Verstkaerbook indd



Download 1,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/63
Sana25.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#264082
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63
Bog'liq
UN Doc Solid Waste Management

1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Оператор________________________________________________ҳудудидан 
қаттиқ маиший чиқиндиларини (бундан буён ҚМЧ) йиғиб олиш хизматини амалга 
ошириш мажбуриятини олади. 
1.2. Чиқиндилар ______________ ҳокимияти томонидан белгиланган чиқиндихонага 
жойлаштирилади. 
2. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Оператор қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
2.1.1. Ўрнатилган тартибда ва муддатда ўз мажбуриятларини бажаришни 
таъминлайди.
2.1.2. Ушбу шартноманинг бутун амал қилиш муддати мобайнида, келишилган 
ҳудудда жойлашган аҳолидан ва юридик шахслардан (бундан буён ташкилотлардан) 
ҚМЧни йиғиб олиш бўйича хизматлар кўрсатади. Оператор ўз фаолиятини амалга 
оширадиган ҳудуд ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлмиш, №1 иловада 
кўрсатилади.
2.1.3. Ушбу шартноманинг бутун амал қилиш муддати мобайнида, аҳолидан сигнал 
тизими асосида, ҳафтада 1 мартадан кам бўлмаган даврийликда ҚМЧни йиғиб олиш 
учун зарур миқдорда махсус техникага эга бўлиши керак. Сигнал тизими асосида 
ҚМЧни йиғиб олиш ташкил этиладиган аҳоли пунктларининг рўйхати, уй хўжаликлари 
ва уларда яшовчи аҳоли, шунингдек, ҳосил бўладиган ҚМЧни таҳминий ҳажмлари ушбу 
шартноманинг ажралмас қисми бўлмиш, №2 иловасида келтирилган. 
2.1.4. Ушбу шартноманинг бутун амал қилиш муддати мобайнида, аҳолидан ва 
ташкилотлардан, вақтинчалик тўплаш пункларида жойлаштирилган чиқиндиларни, 
3-ИЛОВА. ШАРТНОМА ЛОЙИҲАСИ
3-ИЛОВА. ШАРТНОМА ЛОЙИҲАСИ


84
Давлат ва хусусий сектор шерикчилиги асосида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ҚЎЛЛАНМА
ҳафтада 1 мартадан кам бўлмаган даврийликда йиғиб олиш учун зарур миқдорда махсус 
техникага эга бўлиши керак. Вақтинчалик тўплаш пункларидан чиқиндиларни йиғиб 
олиш амалга ошириладиган ҳудудлар рўйхати, пунктларнинг сони, уй хўжаликлари 
ва уларда яшовчи аҳоли сони, ва улар томонидан ҳосил қилинган ҚМЧнинг таҳминий 
ҳажмлари, ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлмиш, №3 иловасида келтирилган. 
2.1.5. Ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлмиш, №4 иловасига мувофиқ 
ҚМЧни вақтинчалик тўплаш пунклари махсус контейнерлар билан жиҳозлаш.
2.1.6. Ушбу шартноманинг бутун амал қилиш муддати мобайнида, 
фойдаланиладиган махсус техника ва контейнерларни яроқли ҳолда сақлаш, зарурат 
туғилганида уларни янгилаш.
2.1.7. ҚМЧни йиғиб олиш бўйича йўналиш хариталарига қатъий амал қилиш.
2.1.8. Ажратилган ҳудудлардан ҚМЧни йиғиб олганлиги ҳақида маҳалла 
фуқаролар йиғинларидан ва ҚМЧни чиқиндихонага етказгалиги ҳақида чиқиндихона 
маъмуриятидан, йўл варақаларида тасдиқ олиш.
2.1.9. Қайта ишлашга ярамайдиган чиқиндиларни, Ҳокимият томонидан 
белгиланган чиқиндихонага етказиш.
2.1.10. Чиқиндихонага кўмиш бўйича харажатларни қоплаш учун, белгиланган 
тариф бўйича чиқиндихона операторига тўловларни ўз вақтида амалга ошириш.
2.1.11. Абонентларни ҳисобга олиш ва тўловларни қабул қилишнинг 
автоматлаштирилган (биллинг) тизимини жорий этиш, ўзаро ҳисоб-китобларнинг тўғри 
олиб боришни таъминлаш.
2.1.12. Хизмат кўрсатилаётган аҳолидан тўловларни пластик карточкалар орқали 
қабул қилувчи терминалларни жорий этиш орқали, ўз вақтида тўловларни йиғишни 
таъминлаш.
2.2. Ҳокимият қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
2.2.1. Операторга, мажбуриятларини бажариши учун зарур бўлган барча ҳужжатлар 
ва ахборотни, шунингдек, унинг талабига биноан зарур тушунтиришларни тақдим этади.
2.2.2. Ушбу шартноманинг бутун амал қилиш муддати давомида, операторга 
ажратилган ҳудуддаги аҳоли ва ташкилотлардан ҚМЧни йиғиб олиш бўйича хизматлар 
кўрсатиш ҳуқуқини беради.
2.2.3. Умумий фойдаланиш йўллари, майдонлари, парклар ва бошқа жамоат 
жойларини тозалаш натижасида йиғилган чиқиндиларни Ҳокимият қошидаги 
ободонлаштириш бўлими томонидан йиғиб олинишини ташкил этади.
2.2.4. Операторга маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари, махсус техника учун 
гараж, чиқиндиларини саралаш ва иккиламчи хомашё сифатида қайта ишлаши учун 
зарур қурилмаларни жойлаштириш учун ҳудуд ажратиш.
2.2.5. Оператор 
чиқиндиларни вақтинчалик тўплаш пунктларини ташкил этиш 
учун ер майдонларини ажратиш.


85
2.2.6. Аҳоли ва ташкилотлардан ҚМЧни йиғиб олиш ва чиқиндихонага 
жойлаштириш бўйича тарифларни тасдиқлаш.
2.2.7. Маҳалла фуқаролар йиғинлари, аҳоли ва ташкилотлар томонидан, 
операторнинг хизматлари учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини 
таъминлаш мақсадида тарғибот ишларини олиб бориш, зарур ҳолларда, тўловларни 
қасддан тўламаётганларга нисбатан маъмурий чораларни қўллаш.
2.3. Оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
2.3.1. Ушбу шартномада белгиланган асосий мажбуриятларини бажарилишига 
зиён етказмаган ҳолда, алоҳида шартномалар бўйича ҚМЧни бошқа ҳудудлардан йиғиб 
олиш бўйича қўшимча хизматлар кўрсатиш.
2.3.2. ҚМЧни саралаш ва қайта ишлашни ташкил этиш ва иккиламчи хомашёни 
сотиш. 
2.3.3. Ушбу Шартноманинг 3.2 бандига мувофиқ, тарифларни қайта кўриб чиқиш 
ташаббуси билан Хокимиятга мурожаат этиш. 
2.3.4. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига биноан барча 
имтиёзлардан фойдаланиш.
2.4. Ҳокимият қуйидаги ҳуқуқларга эга:
2.4.1. Операторнинг профессионал ваколати доирасидаги ишларга аралашмасдан 
шартноманинг бажаралишини назорат қилиш. 
2.4.2. Ушбу шартноманинг 3.2 бандиган мувофиқ, оператор мурожаати асосида 
тарифларни қайта кўриб чиқиш.
2.4.3. Ушбу шартнома бўйича сифатсиз хизмат кўрсатганлиги учун операторга 
жарима санкцияларини қўллаш.

Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish