қилмоқчи!”, деб нидо қилади. Шунда улар: “Яна қандай ваъда
Ахир Аллоҳ бизнинг мезонимизни оғир қилиб, юзларимизни ѐруғ
қилмадими
Бизларни жаннатга киргизиб, дўзах ўтидан
қутқармадими
”, дейдилар. Кейин парда кўтарилади ва улар
Аллоҳга қарайдилар. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ уларга бундан-да
севимлироқ ва қувончлироқ бирон неъматни бермагандир".
Имом Бухорий ривояти.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Аллоҳ
жаннат аҳлига:
–Эй аҳли жаннат! – деб нидо қилади.
– Эй Роббимиз, биз Сенинг чақириғинга доим тайѐрмиз ва
Сенинг чақириғинг билан бахтиѐрмиз!
– (Мен берган неъматлардан) Розимисизлар
– Нима учун рози бўлмайлик
Ахир, Сен бандаларингдан ҳеч
кимга бермаган неъматларингни бизга бердинг-ку!
– Мен сизларга бундан ҳам афзалроқ, улуғроқ неъматимни
ато этмоқчиман!
– Эй Роббимиз, бундан-да улуғроқ қандай неъмат бор
– Сизларга розилигимни тушираман ва ундан кейин сизларга
асло ғазаб қилмайман, – дейди".
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
11. Жаннат аҳлининг энг қуйи ва энг баланд
мартабалари
Муғира ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Мусо алайҳис-салом Роббиларидан: "Жаннатдаги энг қуйи
ўрин кимга берилади
", деб сўрадилар. Аллоҳ хабар бериб деди:
Do'stlaringiz bilan baham: |