“Сервис” илмий-амалий журнал
2020 йил 4-сон
110
1-расм. Ўзбекистон Республикасида 2013-2022 йилларда кўрсатилган рекреацион
хизматлар ҳажмининг ўзгариши
1
Юқорида аниқланган моделга асосланган ҳолда рекреацион хизматлар ҳажми ва унга
таъсир этувчи омил кўрсаткичларининг 2020-2022 йиллардаги прогноз кўрсаткичларини
аниқлаш ҳамда келгуси уч йилда ушбу кўрсаткичларга эришиш учун таъсир этувчи омилларни
бошқариш йўналишларини белгилаш мумкин (1-расм).
Расмдан кўриниб турибдики, аниқланган модель асосидаги рекреацион хизматлар ҳажми
ва унга таъсир этувчи омил кўрсаткич (ресурс компонент)ларининг 2020-2022 йиллардаги
прогноз кўрсаткичлари барқарор ўсиш тенденциясига эга.
Туристик-рекреация фаолиятини бошқариш жараѐнларини такомиллаштириш борасида
бугунги кунда соҳада статистик ахборотлар етишмаслиги ва уларни Давлат статистика
қўмитасининг расмий статистика маълумотларида қўшимча индикатор шаклида юритилма-
ѐтгани соҳани ривожланишини маълум бир даврга қисқартирмоқда. Жаҳон тажрибаси шуни
кўрсатмоқдаки, бугунги кунда мижозлар электрон буюртмалар шаклида хизматларни
бронлантириш жараѐнларида ҳудуддаги мавжуд туристик-рекреация объектлари ва улардаги
хизматлар статистикаси ҳамда ресурс компонентлари билан қизиқиши табиий ҳолатдир.
Кирувчи ва чиқувчи туризм бўйича ташриф буюрувчиларнинг харажатлари кузатуви,
божхона статистикаси, Марказий банк маълумотлари, декларация тўлдирмасдан Ўзбекистон
Республикасидан жисмоний шахслар томонидан олиб чиқилаѐтган ва олиб кирилаѐтган
товарлар кузатуви, ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш
тўғрисида ҳисобот, ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида
микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик
хизматининг Чегара қўшинлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш
маркази маълумотлари, ички туризм бўйича уй хўжаликларининг танланма кузатуви
материаллари асосидаги айрим индикаторлар 2020 йил учун Давлат статистика ишлари
дастурига киритилган
2
. Лекин миллий статистика тизимида туристик хизматлар бозорида
кўрсатилаѐтган хизматлар ҳажми, туристик объектларнинг ресурс салоҳияти ҳамда
кўрсатилаѐтган хизматларнинг аниқ йўналишлари бўйича расмий очиқ маълумотларнинг
етарли даражада мавжуд эмаслиги соҳа томонидан таклиф этилиши мумкин бўлган хизматлар
ҳажмининг юқори чегарага олиб чиқилишидаги муаммолардан бири ҳисобланади. Кўрсатиб
ўтилган статистик кўрсаткичлар гуруҳининг услубий жиҳатдан ишлаб чиқилмаганлиги ҳамда
очиқ маълумотларни йиғиш ва тақдим этишга масъул тизимларнинг аниқлаштирилмаганлиги
туристик-рекреация хизматлар бозори фаолияти ва ресурс салоҳияти бўйича маълумотлар
тақчиллигига олиб келмоқда.
Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда ушбу тадқиқот ишимизда илмий янгилик
сифатида туристик-рекреация хизматларининг ривожланиш ҳолатини баҳоловчи қўшимча
индикаторлар ва уларни аниқлаш услубиѐти ишлаб чиқилди.
1
Муаллиф тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилди.
2
2020 йил учун Давлат статистика ишлари Дастури. ЎзР ВМ 20.02.2020 й. 105-сон қарорига илова
55872,8
68032,1
78530,4
97050
118811
150889,8
191629,8
195726,5
217696,8
239489,7
0
50000
100000
150000
200000
250000
300000
2013
2014
2015
2016
2017
2018
2019
2020
2021
2022
Do'stlaringiz bilan baham: |