Абдураҳим ортиқов саноат иқтисодёти



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/117
Sana25.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#262740
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   117
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009.

 
 
 
 
 
 
 


X боб 
САНОАТ ИШЛАБ ЧИКАРИШИНИНГ АСОСИЙ ФОНДЛАРИ ВА 
ИШЛАБ ЧИКАРИШ ҚУВВАТЛАРИ 
10.1. Асосий фондларнинг иктисодий мохияти ва ахамияти, таркиби ва 
тузилиши 
Мамлакатнинг қудрати, иқтисодий-ижтимоий ривожланиши, жамият 
аъзоларининг моддий ва маънавий эҳтиёжларини тўлароқ қондириш шу 
мамлакат ресурслари, айниқса, асосий ва айланма фондларининг микдори ва 
сифати билан белгиланади. Мамлакат ва унинг саноати, бошқа тармоклари, 
корхона (фирма)лари канчачик куп ресурсларга эга бўлса, у шунчалик қудратли 
ва ривожланган булади. Агар у ана шу ресурслардан тўла-тўкис, оқилона 
фойдалана олса, албатта, буюк давлатга айланади. 
Саноат ишлаб чиқариши фаолиятида асосий фондларнинг алоҳида ўрни 
бор. Чунки уларсиз бирорта ишни бажариш, хизмат кўрсатиш ва махсулот 
ишлаб чиқариш мумкин эмас. 
Маълумки, хар кандай ишлаб чиқариш жараёнида мехнат буюмлари, 
мехнат қуроллари (меҳнат воситалари) ва инсон меҳнати иштирок этади. 
Меҳнат буюмларига хомашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ярим тайёр 
маҳсулотлар, ёқилғи, электр куввати, таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар ва 
ҳ.к.лар, меҳнат воситаларига эса, машина ва механизмлар, асбоб-ускуналар, юк 
ташувчи ва узатувчи воситалар, компьютер ва лаборатория анжомлари, бино ва 
иншоотлар киради. 
Мехнат буюмлари ва воситаларининг биргаликда киймат шаклида 
ифодаланиши ишлаб чикариш фондларини ташкил этади. Улар ишлаб чиқариш 
жараёнида қатнашиш даражасига кура, асосий ва айланма фондларга 
ажратилади. Меҳнат қуроллари асосий фондларни, мехнат буюмлари эса 
айланма фондларни ташкил этади. 


Асосий ишлаб чикариш фондлари деб ишлаб чикариш жараёнида узок, 
давр бевосита ва билвосита қатнашадиган, моддий бойликлар яратишда 
иштирок этадиган хамда табиий шаклини саклаган холда уз кийматини 
тайёрланаётган махсулотга аста-секин, тўзишига қараб ўтказиб борадиган 
мехнат воситаларига айтилади. Улар иш бажаришда, хизмат кўрсатишда ва 
махсулот ишлаб чикаришда катнашадилар, ишлаб чикариш жараёнини амалга 
ошириш учун шароит яратадилар, мехнат буюмлари ва тайёр махсулотларни 
саклаш ва уларни бир ўриндан иккинчи ўринга ташиш каби ишларни бажариш 
учун хизмат киладилар. 
Асосий фондлар фойдаланиш максадига, ишлаб чикаришда бевосита ва 
билвосита катнашишига караб, ишлаб чикариш жараёнида қатнашадиган ва 
қатнашмайдиган фондларга ажратилади. 
Ишлаб чикаришда катнашадиган асосий фондларнинг мақсади моддий 
бойликлар яратишда иштирок этишга каратилган бўлса, ишлаб чикаришда 
катнашмайдиган асосий фондларнинг максади ходимларнинг моддий ва 
маданий эхтиёжларини қондиришдан иборат. 
Саноатнинг асосий ишлаб чиқариш фондлари мамлакат миллий 
бойлигининг мухим кисмини ташкил этади. Бу кўрсаткич мустақиллик 
йилларида йилдан-йилга ошиб бормокда. 1991-2008 йиллар мобайнида саноат 
ишлаб чиқаришининг асосий фондлари 50 марта ўсди. Узбекистон 
Республикаси саноати жами асосий ишлаб чикариш фондлари қийматининг 
динамикасини 16-жадвалда кўриш мумкин. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish