Кириш. Жаҳондаги глобаллашув шароитида туризм муҳим ижтимоий, иқтисодий
ва маданий омиллардан бирига айланди. Иқтисодиѐтнинг ушбу секторида умумий
даромад ҳажми триллионлаб долларни ташкил этмоқда, ҳар йили бутун дунѐда бир
миллиарддан зиѐд киши саѐҳат қилмоқда. Туризм, нафақат савдо хизматларининг бир
тури сифатида намоѐн бўлмоқда, балки бугун туризм бозорининг барқарор
ривожланиши янги ишчи ўринларини яратишга ва унга турдош бўлган тармоқларни
ривожлантиришга имконият яратмоқда.
Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегиясида ҳам «...туризм индустриясини жадал ривожлантириш, туристик
хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш, туризм инфратузилмасини
кенгайтириш» муҳим йўналишлардан бири сифатида белгилаб берилди. Туристик-
рекреация фаолиятини самарали бошқариш ва соҳа фаолиятини ривожлантириш асосида
рекреацион хизматлар кўрсатиш ҳажмининг қисқа давр ичида ўсиб бориши, бир томондан,
мамлакатда ички туризм истеъмоли ҳажмининг ортишига олиб келса, иккинчи томондан,
рекреация хизматларини экспорт қилиш ҳажми ортиши ҳисобига экспорт ҳажмида
туристик хизматлар улушининг ортиб боришига ижобий таъсир кўрсатади [1].
Жаҳонда туристик-рекреацион хизматлар бозорини инновацион
ривожлантиришнинг методологик-услубий асосларини такомиллаштириш йўналишида
қатор илмий изланишлар олиб борилмоқда. Бу жараѐнда туристик-рекреацион
хизматлар бозорининг ривожланиш йўналишларини белгилаш ва миллий
иқтисодиѐтда туристик-рекреацион ривожлантириш моделини ишлаб чиқишга алоҳида
эътибор қаратилмоқда. Бунда туризм индустриясига хизмат кўрсатувчи турдош
соҳаларнинг туризмдаги улушини ва туризмнинг иқтисодиѐтдаги мультипликатив
самарасини аниқлаш муҳим масалалар қаторига киритилган.
Мавзуга оид адабиѐтларнинг таҳлили. Туристик-рекреация фаолияти бўйича
тадқиқотлар натижаларини ўзида акс эттирган хорижий адабиѐтларда ҳам рекреация ва у
билан боғлиқ айрим тушунчалар бўйича якдил фикрлар билдирилмаган. Бу мавзуга оид
атамаларнинг ягона талқини мавжуд эмаслиги, турли мамлакатларда турлича ѐндашув ва
тушунчалар мавжудлиги, рекреация тушунчаси бўйича қонунчиликда маълумот
берилмаганлиги, рекреация бўйича аниқ маълумотлар олиш имкони чегараланганлиги
ўрганилаѐтган соҳада тадқиқотларни кенг кўламда ва асосли амалга ошириш имкониятини
қисқартиради.
А.С.Кусков, В.Л.Голубева ва Т.Н.Одинцовалар тадқиқотларида ―рекреация‖ (поляк
тилида rekreacja – дам олиш, recreation – қайта тиклаш маъноларини англатади)
деганда инсоннинг меҳнат фаолияти давомида йўқотган кучларини қайта тиклаши
айтиб ўтилган [2].
В.Е. Кузьмичев тадқиқотларида бугунги кунда рекреация ишлаб чиқариш стрессла-
рини, асаб-психологик босимларни йўқотувчи қобиққа айланиб бориши таъкидлаб
Do'stlaringiz bilan baham: |