Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 3,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/72
Sana25.02.2022
Hajmi3,67 Mb.
#262246
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   72
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalarida multimedia texnologiyasidan fojdalanish uslubiyoti (1)

Интернет ашѐлари. МТМларнинг таълим-тарбия жараѐнларида 
Интернет ашѐларидан кенг фойдаланиш имкониятлари мавжуд. Интернет 
ашѐларига электрон почта, телеанжуманлар, узоқлаштирилган очиқ ўқув 
каталоглари, виртуал (электрон тармоқли) кутубхоналар, он-лайнли журналлар, 
маълумотлар омбори ва банки, билимлар омбори ва бошқалар киради. 
Интернет ашѐларидан олинган тақдимот 


45 
Электрон почта. Ҳозирги кунда электрон почтада ўз манзилига эга 
бўлганлар ва фойдаланувчилар сони соат сайин ошиб бормоқда. Электрон 
почта тамойили жиҳатидан одатдаги анъанавий почтанинг фаолиятига ўхшаш 
бўлади. Шу билан бирга, электрон почта орқали хат жўнатиш одатдаги 
анъанавий усулга нисбатан ҳам арзон, ҳам тез амалга оширилади. 
Электрон почта - маълумот юбориш ва қабул қилишнинг энг қулай 
воситаси ҳисобланади. Электрон почта орқали фақат матнларни эмас, балки 
мультимедиага тегишли расм, график, видео, товушлардан ташкил топган 
маълумотларни ҳам жўнатиш ва қабул қилиш имконияти мавжуд. 
Электрон почта (email — electrоnic mail) оддий почта вазифасини 
бажаради. У бир манзилдан иккинчисига маълумотларни жўнатилишини 
таъминлайди. Унинг энг асосий афзаллиги вақтга боғлиқ эмаслигида. 
Электрон хатлар жўнатилган заҳотиѐқ манзилга боради ва эгаси олгунга қадар 
унинг почта қутисида сақланади. Матнли хат, графикли ва товушли 
файлларни, программ файлларни ўз ичига олиши мумкин. 
Электрон хатлар бир вақтнинг ўзида бир неча адреслар бўйича 
жўнатилиши мумкин. Интернет фойдаланувчиси электрон почта орқали 
тармоқнинг турли хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади, чунки 
Интернетнинг асосий хизмат программалари билан интерфейсга эга. Бундай 
ѐндошувнинг моҳияти шундаки, хост компьютерга талаб электрон хат 
кўринишида жўнатилади. Хат матни зарур функцияларга киришни 
таъминловчи стандарт ѐзувлар тўпламидан тузилади. Бундай ахборотни 
компьютер команда сифатида қабул қилади ва бажаради. 
2Телеанжуманлар. Интернет ашѐларидан бири телеанжуман бўлиб, улар 
махсус дастурлар орқали амалга оширилади. Телеанжуманлар электрон почта 
каби ишлайди, аммо унинг материалларидан – хатлар, хабарлар, мақолалар ва 
материаллардан биратўла кўпчилик мутахассислар ва анжуман иштирокчилари 
фойдаланадилар.
Ҳозирги даврда телеанжуманларни қуйидаги мавзулар бўйича амалга 
ошириш мумкин: компьютерлар, турли хил маълумотлар, янгиликлар, дам 


46 
олиш (мусиқа, спорт ўйинлари), жамият ҳақида, табиий фанлар, мунозара, 
муҳокамалар. Ушбу мавзуларнинг ҳар бирининг ўзига хос категориялари 
мавжуд. 
Телеанжуманлар Интернетнинг энг оммавий хизмат турларидан бўлган 
USENET тармоғидан фойдаланилади. 1979 йилда USENET ташкил этилган 
бўлиб – янгиликлар ва электрон почтанинг халқаро тармоғи ҳисобланади. Бу 
телеанжуман дастлаб университетлараро алоқа ўрнатиш мақсадида иш 
бошлади. Ҳозирги кунда бу тармоқ барча мамлакатларни қамраб олган. 
Телеанжуман иштирокчилари ўзларини қизиқтирган мавзулари бўйича 
фикр алмашадилар, турли муаммоларни ҳал қиладилар. Ҳар бир ўқув 
муассасасида у ѐки бу мавзу бўйича телеанжуман ташкил этилиши мумкин. 
Телеанжуманлардан фойдаланиш (ўқишни ташкил этиш) учун маълум бир 
дастурлардан фойдаланилади.
3.Электрон кутубхоналар ва билимлар омбори. МТМ педагоглари ва 
тарбиячилари 
ўзларининг 
билим 
даражаларини 
оширишлари 
учун 
Интернетдаги электрон кутубхоналардан фойдаланишлари мумкин. Дастлаб 
кутубхонанинг каталоги билан танишилади. Сўнгра компьютерлар, 
мультимедиа технологияси ва МТМлардаги таълим-тарбияга оид дидактик 
материаллар танланади. Шу билан бирга Интернетдаги кўпгина маълумотлар 
ва билимлар омборидан ҳам фойдаланиш мумкин. 
Қуйида Интернетдан фойдаланишга доир баъзи бир зарур тушунчаларни 
тавсифларини келтирамиз.
1) Мижоз ва сервер тушунчалари. Маълумки, Интернет ашѐларидан 
фойдаланишда икки томонлама компьютерлардан фойдаланилади. Бунда 
фойдаланувчи бевосита ишлаѐтган компьютер (ишчи станция) мижоз, асосий 
маълумотлар ва ашѐлар жойлашган узоқлашган компьютер эса сервер деб 
юритилади. 
Серверлар маълумотларни сақлаши, маълумотлар базасини бошқариши, 
масалаларни масофадан қайта ишлаши, масалаларни босиб чиқариши ва бошқа 
бир қатор вазифаларни бажариши мумкин. Одатда серверлар вазифаларига 


47 
қараб номланади. Масалан, DNS сервер, FTP сервер, Gopher сервер, WWW 
сервер ва WIN NT серверларни мисол сифатида кўрсатиш мумкин. 
Интернет сервиси (хизмати). Интернет сервиси деганда тармоққа 
кирувчиларга кўрсатиладиган хизмат турлари тушунилади. Интернет 
сервислари қаторига: WWW сервер, E-mail сервиси, USENET сервиси, IRC 
сервиси, Telnet сервиси ва FTP сервисларини киритиш мумкин. Шулардан энг 
кенг тарқалгани - WWW сервис бўлиб, у Интернетни пайдо бўлиши билан 
боғлиқдир. WWW (ингл. World Wide Web сўзларининг биринчи ҳарфлари 
тўплами) - ―Жаҳон ўргимчак тўри‖ маъносини билдиради. Ҳозирги кунда 
World Wide Webни қисқача WWW ѐки WEB деб юритилади. Моҳияти бўйича – 
маълумотлар омборини англатади. 
WWW ни яратилиши. 1989 йилда Европа элементар заррачалар физикаси 
лабораторияси (СERN) тадқиқотчилари, бошқа шаҳарлар ва минтақалардаги шу 
соҳа тадқиқотчилари (мутахассислари) билан ахборот алмашишни йўлга қўйиш 
ва маълумотлардан биргалашиб фойдаланишни режалаштирдилар. Бу борада 
дастлабки қадам ўша йиллардаги компьютер техникаси, дастурлари ва 
Интернет тизимидан фойдаланиш бўлди (Telnet, FTP). Натижа кутилганидек 
бўлмагани сабабли, CERN тадқиқотчилари WWWнинг янги тизимини яратишга 
киришдилар. 1990 йилда Тим Бернес Ли гиперматн бўйича лойиҳа ишлаб 
чиқади ва унинг натижасида тўлақонли WWW яратилади. Натижада, 
фойдаланувчилар ўртасида ахборот алмашиниш жадаллашиб кетди. 1994 йилга 
келиб катта имкониятларга эга бўлган Интернет тизимидаги энг катта тармоққа 
(ашëга) айланди. 
WWW саҳифаси. Web серверлар маълумот саҳифаларига эга бўлиб, улар 
одатда Web саҳифалар деб аталади. Web саҳифаларда матн, расм, ѐзилган нутқ, 
тасвир, муассасаларга доир маълумотлар (масалан, университет тўғрисидаги 
саҳифада – ходимлари, тадқиқотчиларнинг илмий ишлари, университет 
фаолиятига доир материаллар, ўқув режалари, ўқув материаллар ва ш.к.) 
бўлади. Булардан ташқари, Web саҳифаларида турли-туман соҳалар бўйича 
материаллар ҳам жойлаштирилади. 


48 
Шундай қилиб, Web сервер (компьютер) ўзида сақланаѐтган саҳифаларни 
алоқа каналлари орқали Web мижозга беради. Web мижоз(дастур)лар сервердан 
олган саҳифаларни фойдаланувчининг компьютери экранида тасвирлайди. 
Умумий мавзу билан бирлаштирилган бир неча Web саҳифаларига сайт 
дейилади. 
Масалан, МТМ тарбиячи-педагог ва тарбияланувчилари учун зарурий 
сайтлар:

Download 3,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish