Њзбекистон республикаси олий ва њрта махсус таълим вазирлиги



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/123
Sana25.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#263314
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   123
Bog'liq
falsafa domlo mantiq mustaqil ish

Нозидлик қонуни
Инсон тафаккури аниқ, равшан бўлибгина қолмасдан, зиддиятсиз бўлиши
ҳам зарур. Зиддиятсизлик инсон тафаккурига хос бўлган энг муҳим хислатлардан
биридир. Маълумки, объектив воқеликдаги буюм ва ҳодисалар бир вақтда, бир
хил шароитда бирор хусусиятга ҳам эга бўлиши, ҳам эга бўлмаслиги мумкин эмас.
Масалан, бир вақтнинг ўзида, бир хил шароитда инсон ҳам ахлоқли, ҳам ахлоқсиз
бўлиши мумкин эмас. У ё ахлоқли, ё ахлоқсиз бўлади.
Бир вақтнинг ўзида бир предметга икки зид хусусиятнинг тааллуқли


55
бўлмаслиги тафаккурда нозидлик қонуни сифатида шаклланиб қолган. Бу қонун
фикрлаш жараёнида зиддиятга йўл қўймасликни талаб қилади ва тафаккурнинг
зиддиятсиз ҳамда изчил бўлишини таъминлайди.
Нозидлик қонуни айни бир предмет ёки ҳодиса ҳақида айтилган икки ўзаро
бир-бирини истисно қилувчи (қарама қарши ёки зид) фикр бир вақтда ва бир хил
нисбатда бирданига чин бўлиши мумкин эмаслигини, ҳеч бўлмаганда улардан
бири, албатта, хато бўлишини ифодалайди. Бу қонун «А ҳам В, ҳам В эмас бўла
олмайди» формуласи орқали берилади. Мулоҳазалар мантиғида бу қонун
қуйидаги формула орқали ёзилади ¥x(P(x)*P(x)), яъни ҳар қандай (х) мулоҳаза
учун р(х) ва унинг инкори биргаликда чин бўлмаслиги тўғридир.
Нозидлик қонуни қарама-қарши ва зид мулоҳазаларга нисбатан
қўлланилади. Бунда қарама-қарши мулоҳазаларнинг ҳар иккаласи ҳам бир вақтда
хато бўлиши мумкин; ўзаро зид мулоҳазалар эса, бир вақтда хато бўлмайди,
улардан бири хато бўлса, иккинчиси албатта чин бўлади. Қарама-қарши
мулоҳазаларда эса, бундай бўлмайди, яъни улардан бирининг хатолигидан
иккинчисининг чинлиги келиб чиқмайди. Масалан: “Арасту — мантиқ фанининг
асосчиси” ва “Арасту — мантиқ фанининг асосчиси эмас” — бу ўзаро зид
мулоҳазалардир. Бу зид мулоҳазаларнинг ҳар иккаласи бир вақтда хато бўлмайди.
Улардан биринчиси чин бўлганлиги учун, иккинчиси хато бўлади. Ўзаро қарама-
қарши бўлган “Бу дори ширин” ва “Бу дори аччиқ” мулоҳазаларининг эса
иккаласи бир вақтда, бир хил нисбатда хато бўлиши мумкин.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish