Њзбекистон республикаси олий ва њрта махсус таълим вазирлиги



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/123
Sana25.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#263314
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   123
Bog'liq
falsafa domlo mantiq mustaqil ish

Машқлар
1.Қуйидаги мулоҳазалардан фойдаланиб, тафаккур қонунларининг табиатини
тушунтириб беринг:
1.1.Қонун умумийликдан иборат. У якка предметлар субстанциясидир (Гегель).
1.2.Мантиқий зарурият мантиқан тўғри бўлишни англатади (Р.Карнап).
2.Қуйидаги гаплар уларда курсив билан ажратилган сўзларни қавс ичидаги
сўзлар билан алмаштирганда айнанлигини (ўз мазмунини) сақлаб қоладими?
2.1.Ўзбекистон Республикаси ислоҳотларни чуқурлаштириш ва жамиятни
янгилаш борасида зарур тадбирларни амалга оширмоқда (мамлакати, давлати,
жумҳурияти).
2.2. Масалани муҳокама қилиш жараёнида турли фикрлар билдирилди


61
(мулоҳазалар, қарашлар, нуқтаи назар, кўзқарашлар).
3.Қуйидаги фикрларнинг ноаниқ бўлишини, яъни айният қонунига зид
эканлигини тушунтириб беринг:
3.1. Карим инглиз тилини яхши билмайди.
3.2. Айбланувчи қонунни инкор этган.
3.3. У фойда кетидан қувиб, одамгарчиликни йўқотиш даражасига етди.
4. Қуйидаги мулоҳазалар жуфтликларининг чин-хатолигини аниқлаш асосида
нозидлик қонуни ва учинчиси – истисно қонуни талабларини тушунтириб беринг:
4.1. Барча сиёсий партиялар ўз дастурига эга.
Ҳеч бир сиёсий партия ўз дастурига эга эмас.
4.2. Баъзи абитуриентлар тест синовларидан муваффақиятли ўтдилар. Баъзи
абитуриентлар тест синовларидан муваффақиятли ўта олмадилар.
4.3. Барча металлар қаттиқ жисмлардир. Баъзи металлар қаттиқ жисмлар эмас.
5.Қуйидаги муҳокамада асосланаётган фикрни ва унинг мантиқий асосларини
ажратинг, уларнинг ўзаро узвий боғлиқлигини кўрсатинг:
Ҳар қандай инсон, табиийки, мурод-мақсадсиз яшай олмайди. Бинобарин, токи
ҳаёт мавжуд экан, мамлакатлар, давлатлар ва уларнинг манфаатлари бор экан,
улар ўз тараққиёт йўлини, эртанги кун уфқларини ўзининг миллий ғояси, миллий
мафкураси орқали белгилаб олишга интилади (И.Каримов).
6. Қуйидаги муҳокамаларни тафаккур қонунлари талабларидан келиб чиқиб
таҳлил қилинг:
6.1.«Қачонлардир юнон муаррихининг «Ҳарбий ҳийлалар» рисоласида ёзиб
қолдирган шу бир тарихий воқеа: оддий чўпон Широқнинг бутун бошли қўшин
устидан қозонган фавқулодда ғалабаси, табиийки, ҳар хил паст-баланд гапларга
сабаб бўлди.
–Ўша, Широқ деганлари оппоқ сак эмас, қип-қизил сак экан! Бутун бошли
лашкарнинг бошига битта ўзи етибди-я, бу итдан тарқаган сак! – хуноб бўлишди
бир тоифа эронликлар.
–Ўз элинигина эмас, бизни ҳам шу «Доро» деган золимдан, ниҳоят,
қутқарибди-я! Аммо-лекин, боплабди, азамат, чинакам элчи экан! – қойил
қолишди бошқа бир тоифа эронликлар.
Кўпчилик туронликлар эса ҳам қувониб, ҳам ташвишланди:
–Тангри таолога шукр, четдан келаётган бир балога балогардон топилибди.
Бироқ ўзингдан чиққан балоларга балогардон қани?!» (Р.Отаев. Элчи. Достон.
Т.1999, 114–115-бетлар.)
6.2.
Амалий машғулот пайтида талаба ўқитувчидан: «Кишини қилмаган
иши учун жазолаб бўладими», деб сўради. Ўқитувчи: «Йўқ, жазолаб бўлмайди»,
деб жавоб берди. Шунда талаба: «Ундай бўлса жазоламанг, уйга берилган
вазифани қилмадим», деди.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish