7-чизма. Инвестиция
лойиҳаси самарадорлигини баҳолаш.
Инвестиция лойиҳасининг
самарадорлигини
баҳолаш усули
Молиявий
баҳолаш
Иқтисодий
баҳолаш
Дарома
д
тўғри-
сидаги
ҳисобо
т
(2-
шакл)
Молиявий
баҳоланишнинг
коэффициентлари
Фойданинг
оддий
нормаси
Пул
маблағ-
лари
ҳарака-
тининг
ҳисобот
и
(4-
шакл)
Баланс
(1-
шакл)
Оддий
(статис
тик)
усуллар
Дисконт
усуллар
и
Қайтиб
келиш
муддати
Соф
дисконт-
ланган
даромад
Даромад
лилик
нинг
ички
меъёри
Корхона пул оқимлари асосан қуйидагилардан ташкил топади:
операцион фаолиятнинг соф пул кирими/чиқими (4-шакл, 050-қатор);
инвестицион фаолиятнинг соф пул кирими/чиқими (4-шакл, 100-қатор);
молиявий фаолиятнинг соф пул кирими/чиқими (4-шакл, 180-қатор);
Пул маблағлари бўйича салбий сальдо чиққанда, қўшимча ўз маблағлари
ёки қарз маблағларини жалб этишни тақозо этади ва бу маблағлар инвестиция
лойиҳасини молиявий баҳолаш ҳисоб-китобида акс эттирилиши керак.
Лойиҳанинг мақсади, шартлари ва вариантларини танлаб олишга кўра
молиявий баҳолаш (ёки молиявий асосланганлик баҳоси), инвестицион
лойиҳалаш жараёнида қўшимча маълумотлардан фойдаланиш мумкин.
(масалан, 1 ва 2 шакл маълумотлари).
Амалиётда эса кўпгина корхоналар пул оқимлари тўғрисидаги
маълумотларни унчалик акс эттирмайдилар. Бу эса корхонанинг пул
маблағлари, қайси фаолият эвазига келаётганлигини таҳлил этишга имкон
бермайди. Натижа эса корхонани молиявий баҳолашни қийинлаштиради.
Шунинг учун корхоналар молия-ҳўжалик фаолияти учун маълумотлар эълон
қилаётганида Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирнинг 2002 йил 27
декабрдаги 140-сонли буйруғи (Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги
томонидан 2003 йил 24 январда рўйхатга олинган) талабларини тўлиқ инобатга
олишлари зарур бўлади.
Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашнинг иккинчи усули, бу
лойиҳани иқтисодий баҳолаш ҳисобланади.
Лойиҳани иқтисодий баҳолаш ўз навбатида икки гуруҳга бўлинади:
Оддий (ёки статистик) баҳолаш;
дисконтлашга асосланган баҳолаш.
Биринчи гуруҳга қуйидагилар киради:
инвестиция қоплаш муддати (Payback Period, PP);
инвестиция самарадорлиги коэффициенти (Accountinq Rate of Return,
ARR).
Кўпчилик
ҳолларда
амалиётда
инвестиция
самарадорлиги
коэффициентини (ARR) ўрнига фойданинг оддий нормаси (return on
investments, ROI) коэффициентидан фойдаланилади. Лекин бу икки
коэффициенти ҳисоблаш алгоритми бир ҳилдир.
Ушбу усулнинг асосий афзалликлари коэффициентларни аниқлашда
бажариладиган
ҳисоб-китоб
ишларининг
қулайлиги,
оддийлиги
ва
тушунарлигидадир. Бу гуруҳ коэффициентининг камчиликлари шундан
иборатки, бунда инвестицияланадиган лойиҳа бўйича вақт омили ҳисобга
олинмайди.
Иккинчидан, инвестиция капиталининг қопланиши кўрсаткичига асос
қилиниб, фойда олинади, аммо амалиётда амортизация ажратмалари ҳам
инвестиция капиталининг қопланиши учун манба бўлади.
Шунинг учун инвестиция қоплаш муддати коэффициентини (РР)
ҳисоблашда, албатта амортизация ажратмаларини ҳисобга олиш зарур.
Учинчидан, бу коэффициентлар инвестиция лойиҳаси бўйича бир
томонлама баҳолашни беради, яъни у фойда ва инвестиция суммалари
миқдорига асосланган бўлади.
Инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини чуқур таҳлил этиш учун
иккинчи гуруҳ иқтисодий баҳолаш коэффициентиларидан фойдаланилади.
Уларга қуйидагилар киради:
соф келтирилган қиймат (Net Present Value, NPV) ёки соф жорий қиймат;
инвестиция рентабеллиги индекси (Profitability Index, PI);
фойданинг ички меъёри (Internal Rate of Return, IRR);
инвестиция дисконтланган қоплаш муддати (Discounted Payback Period,
DPP).
Ҳулоса
қилиб,
шуни
айтиш
жоизки
инвестиция
лойиҳалари
самарадорлигини баҳолашда икки усул, яъни молиявий ва иқтисодий
баҳолашдан фойдаланилади. Бу баҳолаш усуллари бир-бири тўлдириб туради
ва инвестиция лойиҳасининг самарадорлигини аниқ ва тўлиқ баҳолашда муҳим
рол ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |