1
Тошкент тиббиёт академияси
Асаб касалликлари кафедраси
И к к и н ч и м а ъ р у з а
Фрейд назарияси. Психоанализ таълимоти.
Неофрейдизм.
Муаллиф: проф. Ибодуллаев З.Р
.
Даволаш ва тиббий педагогика факультетлари
V курс талабалари учун
Кафедра йиғилишининг 27.08.2010 йил
№1 баённомасида тасдиқланган.
Тошкент - 2010
2
Фрейд назарияси. Психоанализ таълимоти.
Неофрейдизм.
Зигмунд Фрейд 1856-йили 6 майда Чехословакиянинг Пршибор (у
пайтдаги Фрейбург) деган кичик бир шаҳрида дунёга келади. 1860-йили
Фрейдлар оиласи Венага кўчиб ўтишади ва З. Фрейд умрининг охиригача
Австрияда яшаб ижод қилади. Физика, биология, тарих ва фалсафага ўч
бўлган З. Фрейд доимо табиатда бўладиган ҳодисаларнинг ўзини
ўрганибгина қолмасдан, уларнинг сабабларини излаган. З. Фрейд умрининг
охиригача детерминист бўлиб қолди, яъни руҳий-асабий бузилишларнинг
сабабини, асл моҳиятини излади. З. Фрейд аввалига машҳур олим Эрнст
Брюккнинг қўл остида физиология сирларини ўрганди. У илмий иш билан
шуғулланиб, орқа мия физиологиясини ўргана бошлайди. Лекин Фрейд кўп
болали оилада таваллуд топганлиги учун моддий томондан жуда қийналиб
қолади ва илмий ишни ташлаб, амалий неврология соҳасида ишлаб, ҳар
куни 8-10 соатлаб беморларни қабул қилади. Тиббий амалиётда олган
тажрибаларини илмий томондан ўрганиб, тез орада машҳур невропатолог
врач бўлиб ном чиқаради. Ўша пайтлари беморларни даволашдаги
физиотерапевтик усулларни З. Фрейд ҳам кўп қўллаган ва бироқ
кейинчалик бу усуллар уни қониқтирмаган. У гипноз билан қизиқиб, уни
Иосиф Брейер ва Ж. Шарколардан ўрганиб, беморларни даволашда кенг
тадбиқ қилади. Болалар церебрал фалажи, афазиялар билан қизиқиб, бир
нечта мақолалар ҳам чоп қилдиради.
1861-йили мотор нутқ марказини кашф қилган П. Брок нутқ
бузилишини «афемия» деб атаганди. З. Фрейд мотор афазия ҳақида сўз
юрита туриб, «Транскортикал мотор афазияда беморнинг гапира олмаслик
сабаби, Брок маркази функционал фаолиятининг пасайишидир», деган эди.
3
З. Фрейд фанда янги йўналиш, яъни психоанализни яратади. У руҳий-
асабий бузилишларнинг келиб чиқиши билан қизиқди, истерик
симптомларнинг сабаблари ва сирларини ўрганди, уларни руҳий таъсир
қилиш йўли билан даволай бошлади. Онгсизлик ҳақида таълимотни яратди.
Сексуал ҳаётнинг руҳий фаолият билан узвий боғлиқлигини ўрганди.
З. Фрейд фан оламида мард олимлардан бири эди. Агар унинг
дунёқарашига зид ва исботланган янги далиллар пайдо бўлса, уларни ўзига
хос мардлик билан қабул қиларди. Масалан, истерияларни фақат сексуал
бузилишлар нуқтаи назаридан тушунтириб берган З. Фрейд биринчи жаҳон
урушида жуда кўп аскарлар орасида истерик симптомларни кузатган,
урушдан қайтгандан сўнг эса уларда истерия белгилари йўқ бўлиб кетган.
Бу ҳолатни кузатган Фрейд пансексуализм ғоясидан чекинди. Шуни
таъкидлаш лозимки, машҳур физиолог И.П. Павловнинг экспериментал
неврозлар концепциясини яратиш ғоясига З. Фрейднинг шу соҳага
тааллуқли мақоласи ҳам туртки бўлган.
З. Фрейд истерик неврозларнинг келиб чиқишида И.П. Павловнинг
тормозланиш ва қўзғалиш жараёнлари ҳақидаги таълимотини юқори
баҳолаган. Собиқ шўро тузуми даврида бу иккала буюк олимнинг ишлари
бир-бирига қарама-қарши қўйилиб, машҳур психоаналитик З. Фрейд
асоссиз қоралаб келинди. Аммо унинг инсон психологиясини ўрганишда
қилган оламшумул ишлари бутун дунёда тан олинган эди.
З. Фрейд катта бир мактаб яратди ва бунинг натижасида фанда
фрейдизм йўналиши пайдо бўлди. Бу ҳақда китобнинг «онгсизлик» қисмида
батафсил маълумот берамиз. Унинг дастлабки сафдошлари ва шогирдлари
А. Адлер ва К.Г. Юнглар неврозларнинг келиб чиқишига оид ўз
назарияларини илгари суришди. А. Адлер фанда индивидуал психология
ғоясини кўтариб чиққан бўлса, К.Г. Юнг ўз эътиборини аналитик
психологияга қаратди.
З.Фрейд яратган психонализ тўғрисидаги назария инсон руҳини бир
муз тоғига қиёслайдики, гўё унинг устки, яъни олтидан бир қисми онг
4
бўлса, сув остида кўринмай ётган олтидан беш қисми онг остидаги
Do'stlaringiz bilan baham: |