“Сервис” илмий-амалий журнал
2020 йил 4-сон
170
кўпайган)
1
ва тўлиқсиз иш стажи билан пенсияга чиқаѐтганлар сони (жами тайинланган
пенсиялар таркибида тўлиқсиз стаж билан тайинланган пенсиялар улуши 2015 йилда 11,4
фоизни ва 2019 йилга келиб 26,4 фоизни ташкил қилган) ўсиш тенденциясига эга
эканлиги; фуқароларнинг ѐшга доир пенсия миқдори билан меҳнат стажи ўртасидаги
боғлиқликнинг заифлиги ҳамда иш стажига нисбатан 7 йил давомийликдаги минимал
талаб мавжудлиги фуқароларнинг давлат ижтимоий суғуртасидаги иштирокига салбий
таъсир ўтказиши (ўртача ойлик иш ҳақи даражасида 30 йиллик ва 10 йиллик меҳнат
стажига эга бўлган фуқароларнинг пенсия миқдори ўртасидаги фарқ тахминан 220-250
минг сўмни ташкил этади), нодавлат пенсия таъминотининг шаклланмаганлиги; ижтимоий
нафақалар таъминотининг етарли даражада шаффоф эмаслиги. Шу каби долзарб
муаммоларнинг мавжудлиги уларни ҳал этиш борасида илмий-тадқиқотлар олиб
борилиши зарурлигини тақозо этади.
Ижтимоий суғуртанинг мазмун-моҳияти ҳамон турли адабиѐтларда, жумладан,
иқтисодий адабиѐтларда ҳам турлича талқин қилинаѐтганини таъкидлаб ўтмоқ лозим.
Аммо, барча таърифларда ижтимоий суғурта аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг муҳим
шакли эканлиги эътироф этилади. Буни қуйидаги келтирилганлар тўлиқ тасдиқлайди:
− «иш билан банд аҳолининг кўпчилик қисми учун мажбурий бўлган ўзини ўзи
таъминлаш, оммавий-ҳуқуқий принципларга асосланиб, меҳнат қобилиятини йўқотган
ҳолларда, ўлим юз берганда, шунингдек ишсиз қолганида давлат томонидан ташкил
этилган суғурта»
2
;
− «кексаликда, касаллик ҳолатида, иш қобилиятини қисман ѐки тўлиқ йўқотганда,
боқувчисини йўқотганда, ишсизликда иқтисодий фаол аҳолининг конституцион
ҳуқуқларининг амалга оширилишини таъминлашга қаратилган ижтимоий ҳимоянинг
муҳим элементи»
3
;
− «жамоавий ҳамжиҳатликда зарарни қоплаш асосида турли ижтимоий рисклардан
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш шакли»
4
;
− «ижтимоий суғурта тўловлари «кечиктирилган истеъмол»ни таъминловчи иш
ҳақининг ўзгартирилган шакли»
5
;
− «давлат
томонидан
белгилаб
қўйилган,
назорат
қилинадиган
ва
кафолатланадиган, давлат мақсадли, бюджетдан ташқари ижтимоий суғурта фонди,
шунингдек бошқа жамоавий ва хусусий суғурта фондлари маблағлари ҳисобига кекса
ѐшдаги, меҳнатга лаѐқатсиз фуқароларни моддий таъминлаш, қўллаб-қувватлаш тизими»
6
;
− «аҳолини турли хавф-хатарлардан ижтимоий ҳимоялаш шакли. Ижтимоий
суғуртанинг муҳим жиҳати иш берувчи ва ишловчиларнинг мақсадли бадаллари асосида
махсус нобюджет фондларни шакллантириш жараѐнида юзага келадиган иқтисодий
муносабатларда намоѐн бўлади»
7
.
Ижтимоий суғуртанинг асосий хусусиятлари қуйидагилар орқали намоѐн бўлади:
− давлатнинг қўллаб-қувватлаши асосида иш берувчилар ва ишчиларнинг
мақсадли бадаллари ҳисобидан шаклланувчи махсус бюджетдан ташқари жамғармалар
орқали молиялаштирилиши;
− ишчи (ходим)ларнинг меҳнат қобилиятини тиклаш ва сақлашни таъминлаши;
− меҳнат лаѐқатини йўқотган аҳолининг моддий таъминотини кафолатлаши,
жамоавий ҳамжиҳатликда зарарларни қоплаш асосида турли ижтимоий рисклардан аҳоли-
1
http://zarnews.uz/post/ozbekistonda-pensionerlar-soni-va-ortacha-pensiya-miqdori-qanchani-tashkil-etadi.
2
Wannagat Georg. Sozialrecht und Sozialpolitik//Sozialrecht und Sozialpolitik. Festschrift für Kurt Jantz zum 60. Geburtstag. –
Stuttgart Berlin Köln Mainz: Verlag Kohlhammer, 1973. – S. 209-210.
3
Роик В.Д. Социальное страхование в меняющемся мире: каким будет выбор России? – СПб.: Питер, 2014. – С. 13.
4
Андрющенко Г.И. Модернизация сферы социального страхования в Российской Федерации. Автореферат
диссертации на соискание ученой степени доктора экономических наук. – М.: РГСУ. 2011. – С. 16.
5
Рустамов Д. Ўзбекистонда пенсия тизимини молиявий барқарорлигини таъминлаш масалалари. Монография. – Т.:
Iqtisod-мoliya, 2018. – Б. 21.
6
Касимова Г., Ботиров А. Ижтимоий соҳа: бошқариш ва молиялаштириш. –Т.: Tamaddun, 2016. – Б. 163.
7
Маматов Б., Нурмухамедова Б. Ижтимоий таъминот. – Т.: Iqtisod-мoliya, 2019. – Б. 75.
Do'stlaringiz bilan baham: |