабгача таълим дастурий жихатдан таъминланган: 2001-2002 ўқув йилидан
бошлаб барча мактабгача таълим муассасаларида «Учинчи минг йилликнинг боласи»
номли, 2010 йилдан «Болажон» янги таянч дастур жорий этилди. Дастур билан бирга
нашрдан чикарилган ўқув қўлланма ва «Болангиз мактабга тайѐрми?» номли китоблар
ўқув-услубий мажмуасини ташкил этади. Улар барча мактабгача тарбия муассасаларида
мавжуд.
Оилада тарбияланаѐтган болалар ва уларнинг ота-оналари учун лотин графикасига
асосланган янги ўзбек алифбоси билан таништирувчи дарслик, қўлланмалар, турли
мавзудаги рисолалар куплаб нашр этилмокда. «Ёзувни урганамиз», «Алифбо совгаси»,
«Расмли алифбо» (Муаллиф – профессор К.Абдуллаева) кабилар шулар жумласидандир.
Богча болаларига хорижий тилларни ургатишда ўқув-услубий мажмуа хисобланган
«Merry English» туплами болаларга 120-150 сўз микдорида илк инглиз тили сабокларини
бериш имкониятига эга.
Мактабгача даврда барча таълим шакллари учун дастурларнинг тулик яратилиши
таълим турлари: мактабгача ва бошлангич таълим уртасидаги узвийликни таъминлайди.
3 минг сўз бойлигига эга бўлган болаларининг лугат бойлиги 1-4 синфларга бориб,
она тили ва бошка дарслар хисобига 7-8 мингтани ташкил этади. Мактабга сўз таркиби,
туркумлари, унинг тўзилиши хакида илк тушунчаларни эгаллаб келган болалар ўқиш ва
ѐзишни кийналмасдан, тез ўрганадилар.
Теварак-атроф ва ижтимоий вокеалар билан тантиштириш машғулотларига
бевосита тарих, инсон ва жамият, давлат ва хукук асослари дарсларининг илк
куринишлари киради.
6-7 ѐшда ўзлаштирилган математик тушунчалар доираси (геометрик шакл,
катталик ва шартли улчовлар) бошлангич синф математика дарсларида кенгайиб боради,
табиий холки, таянч билимларга эга булмаган болаларнинг ўзлаштириши талаб
даражасида булмайди.
Иссиклик, ѐруглик, табиатдаги сув алмашуви, магнит хоссалари хакидаги
тушунчалар – «Табиат ва атрофдаги олам» дарсларида мукаммаллашиб, физика
дастурларида илмий асосланган равишда такрорланади.
Тўғри ташкил этилган мактабгача таълим – болаларнинг бошлангич синфларда
билимларни пухта эгаллашлари учун замин яратади, навбатдаги боскичларда самарали
ўқишларини таъминлайди.
Мактабгача таълим тизими хакида гап борар экан, асосий ургу ва эътибор богчада
канча бола юрганига эмас, балки 1-синфга борадиган болаларнинг канчаси мактабдаги
таълимга талаб даражасида тайѐргарлик куриб, ялпи мактабгача таълим шакллари билан
камраб олиниб, «етук ўқувчи» бўлиб келганлигига каратилиши зарур. Зеро, мактабгача
таълим тизимини мустахкамлаш, баркарорлаштириш ва такомиллаштириш Кадрлар
тайѐрлаш миллий дастури вазифаларининг асосидир.
Do'stlaringiz bilan baham: