Қаҳ
рамон мўмина аёллар
www.ziyouz.com kutubxonasi
24
ҲАЗРАТИ ҲАФСА БИНТИ УМАР ИБН ХАТТОБ
(Мўминлар онаси)
Ҳазрати Ҳафса (розийаллоҳу анҳу) билимли, юксак ахлоқли, иродаси мустаҳкам, садоқатли
бир саййида аёл эди. У ҳижратнинг учинчи йили Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва
саллам) оилаларига қўшилиб, мўминларнинг онаси бўлиш шарафига эришди.
* * *
Ҳафса (розийаллоҳу анҳу) пайғамбарлик келишидан беш йил олдин Маккада туғилди. Отаси
Ислом тарихида адолати билан машҳур бўлган иккинчи халифа Ҳазрати Умардир (розийаллоҳу
анҳу). Онаси Зайнаб Усмон ибн Мазъуннинг синглиси эди. Ҳафса отаси билан бирга Маккада
мусулмон бўлди. Асҳобдан Ҳунайс ибн Ҳазофа (розийаллоҳу анҳу) билан оила қурди. Илк
мусулмонлар сафидан жой олган бу бахтиёр оила Ҳабашистонга, кейинроқ Мадинага ҳижрат
қилди.
Ҳунайс (розийаллоҳу анҳу) Абдуллоҳ ибн Ҳазофанинг қардошидир. Бадр ва Уҳуд
жангларида иштирок этган. Ҳар икки жиҳодда ҳам мардонавор жанг қилди. Уҳудда қаттиқ
яраланди. Мадинага қайтгач, шаҳодат шарбатини ичди. Ҳазрати Ҳафса жуда ёш тул қолди.
Ҳазрати Умар (розийаллоҳу анҳу) қизининг бева қолишини хоҳламас эди. Бир ота ўлароқ,
қизини солиҳ бир кишига узатишни орзу қиларди. У бу масалани жуда кўп ўйлади ва Ҳазрати
Ҳафсанинг иддаси тугагач, Ҳазрати Усмонга (розийаллоҳу анҳу) никоҳлаш мақсадида унинг
олдига борди. Ҳазрати Усмон (розийалоҳу анҳо) ҳам бу пайтда ёлғиз қолган эди. Завжаси
Пайғамбаримизнинг(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қизлари Руқаййа вафот этган эди. Абдуллоҳ
ибн Умар отаси ва Ҳазрати Усмоннинг учрашувини отасидан шундай нақл этади:
"Усмон ибн Аффоннинг олдига бордим. Жуда ғамгин кайфиятда экан. Кўнглини кўтариб,
тасалли бериш учун унга Ҳафсадан сўз очдим. Хоҳласанг, Ҳафсани сенга никоҳлаб берай,
дедим. Усмон дарҳол жавоб бермади. Бу ҳақда ўйлаб кўриш учун муҳлат сўради. Орадан бир
неча кун ўтганидан сўнг у билан яна учрашдим. Усмон ҳозирча уйланмаслигини айтиб, узр
сўради".
Ҳазрати Умар Абу Бакрга (розийаллоҳу анҳу) ҳам шундай таклиф қилмоқчи бўлди. Ҳазрати
Умар:
— Эй Абу Бакр, агар истасанг сенга қизим Ҳафсани никоҳлаб берай, — деди.
Ҳазрати Абу Бакр (розийаллоҳу анҳу) индамадилар. Ҳатто бир оғиз сўз ҳам айтмади. Бу
ҳолатдан Ҳазрати Умар (розийаллоҳу анҳу) ранжидилар.
Ҳазрати Умар икки самимий дўстидан ижобий жавоб ололмагач, юраги сиқилганча,
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига кириб, шундай деди:
— Ё Расулуллоҳ! Мен Усмонга ҳайронман. Ҳафсани унга никоҳламоқчи бўлдим, у эса рози
бўлмади. Абу Бакр ҳам шундай...
Икки жаҳон қуёши Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) табассум қилиб:
— Ё Умар! Ҳафса Усмондан, Усмон ҳам Ҳафсадан хайрлироқ бўлган бириси билан оила
қуради, — дедилар.
Ҳазрати Умар бугунлай ўй-хаёл ичида қолди. Усмондан ҳам хайрли куёв ким бўлиши
мумкин? Шу тариқа бир неча кунни ўтказди. Бир куни Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) Ҳафсани
ўзларига сўраб, Ҳазрати Умарга:
— Сен қизинг Ҳафсани менга никоҳла. Мен эса қизим Умму ГулсумниУсмонга
никоҳлайман, — дедилар.
Бу хабардан Ҳазрати Умарнинг боши осмонга етди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва
саллам) бу хабар билан Ҳафсани ўзларига никоҳлаш Аллоҳнинг амри эканини билдирмоқчи