Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 3,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/119
Sana25.02.2022
Hajmi3,51 Mb.
#268098
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА-1

Юсуф Хос Ҳожиб(1015—1070) ўз даврининг етук мутафаккири,
чуқур билимли, донишманд кишиси эди. У “Қутадғу билиг” 
(“Саодатга бошловчи билим”) асари муаллифидир.“Қутадғу билиг” -бахт 


24 
ва саодатга элтувчи билим, таълим деган маънони билдиради. Демак, асар 
номидан ҳам унинг панд-насихатлари, таълим-тарбияга оид, ҳар 
томонлама комил инсонни тарбиялайдиган етук маърифий асар эканлиги 
яққол кўриниб турибди. 
“Қутадғу билиг” — XI аср сўз санъатининг нодир намунаси бўлиб, 
унда ўз даврининг илғор ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий масалалари 
бадиий талқин қилинган, туркий халқлар тарихи, маданияти, илм-фани, 
урф-одат ва анъаналари, турмуш тарзи, қадриятлари хусусида батафсил 
маълумот берилган.Асарда илгари сурилган ахлоқий хислатларни санаб 
ўтиш олимнинг таълим-тарбия, ахлоқ масалаларини қай даражада чуқур 
билганлиги адолат, ишонч, садоқат, хушмуомалалик, ширин сўзлик, 
саховат, мардлик, хурмат ва эҳтиром, тадбиркорлик, ақл-заковат, 
халоллик, эзгулик каби, хислатлар улуғланади. 
“Қутадғу билиг”да бош масалалардан бири комил инсонни 
тарбиялашдир. Юсуф Хос Ҳожиб бу асари орқали ўз тасаввурида энг 
комил, жамиятнинг ўша даврдаги талабларига жавоб бера оладиган 
инсонни қандай қўрган бўлса, шу асосда ўз принципларини баён этади. 
Мана шундай ахлоқий масалалардан бири оила ва фарзанд тарбияси 
масаласидир. Бу умуминсоний ахлоқий нормага Шарқ этикасига аҳамият 
бериб келган. Шарқ халқининг улуғ анъанасини, оилавий ҳаётини, турмуш 
тарзи ва тарбия усулларини чуқур билган шоир мазкур муҳим ахлоқий 
муаммони ўзига хос фалсафий талқин қилади.
Юсуф Хос Хожибнинг уқтиришича, ҳар бир киши жамиятга муносиб 
бўлиб камол топмоғи керак. Бунинг учун, у туғилган кундан бошлаб зарур 
тарбияни олмоғи лозим. Фарзандлар тарбияси ниҳоятда эрта бошланмоғи 
шарт. Шундагина уларнинг ноўрин хатти – ҳаракатларига берилишининг 
олди олинади. 
Юсуф Хос Ҳожибнинг мазкур асари инсонни ҳар томонлама камолга 
етказишнинг барча масалалари ўзининг бадиий ифодасини топган йирик 
таълимий-ахлоқий достондир. Олим инсонни камолга етиши учун 
қуйидагиларни назарда тутади: 
1. Ақлий камолот-билим ва заковат. Ўқувга бўлиш. 
2. Ахлоқий камолот. 
3. Жисмоний камолот. 
Юсуф Хос Ҳожиб инсоннинг камолга етишининг йўл-йўриқлари, 
усуллари, чора-тадбирларини юксак бадиий маҳорат билан ёритиб беради. 
Шунинг учун ҳам бу асар ўзининг илмий, маърифий, тарбиявий аҳамияти 
билан беқиёсдир. 


25 
Кайковуснинг (XI аср) “Қобуснома” асари Шарқда сақланиб
келаётган анъанага кўра панд-насихаттарзида ёзилган бўлиб, бир неча 
асрлардан бери халқларни, жумладан, ёшларни ҳаётга, амалий фаолиятга 
тайёрлашда муҳим қўлланма бўлиб келмоқда. У Шарқ маърифатчилик 
фикри тараққиётида инсон камолотинн шакллантиришда муҳим ўринни 
эгаллайди.У ёшларга ўзини уч нарсадан: кўзни ёмон назардан, қўлни ёмон 
ишдан, тилни ёмон сўздан сақлашни тавсия этади. 
Кайковуснинг “Қобуснома”си XIасрда юзага келган йирик тарбиявий 
асардир. Бунда ўша даврга хос ҳар бир ёш эгаллаши зарур бўлган ақлий, 
ахлоқий, жисмоний тарбия билан боғлиқ фаолият турлари отда юриш, 
мерганлик, сувда сузиш, ҳарбий машқлар, ифодали ўқиш, хаттотлик, шеър 
ёзиш, мусиқа билимини эгаллаши кабилар ўз ифодасини топган. 
Кайковуснинг катта хизмати шундаки, у ёшларни ҳар томонлама 
камолга етказишнинг назарий масалаларини амалий фаолият билан боғлаб 
олиб борди, унинг ўгитлари ҳар қандай тузумда ҳам ўз қийматини 
йўқотмади ва амалий ҳаёт дастури сифатида ўз ўрнига эга бўлди. 

Download 3,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish