Microsoft Word qahramon mumina ayollar ziyouz com doc



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/65
Sana21.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#26942
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   65
Bog'liq
Ahmad Abduljavod, Muhammad Umar Dauq, Muhammad Ali Qutb. Qahramon mo'mina ayollar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
35
Набийга (алайҳиссалом) жуда оғир кечди. Бу вақт мобайнида Фотима турли воқеа-ҳодисаларга 
гувоҳ бўлди. Кўпчилик мўминлар қатори у ҳам Ҳабашистонга ҳижрат қилди. Оталарига 
қилинган ҳақсизликларни кўриб, кўп йиғлади. Ҳатто бир куни Аллоҳ Расули (соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам) Фотимага: «Эй қизгинам! Йиғлама, албатта Аллоҳ отангни уларнинг 
зарарларидан ҳимоя қилади», дедилар. 
Ҳазрати Фотима (розийаллоҳу анҳу) оналарининг ўрнини билинтирмаслик учун доимо 
Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёнларида бўлдилар. Сарвари Олам 
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам доим қизларига меҳр-шафқат кўрсатдилар. Шубҳасиз, ёш 
Фотима бундай меҳр-муҳаббатга муҳтож эди. 
Мушрикларнинг жабр-зулми кучайгач, мусулмонлар Мадинага ҳижрат қилдилар. 
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қизлари Фотима билан Умму Гулсумни олиб келиш 
учун ишончли саҳобаларни Маккага юбордилар. Шундай қилиб, Фотима ўн саккиз ёшида 
Макка билан видолашди. 
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ҳазрати Ойишага (розийаллоҳу анҳу) 
уйланганларидан кейин саҳобалардан Фотимага совчилар кела бошлади. Фотима оталарининг 
хизматларида тургани боис саҳобалар шу пайтгача бунга журъат қила олишмаган эди. 
Аввало, Ҳазрати Абу Бакр (розийаллоҳу анҳу) ва кейинроқ Ҳазрати Умар (розийаллоҳу 
анҳу) оғиз солдилар. Лекин Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) буюк бир назокат ила 
узр баён қилдилар. Ҳазрати Умар (розийаллоҳу анҳу) бу шарафни Ҳазрати Алига (розийаллоҳу 
анҳу) лойиқ кўриб, таклифини унга айтдилар. Аммо Ҳазрати Али: 
«Ҳазрати Абу Бакр ва ҳазрати Умардек зотларга рад жавобини берган Расулуллоҳ менинг 
таклифимни қабул қилишлари мумкинми?» деган андишада эди. Ҳазрати Умар (розийаллоҳу 
анҳо) Ҳазрати Алини Набийнинг (алайҳиссалом) куёви бўлишга энг муносиб зот эканликларша 
ишонтирдилар. 
Ҳазрати Али (розийаллоҳу анҳу) Пайғамбар (алайҳиссалом) ҳузурларига бордилар. Аммо 
уялганларидан зиёрат сабабини айта олмадилар. Шунда Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам) :
«Абу Толиб ўғлининг қандай эҳтиёжи бор экан?» дедилар. Бўлажак куёв тортина-тортина 
гап бошладилар:
«Расулуллоҳнинг қизлари Фотиманинг қўлини сўраб келдим». Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам) муборак чеҳраларида мамнуният ҳислари намоён бўлди. 
Эртасига Ҳазрати Али (розийаллоҳу анҳу) такрор Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам) ҳузурларига бордилар. Набий (алайҳиссалом): 
— Маҳр учун ёнингизда бирон нарса борми? — дея сўрадилар. Али (розийаллоҳу анҳу): 
— Йўқ, эй Расулуллоҳ, — деди. 
— Фалон куни сизга бир зирҳ берган эдим, ўша қани? Ҳазрати Али (розийаллоҳу анҳу) 
хурсанд бўлиб: 
— Ўзимда турибди, эй Набийуллоҳ, — деди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) 
сарпо, совға-салом олишлари учун уни сотишга буюрдилар. Ҳазрати Усмон (розийаллоҳу анҳу) 
зирҳни 470 дирҳамга харид қилдилар. 
Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) пулнинг бир қисмини хушбўйликлар олиш 
учун Билолга (розийаллоҳу анҳу) қолган қисмини Умму Саламага бериб, Фотима учун кийим-
кечак харид қилишни буюрдилар. 
Сўнгра Сарвари олам (алайҳиссалом) Анас (розийаллоҳу анҳу) орқали Ҳазрати Абу Бакр, 
Умар, Усмон, Талҳа, Зубайр ва ансорлардан яна шунча кишини ҳузурларига чорладилар. 
Фотиманинг қошига бориб:
«Эй Фотима! Али сенга уйланмоқчи, бунга нима дейсан?» дедилар. Муҳтарама қизлари 
қаттиқ ҳаё ва иболари боис сукут сақлаб, ҳеч қандай жавоб бермадилар. Бу эса розилик аломати 


Қаҳрамон мўмина аёллар 

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish