www.ziyouz.com кутубхонаси
56
—
Ўттизинчи йилларда қаёқда эдингиз, мулла ака! - деди.
Ноқулай жимлик чўкди.
—
Бизнинг қишлоқларда ҳозир механизатсияни қаршиликка учрайдиган, одамлар
чўчийдиган янгилик деб бўлармикин? — деди раис хиёл табассум қилиб. — Республикамизда
ҳозир икки юздан ортиқ МТС бор. Қани, сен нима дейсан, Қундузхон?
Қундузхон, гапиргиси келиб турган бўлса ҳам, нимадандир истиҳола қилиб турган бўлса керак,
дарров гап бошлади:
—
Мен даламизга биринчи трактор чиққан йили туғил-ган эканман. Ҳали Даврон акам
ўттизинчи йиллар дедилар. Ўша йиллари механизатсияга қарши чиққан одамлар бўлса
бўлгандир, нимага десангиз, механизатсиянинг нималигини билишмаган. Лекин ҳозирги
вақтда, механизатсия колхоз-нинг жони эканини ҳар бир колхозчи кўриб, билиб турганда
механизатсияга қарши одам бўлиши... билмадим.
—
Масалан, чоллар бўлиши мумкин, — деди шоир.
—
Чоллар? Мен ерни қўш ҳўкиз билан ҳайдаб кўрган эмасман. Унинг азобини билмайман,
чоллар билишади. У вақтларда энг мўл ҳосил ўн тсентнер экан, мен буни эшитганман, лекин
чоллар ўз кўзлари билан кўришган. Картинага олинадиган бўлса ҳақиқатни олиш керак.
Яна ўнғайсиз жимлик чўкди.
—
Албатга, меҳмонлар ҳам буни билишади, — деди Ҳатамова, - лекин, ўзлари айтгандай,
бир воқеа керак. Булар сохта бўлса ҳам бир воқеа яратиб шу баҳона билан колхозни,
механизатсиянинг кучини кўрсатмоқчи бўлишади-да. Шундоқми?
—
Ҳа, баракалла! — деди режиссёр. — Гап мана шунда!
—
Тўғри, лекин колхозда ҳеч бўлмаса беш-ўн кун турсаларинг, колхоз билан дурустроқ
танишсаларинг ҳақиқатга мос келадиган, жуда қизиқ картинабоп воқеа ўзи чиқиб қолади. Агар
турамиз, ўрганмиз, одамлар билан яхшироқ танишамиз десаларинг, марҳамат! Нима дедингиз,
раис?
—
Майли, бир ой турасизларми, икки ой турасизларми, қанча турсаларинг биз хизматда.
—
Ҳозир келаётсам қоровул Сафаралини сўкаётибди, — деди Ҳатамова аввал раисга,
сўнгра меҳмонларга қараб. — Сафарали бизнинг тегирмончимиз. Жуда қизиқ йигит. Шу келиб
қоровулдан сизларни сўрабди. Қоровул: «Нима қиласан?» деса, «Бизнинг тегирмон ҳам
картинага тушиб қолармикин?» дебди. Шунга қоровул бўғилаётибди. «Ҳай, инсофинг борми,
одамлар электростаннияни кўрсатгани уялиб қочиб кетди-ю, сен тегирмонингни суқасан»,
дейди. Сафарали ҳам бўш келмайди: «Менинг тегирмоним раёнда биринчи, сен тегирмоннинг
фаҳмига етмайсан», дейди. Рост, тегирмонни жуда боплаган. Бу йигит бошқа ҳеч ишда ўзини
кўрсатолмаган эди, шу ишга қўйдик, бунда ўзини кўрсатди. Тегирмончилик унга ота мерос,
эртаю кеч тегирмон атрофида айлангани айланган. Тегирмон бунинг қўлига ўтгандан бери
яхши даромад берадиган бўлди. Мен буни айтмоқчи эмас эдим, ҳали техникнинг қочиб
кетганлигини айтмоқчиман. Менинг билишимча, ўзи кичкинаку, лекин шу ҳам бир воқеа.
Дурустроқ ўйлаб кўрилса, қизиқ воқеа! Бу стантсияни солганимизга ўн бир йил бўлди. Ўша
вақтда бу тўғрида қанча шов-шув бўлган эди. Мана энди, кўриб турибсизлар, бировга
кўрсатгани уялишади. Буни, албатта, мисол учун айтаётибман, кичкина воқеа.
Режиссёр яна дафтарини очиб бир нималарни ёзиб қўйди. Қундузхон бир нима демоқчи бўлиб
икки-уч оғиз ростлаганидан кейин секин:
—
Мулла акалар, — деди, — беадабчилик бўлса ҳам менинг бир таклифим бор эди:
колхозни кўрсатишга воқеа керак бўлса, шу келишларинг ўзи бир воқеа эмасми?
Ҳамма кулиб юборди. Қундузхон, жуда ҳам беҳуда гап айтдим шекилли деб, қип-қизариб кетди
ва юзини яширди.
—
Тўғри, синглим, жуда тўтри айтдингиз! — деди шоир завқ қилиб, — энг яхши, энг қизиқ
воқеа мана шу келишимизнинг ўзи! Бир шоир билан бир режиссёр колхоз ҳаётидан картина
яратмоқчи бўлишади, колхозга келиб бир ярим ойми, икки ойми туришади.
Даҳшат (ҳикоялар тўплами). Абдулла Қаҳҳор
Do'stlaringiz bilan baham: |