Неофрейдизм. Муаллиф: проф. Ибодуллаев З. Р



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana21.02.2022
Hajmi0,54 Mb.
#26278
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
frejd nazariyasi. psixoanaliz talimoti. neofrejdizm.

Неофрейдизм
З. Фрейд таълимотининг тарафдорлари ҳам, танқидчилари ҳам кўп 
бўлган. Унинг энг яқин сафдошлари ва шогирдлари бўлмиш Алфред Адлер 
ва Карл Густав Юнг унинг таълимотини аввалига қўллаб-қувватлашди, 
кейинчалик ундан қисман воз кечишди. Улар ўзларининг таълимотини 
яратишди: А. Адлер индивидуал психология, К.Г. Юнг аналитик 
психология тўғрисида. Улар З. Фрейдни танқид қилишса-да, аслида улар 
танлаган йўналиш психоанализнинг давоми эди. 
А. Адлер фанга «етишмовчилик ҳисси» деган тушунчани киритди. 
Унинг фикрича, бу туйғу табиий ва туғма бўлиб, ҳар биримиз учун хосдир 
ва шахснинг ривожланишида катта аҳамиятга эга. Адлернинг фикрича, ҳар 
бир инсон умри мобайнида ўзидаги ушбу етишмовчиликдан қутулиш учун 
бошқалар устидан ҳукмронлик қилишга, уларнинг фаоллигини бостиришга 
интилиб яшайди. Бунинг учун у ўзидаги барча имкониятларни ишга солади 
ва жамиятда ўз ўрнини топишга интилади. Адлер бу жараённи 
компенсация ёки суперкомпенсация деб атади. Суперкомпенсация — бу 
етишмовчилик ҳиссига бўлган туғма реакцияларнинг ижтимоий бир 
кўринишидир. Адлернинг фикрича, ана шу туғма инстинктлар одамни 
атрофдагиларга тажовузкор қилиб қўяди. Демак, одамда невроз 
ривожланишининг олдини олиш учун ундаги етишмовчилик ҳиссини 


10 
бартараф этиш зарур. Ваҳоланки, А.Адлер ҳам ўз таълимотида инсон 
руҳиятининг ривожланишида инстинктив реакцияларга урғу берган. 
К.Г. Юнгнинг таълимоти бироз бошқача эди. У «жамоа онгсизлиги» 
деган тушунчани таклиф қилди. Юнг индивидуал онгсизлик ва жамоа 
онгсизлиги орасида аниқ бир чегара чизиғини ўтказди. Унинг фикрича, 
жамоа онгсизлиги индивидуал онгсизликдан фарқли ўлароқ, авлоддан 
авлодга узатилади ва «мен» жамоа онгсизлиги таъсири остида 
ривожланади. 
Юнгнинг фикрича, индивидуал онгсизлик одамнинг шахсий тажрибасида 
акс этади. Бу тажрибалар албатта қачонлардир онгда акс этган, лекин 
онгдан сиқиб чиқарилиши натижасида унут бўлиб кетган. Жамоа 
онгсизлиги — бу умуминсоний тажрибалар бўлиб, ҳар бир миллат ва 
элатлар учун хосдир, у ўтмишимизнинг яширинган хотира изларидир. У 
мифологияда, халқ достонларида, диний қарашларда акс этган бўлиб, 
ҳозирги замон кишиларининг онгида тушлар кўриш орқали намоён бўлиб 
туради. Юнг Фрейднинг сексуал назариясини тан олмади ва неврозлар 
ривожланишининг бошқа бир қанча сабабларини кўрсатиб, уларни исбот 
қилиб берди. Уларнинг ичида ижтимоий келишмовчиликлар, киши 
ҳаётидаги фожиали даврларни ҳам асосий омил сифатида кўрсатди. 
З. Фрейд назариясини талқин ва танқид қилувчилар сафи яна кенгая 
борди. Ўтган асрнинг 30-йиллари охирида неофрейдизм шакллана 
бошлади. Бу йўналишнинг энг кўзга кўринган тарафдорлари Э. Фромм ва 
К.Хорни эди. Улар психоанализни ўрганишда социологик йўналишдаги 
таълимотлардан ҳам фойдаланишди. Улар инстинктив жараёнларни инкор 
қилмаган ҳолда инсоннинг яшаш фаолиятида одамлар орасидаги 
муносабатларни устун қўйишди. Неофрейдизм тарафдорлари неврознинг 
келиб чиқиш сабабини қуйидагича талқин қилишади: одам боласи 
туғилгандан хавотирда яшайди, чунки унинг қаршисида адоватли дунё 
пайдо бўлади ва бу хавотир эътибор ва меҳрибонликнинг йўқлигидан 
кучайиб боради. Кейинчалик эса индивид ижтимоий омилларнинг 


11 
қақшатқич зарбасига дуч келади ва жамиятда ёлғизланиб қолади, у ўзининг 
жамиятга нисбатан бегоналигини англайди. Демак, уларнинг фикрича, 
жамият шахснинг синхрон ривожланишига тўсқинлик қилади. Шунинг 
учун ҳам, неврознинг асосий сабабчиси жамиятдир ва айнан индивидни 
соғломлаштириш орқали жамиятни соғломлаштириш мумкин. 
Э. Фромм шахснинг ривожланишида туғма омилларнинг аҳамиятини, 
яъни боланинг сексуал ривожланиши, Эдип комлекси ва жинсий 
муносабатларнинг аҳамиятини бўрттириб кўрсатмасликни айтади. У ҳар 
бир одамдаги руҳий кечинмаларни ижтимоий муҳитга шўнғиб кетганлигида 
деб билади. Демак, сексуал инстинктлар шахсни шакллантирмас экан, 
балки шахснинг ўзи уларни белгилаб беради. 
К. Хорни таълимотида ҳам ижтимоий омилларнинг аҳамияти юқори 
эканлигини кўриш мумкин. У инсоннинг хулқ-атворида уни ўраб турган 
жамиятга нисбатан қуйидаги учта йўналишни ажратди: одамларга 

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish