Шахсий компьютернинг умумий тузилиши.
«Компьютер атамаси» инглизча сomputers сўзидан олиган бўлиб,
ҳисобловчи маънони англатишига қарамай, ҳозирги даврдаги компьютерлар
матн, товуш, видео ва бошқа ахборотлар устида ҳам амалларни бажаради. Шу
туфайли ҳозирги замон компьютерларидан турли соҳаларда, жумладан
таълимда фаол фойдаланилаѐтганлигини гувоҳи бўлиб турибмиз.
«Шахсий» сўзини қўшиб ―шахсий компьютер‖ деб юритилиши –
А.Кушниренкони таъкидлашича, ―одам билан мулоқатда ишлаш учун
мўлжалланганлигини ‖ билдиради. Киритиш ва чиқариш қурилмалари инсон
билан компьютер ўртасида ахборот алмашинуви қулай бўлишини таъминлайди.
С.С.Ғуломов ва бошқалар ―Шахсий компьютерлар ҳамма боплик ва қўллашда
универсаллик талабларини қониқтирувчи бир киши фойдаланадиган микро
ЭҲМлар‖ деган таърифини берганлар. Амалиѐтда кенг фойдаланилаѐтган
19
шахсий компьютерлардан бири IBM-PC русумли компьютерлардир. Қуйида
уларнинг қисқача ривожланиш босқичларини қараймиз.
IBM фирмаси (АҚШ) 1953 йилда IBM-70 русумли, 1959 йилда IBM-1401
русумли, 1964 йилда микросхемага асосланган IBM-360 русумли компьютерлар
яратилди. Ушбу компания 1980 йиллардан бошлаб компьютерни янги авлодини
ишлаб чиқишга киришди ва ниҳоят, 1982 йилда 130 минг транзисторга эга
бўлган биринчи 16-разрядли 80286 процессор билан жиҳозланган IBM-PC
русумли компьютерни яратди. Процессорнинг ишчи частотаси 6-12 Мега герц,
тезлиги бир дақиқада 1.5 млн. амални ташкил этади, муҳими ушбу
компьютерга ―Шахсий компьютер‖ деб ном берилди. Ушбу фирма 1980-1984
йилларда IBM-PCХТ, IBM-АТ моделларини ва бу моделлар базасида 1985
йилда IBM-PC/ХТ ва IBM- PC/АТ моделларини ишлаб чиқди. Шу вақтлардан
эътиборан ҳар 3-4 йилларда моделлар янгиланиб келинмоқда. Ҳозирги пайтда
шахсий компьютерларнинг кўп тарқалган моделлари Pentium ва Pentium PRO
микропроцессорли IBM-PC лардир.
Шахсий компьютер- бу қўлланилишининг хамма боплик ва универсаллик
талабларини қондирувчи столли ѐки кўчма ЭҲМдир.
Шахсий компьютернинг афзалликлари қуйидагилардан иборат:
-нархининг индивидуал харидор учун мос келадиган даражада арзонлиги;
-атроф-муҳит
шароитларига
махсус
талабларсиз
фойдаланишнинг
автономлиги;
-бошқариш, фан, таълим, маиший турмуш соҳасида унинг хилма-хил
қўлланишларга мослашувчанлигини таъминловчи архитектурасининг тез
ўзгарувчанлиги;
-амалий тизим ва ҳоказо дастурий таъминотнинг ―дўстлиги‖, улар
фойдаланувчига махсус касбий тайѐргарликсиз ишлаш имконини беради;
Дастлаб ҳисоблаш учун яратилган компьютерларнинг имкониятлари
хозирги кунда ―беҳисоб‖ десак адашмаймиз. Шундай имкониятларга
20
IBM PC компьютери ҳам эгадир. Бу компьютер машҳур International Business
Mashines Corporation корхонасининг маҳсулидир. IBM PC компьютерларининг
АТ 386, 486SX, 486DX, 586 хамда Pentium турлари кенг тарқалган.
Ҳозирги кунда компьютер ҳаѐтимизнинг барча соҳаларига жадаллик билан
кириб бормоқда. Турли мутахассислар, тадбиркорлар, олимлар, ижодкорлар ўз
меҳнат фаолиятида компьютерлардан кенг фойдаланмоқда. Компьютер
ѐрдамида ажойиб мўъжизалар яратилаѐтгани сир бўлмай қолди. Бугун
компьютерда ҳисоблаш, ѐзиш, ўқиш, ўрганиш, гапириш, сақлаш, чизиш, қайта
ишлаш, саралаш, мусиқа ѐзиш, ахборотни олиш ва бирор манзилга юбориш,
таҳрирлаш, макетлар тайѐрлаш, аудио ва видео яратиш, ўйнаш мумкин. Унинг
имкониятлари кундан - кунга кўпаймокда, шунинг учун у ишда, ўқишда, уйда
ва ҳатто дам олишда инсоннинг энг ишончли дўстига айланди.
Шахсий компьютерлар(инглизча Personal Computers, қисқача-РС)
қ
уйидаги курилмалардан ташкил топган:
– тизим қисм
– монитор
– клавиатура
– сичқонча
Шахсий компьютер ва унинг қурилмалари.
21
Do'stlaringiz bilan baham: |