“Сервис” илмий-амалий журнал
2020 йил 4-сон
169
Тадқиқот методологияси. Мақолада қиѐсий таққослаш, кузатиш, гуруҳлаш, таҳлил
ва синтез, индукция ва дедукция, иқтисодий-математик моделлаштириш, монографик
кузатиш методларидан фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар. Европа Иттифоқи мамлакатларида ижтимоий суғурта
тизимини молиялаштириш ҳажмлари ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг 16-25 фоизини
ташкил этади. ХХ аср охирига келиб, Европа мамлакатларида ижтимоий таъминот
харажатлари ЯИМнинг 25 фоизига, АҚШда 18 фоизга, Марказий Европанинг ўтиш
иқтисодиѐтига эга мамлакатларда 17 фоизга, Россия Федерациясида 10 фоизга
яқинлашган
1
. Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя харажатлари ЯИМнинг 6 фоизини ташкил
қилади
2
. Бундай харажатлар таркибида тиббий суғурта, пенсия суғуртаси, ишлаб
чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касаллигидан суғурталаш, ишсизлик суғуртаси ва
турли кўринишдаги ижтимоий нафақалар асосий ўринни эгаллайди. Мазкур харажатларни
молиялаштиришнинг асосий манбасини суғурталанганлар ва иш берувчиларнинг (ѐлланма
ишчилар фойдасига) суғурта бадаллари ҳамда давлат томонидан ажратиладиган
субсидиялар ташкил қилади. Барча мамлакатларда ижтимоий суғуртанинг миллий тизими
ва унинг молиявий механизми турлича бўлиб, унинг 3 та моделини алоҳида ажратиб
кўрсатиш мумкин: Бисмарк (Германия, Италия, Австрия, Франция), Беверидж (Буюк
Британия, АҚШ, Канада)
3
ва собиқ Иттифоқ. Аксарият ривожланган ва ривожланаѐтган
мамлакатларда ижтимоий суғуртанинг мазкур моделлари аралаш тарзда амал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги аҳолини ижтимоий ҳимоя
қилиш тизимида янги саҳифа очди ва истиқлол йилларида давлат ижтимоий суғуртаси
бўйича қонунчилик асослари такомиллаштирилди, давлат пенсия таъминоти тизими ислоҳ
қилинмоқда, давлат пенсиясига қўшимча равишда жамғариб бориладиган пенсия тизими
жорий қилинди, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизими идоралараро электрон ўзаро
ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштирилди, солиқ сиѐсатини такомиллаштириш
концепциясига кўра, фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадаллари (8%)
бекор қилинди, пенсия тизимининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида бюджет
ташкилотлари ва давлат корхоналари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси пасайтирилди,
давлат тиббий суғурта тизими ислоҳ қилинмоқда.
Аммо, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимида ижтимоий суғурта билан боғлиқ
айрим муаммолар ўз ечимини кутмоқда: ҳанузгача «Ижтимоий суғурта тизими
тўғрисида»ги ва «Тиббий суғурта тўғрисида»ги қонунларнинг мавжуд эмаслиги;
аҳолининг ижтимоий ҳимояси учун масъул бўлган ягона орган ташкил этиш зарурлиги;
мамлакатда умумий аҳолининг деярли ярими ижтимоий ҳимоя дастурлари билан
таъминланмаган
4
(ушбу тоифадаги шахслар пандемия шароитида юқори хавф зонасида
жойлашган); мамлакатда мажбурий тиббий суғуртанинг жорий этилмаганлиги (Бирлашган
миллатлар ташкилоти (БМТ)га аъзо давлатларнинг барчаси 2030 йилга бориб мажбурий
тиббий суғуртани жорий этишни мақсад қилиб қўйишган); бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармасининг молиявий барқарорлигини таъминлаш зарурияти; пенсия ва нафақа
олувчилар сонининг кўпайиб бораѐтганлиги (2020 йил 1 май ҳолатига жами пенсия ва
нафақа олувчилар сони 3 794 230 нафарни ташкил қилиб, 1991 йилга нисбатан 42,2 фоизга
тизимини молиявий барқарорлигини таъминлаш масалалари. Монография. – Т.: Iqtisod-мoliya, 2018. – 200 б.; Хусанов
Б.Ш. Проблемы регулирования финансового механизма социального обеспечения населения. Автореф. дисс. на соис.
учен. степ. канд. экон. наук: − Т.: НУУ, 2011. − 25 с.; Ражабов Ш.У. Нодавлат пенсия жамғармаларини шакллантириш ва
инвестицион фаолликни ошириш. Иқт. фан. бўй. фалс. докт. (PhD) дисс. Автореф. – Т.: Iqtisod-мoliya, 2018. – 66 б.;
Ҳамдамов Ш.К. Фуқаролар ѐшига доир пенсия таъминотининг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш. Иқт.
фан. бўй. фалс. докт. (PhD) дисс. Автореф. – Т.: Iqtisod-мoliya, 2020. – 64 б.
1
https://studopedia.ru/11_37950_tema--zarubezhniy-opit-sotsialnogo-strahovaniya.html
2
Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимоя тизимини баҳолаш: асосий диагностик восита (CODI) асосида ХМТ, ЮНИСЕФ ва
Жаҳон банкининг қўшма ҳисоботи. – Т.: Ўзбекистон, 2020. – Б. 7.
3
Роик В.Д. Социальное страхование в меняющемся мире: каким будет выбор России? – СПб.: Питер, 2014. – С. 33.
4
Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимоя тизимини баҳолаш: асосий диагностик восита (CODI) асосида ХМТ, ЮНИСЕФ ва
Жаҳон банкининг қўшма ҳисоботи. – Т.: Ўзбекистон, 2020. – Б. 7.
Do'stlaringiz bilan baham: |