Педагогик техника-педагогларга ўқув фаолиятида ва ундан ташқари
фаолиятда ҳам зарур бўлган умумий педагогик малакалар мажмуи
ҳисобланади.
132
7-чизма. Педагогик техниканинг таркибий қисмлари
Педагогик техника қуйидаги таркибий қисмлардан иборат:
- нутқ малакалари;
- педагогнинг мимикаси ва пантомимикаси;
- ўз психологик(рухий) ҳолатини бошқара олиши;
- актёрлик ва режиссерлик маҳорати (1-чизма).
Аввало педагогик техниканинг таркибий қисми сифатидапедагогнинг
нутқ малакаларини, яъни саводли гапириш, ўз нутқини чиройли ва
тушунарли, таъсирчан қилиб баён этиш, ўз фикр ва ҳис-туйғуларини сўзда
аниқ ифодалаш малакаларини айтиб ўтиш мумкин.
Педагогик техниканинг бошқа таркибий қисмипедагогнинг мимик
ва пантомимик ифодалийлигидир.Аниқ имо-ишора, маъноли қараш,
рағбатлантирувчи ёки истеҳзоли табассум педагогик таъсир кўрсатишда
кўп сўзни тушунтириш ёки эътироз билдиришга қараганда анча самарали
муаммоли воситалари бўлади.
Педагогик ўзаро таъсир кўрсатишда педагогнинг ўз психологик
(рухий)ҳолатини бошқариш, ўзида энг қулай ҳиссий (ижодий)
жиддийлик даражасини ва умидбахшлик, хайрихохлик кайфиятини
сақлаш, ўзининг ҳиссий дам олишини ташкил этиш маҳорати муҳим рол
ўйнайди. Бу маҳорат педагогиканинг касбий жиҳатдан ўз-ўзини назорат
қилишларини таъминлайди, кўп йиллар давомида соғлом асаб тизимини
сақлаб қолиш, асабий бузилишлардан, ҳиссий ва ақлий зўриқишдан ўзини
тийиш ёрдам беради.
133
Педагогик ўзаро таъсир кўрсатишни ташкил этиш учун педагог
актёрлик ва режиссёрлик маҳорати таркибий қисмларини эгаллаши
зарур,
уларни
педагогга
болалар
билан
муомала
қилишда
тарбияланувчиларнинг ақл-идрокигагина эмас, балки уларнинг ҳис-
туйғуларига ҳам таъсир кўрсатиш, уларга оламга бўлган ҳиссий-қадриятли
муносабатда бўлиш тажрибасини анча тўлиқ бера билишлиги
ёрдамлашиш.
Педагогик техника шундай йиғиндики, у педагогнинг энг яхши
ижодий хулқ атвори, бошқача айтганда, ҳар қандай педагогик вазиятда
тарбияланувчига самарали таъсир кўрсатишга ёрдам беради.
Педагогик
техника
малакаларнинг
муҳим
хусусиятлари
қўйидагилардан иборат:
Педагогик техниканинг аниқ ифодаланган индивидуал шахсий тарзда
бўлиши, яъни педагогнинг индивидуал психик-физиологик хусусиятлари
асосида таркиб топади. Индивидуал педагогик техника педагогнинг ёши,
жинси, мижози, феъл-атвори, сиҳат-саломатлиги, анатомик-физиологик
хусусиятларига боғлиқ бўлади.
Нутқнинг ифодали, соф бўлиши устида ишлаш фикрларининг равон
бўлишига таъсир қилади. Нутқ имо-ишора, мимика, ҳаракат билан бирга
содир бўлади, узлуксиз ўзини тута билиш таъсирчан воситаларини
танлашга, муваффақиятли равишда тузатиш киритиб бориш имконини
беради.
Педагогик таъсир кўрсатишда юқоридаги малакалар орқали
педагогнинг маънавий ва эстетик нуқтаи-назарлари тарбияланувчиларга
янада тўлароқ очиб берилади.
Педагогик техника малакаларининг шаклланиш даражаси маълум
даражада педагогнинг умумий маъданият даражасини, яъни шахснинг
педагог имкониятларни акс этади.
Педагогик жараён шахс ва жамоатга таъсир кўрсатиш бўлиб, у
таълим-тарбия жараёнининг технологиясини очиб беради. Унга
педагогнинг дидактик, ташкилотчилик, конструктивлик, коммуникатив
кўникмалар, қўйидаги талабларнинг технологик усуллари, педагогик
мулоқотни бошқариш, жамоанинг ижодий ишларни ташкил этиш ва
бошқариш киради.
Педагогнинг ташқи кўриниши ҳам эстетик жиҳатдан мукаммал
бўлиши керак. Педагогларнинг ташқи қиёфаси ҳам унинг обрўйининг
таркиб топишга таъсир этади. Педагогнинг сарамжон-саришталиги,
озодалиги, яхши одатлари, чиройли қадди-қомати ва юриш-туришлари
таълим олувчиларда жуда яхши тааъсурот қолдиради.
134
Do'stlaringiz bilan baham: |