Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 3,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/72
Sana25.02.2022
Hajmi3,67 Mb.
#262246
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   72
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalarida multimedia texnologiyasidan fojdalanish uslubiyoti (1)

Педагогик жиҳатлари. Педагогика нуқтаи назаридан, муьтимедиа 
технологиясининг МТМлардаги таълим-тарбия жараѐнига татбиғи – уларга 
компьютерлар асосида янгича технологик ѐндашув ҳисобланади. Шунинг учун, 
мультимедиа технологиясини ўзига хос белгилари, хусусиятлари ва 
тамойиллари мавжуд: Асосий белгилари - техник воситалардан фойдаланиш, 
тарбияланувчиларнинг билимларини аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш, 
таълим самарадорлигини ошириш, монитор экранига қараб ва экрандаги 
материаллардан фойдаланиб билим олишдан иборат. Мультимедиа 


88 
технологиясидан таълим-тарбия жараѐнида фойдаланиш бир вақтнинг ўзида 
болаларнинг компьютер саводхонликларини шаклланишига ҳам олиб келади.
Масалан, диалогли таълим технологиясида компьютер - техник восита 
сифатида қаралади, мультимедиали компьютер технологиясида эса, у 
кўргазмали воситадан ташқари ―Таълим манбаи‖ сифатида мужассамланади, 
яъни ўрганиладиган материал олдиндан компьютер хотирасига киритилган 
бўлади. Ушбу материал тарбиячининг анъанавий услуб билан машғулот 
ўтказиш бўйича тузган ишланмасига ўхшайди. 
МТМ тарбияланувчилари компьютер монитори экранида намойиш 
этиладиган материалларидан ўргана борсалар ва етарлича кўникма ҳосил 
қилсалар, келажакда мактабда ѐки лицейда ѐки олий ўқув юртида компьютер 
экранидан маълумотларни қабул қилиб олишга қийналмайдилар. 
Шу билан бирга, тарбияланувчиларнинг компьютердан фойдаланиш 
жараѐнида мантиқий тафаккурлари ривожланади, билим олишга ҳаваслари ва 
иштиѐқлари ортади, дунѐқарашлари ошади.  
 Психологик 
жиҳатлари. Болаларнинг ѐшларини ва фикрлаш 
даражаларини ҳисобга олиш, болаларнинг таълим материалини хотираларида 
сақлаш имкониятларини ҳисобга олиш, компьютер билан ишлаганда кўз 
толиқишини олдини олиш, болаларнинг хотираларини ривожлантириш, 
диққатларини барқарорлаштириш, таълим материалларига қизиқишларини 
орттириш, 
ҳис-ҳаяжонли 
ҳиссиѐт 
уйғотиш, 
компьютерда 
ишлаш 
қобилиятларини ўстиришлар психологик жиҳатларни ташкил этади. Монитор 
экранида тасвирни кўрганда ва ўкиëтганда бола миясининг иккала ярим шари 
бир вақтда ишлайди ва объект образи бир вақтда қабул қилиб олинади. 
Анимацияли маълумотларнинг инсонга таъсирчанлиги катта бўлиб, 
ундан МТМ таълим-тарбия жараëнида фойдаланиш болаларнинг диққатларини 
кўпроқ жалб қилиш хусусиятига эга.
Мультимедианинг бир вақтнинг ўзида ҳам кўриш, ҳам эшитиш орқали 
билим олишнинг самарали эканлиги ҳаѐтий тажрибада аллақачон синовдан 
ўтган. Масалан, халқимизда бу тўғрида ―юз марта эшитгандан кўра, бир марта 


89 
кўрмоқ яхши ‖ деган мақоли бор. Психологлар ҳам бир вақтнинг ўзида ҳам 
кўриш, ҳам эшитиш орқали билим беришда ўзлаштириш юқори бўлишини 
таъкидлаб келмоқдалар.
Бу борада С.С.Ғуломов ва бошқалар қуйидагиларни таъкидлайдилар: 
―Агар ўқувчилар берилаѐтган материалларни кўриш (видео) асосида қабул 
қилса ахборотни хотирада сақлаб қолиши 25-30 % га ошади. Бунга қўшимча 
сифатида ўқув материаллари аудио, видео ва графика кўринишида 
мужассамлашган ҳолда берилса, материалларни хотирада сақлаб бориш 75 % га 
ортади ‖

Психологларнинг таъкидлашларича, болалар асбоб-ускуналарга, техник 
қурилмалар ва транспорт воситаларининг моделларига, ўйинчоқларга жуда 
қизиқувчан бўладилар. Шулар қаторида, уларда ишлаш ҳам болаларнинг 
ўрганилаëтган материалга нисбатаан қизиқишларини орттириб, билим олишга 
иштиѐқларини кучайтиради, кўникма ҳосил қилади ва фикрлаш доираси ошади. 

Download 3,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish