Microsoft Word kr dahshat ziyouz com doc



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/66
Sana21.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#25482
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   66
Bog'liq
kr dahshat ziyouz com 010319121432

www.ziyouz.com кутубхонаси 
19
— 
Ҳаммасими? Ҳеч ким қолмадими? Ҳозир хабар олдиринг! Афғонистон йўлига киши 
чиқаринг! 
Саид Жалолхон ўрнидан турган эди, гандираклаб йиқилди. Мулла Шамсиддин куйиб-пишиб ҳеч 
қандай ғазот, ҳеч қандай аскар йўқлигини, унинг эрталабдан бери шу ерда ётганини уқтира 
бошлади. 
— 
Аҳмоқ,— деди хон аччиғи келиб,— ахир, мен отдан йиқилдим... Бошимнинг оғриғи ҳали 
босилгани йўқ-ку! Нима учун мен сени кўриб турибман! Пошимнинг катта бўлганига нима 
дейсан? 
— 
Бошингиз катта бўлгани йўқ, ахир,— деди мулла Шамсиддин жеркиб,— мен келсам мана 
бу сабил мўридан шамол тошкўмир тутунини қайтариб, бутун уй тутунга тўлган экан. Худо 
кўнглимга солиб келмасам, ҳалок бўлар эдингиз! 
Саид Жалолхон ҳамон ишонмас эди. У, деворларни ушлаб, ташқари чикди; икки кадам босиши 
билан яна йиқилди. Мулла Шамсиддин хизмат қилиб, бир неча соатдан кейин аранг уни ўзига 
келтирди. Саид Жалолхон бутун бошдан кечир-ганларини инқиллай-инқиллай ҳикоя қилиб 
берди. 
— 
Мен сизнинг кўкнорингизни олиб келган эдим,— деди яна айниб. 
— 
Қанақа кўкнор? 
Саид Жалолхон яна ўзига келиб уҳ тортди. 
— 
Бу бир башорат,- деди мулла Шамсиддин анчадан кейин. 
Eртасига икки ўртоқ мусулмонобод қилиш учун тошбақа излаб чўлга чиқиб кетишди. 
1936 


Даҳшат (ҳикоялар тўплами). Абдулла Қаҳҳор 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
20
САНЪАТКОР 
Контсерт одатдагича «навбатдаги номерамизда... Келганларингга раҳмат, ўртоқлар» билан 
тамом бўлди. Номи чиққан ашулачи — санъаткордан бошқа ҳамма хурсанд бўлиб тарқалди. 
Санъаткор тажанг эди: танаффус вақгида залга чиққан эди, бир тракторчи уни саводсизликда 
айблади. Тракторчи танқид қилганига санъаткор асти чидай олмас эди: трактор қаёқдаю, 
масалан, «чорзарб» қаёқда, тракторчи қаёқдаю, ашулачи қаёқда! 
Санъаткор уйига кетгани извошга ўтирганида яна тутақиб кетди: «Ҳеч бўлмаса айтадиган 
ашуланши ўрган, сўзларини тўғри айт» эмиш! Нимасини билмайман, нимаси тўғри эмас? Мени 
шу вақтгача мухбирлар, ёзувчилар ҳам танқид қилган эмас; формализм, натурализмлардан 
ўтдим — ҳеч ким отвод бергани йўқ. Отвод бериш қаёқда, ҳеч ким мени оғзига ҳам олмади. 
Энди бир тракторчи танқид қилар эмиш!..» 
Санъаткор, извошчини ҳайрон қолдириб, ўзидан-ўзи ғўлдираб борар эди. Уйда хизматчи овқат 
қилиб қўйган экан, санъаткорнинг томоғидан ҳеч нарса ўтмади — икки пиёла чой ичди, холос. 
Унга туриб-туриб нашъа қилар эди: «Ашулани мехайлистик айтар эмишман! Товушим ёмон 
бўлса нега пластинкага олди? Танқид деганига энди бу кишининг ҳам танқид қилғулари 
келипти... Амали тракторчи... Оббо!..» 
— 
Ўқишга бордингизми?— деди хизматчига, қовоғини солиб. 
— 
Бордим...— Хизматчи икки ҳафтадан бери савод мактабида ўқир эди. 
— 
Хизматчиси савод мактабида ўқиётган бир кишини тракторчи саводсиз, деса алам 
қилмайдими? - деди санъаткор ўзича бўғилиб, — «лабингдан бўлса олсам, э, шакарлаб», 
деганим у кишига ёқмапти, «бўлса» эмас, «бўса» эмиш! Ўзи билмайдию, менга ўргатганига 
куяман! Сенга ўхшаган саводсизлар «бўса, бўмаса» дейди. Артист културний одам— гапни 
адабий қилиб айтади — «бўлса, бўлмаса» дейди. Пожарни «гугуртни ерга ташламанг» деди, 
режиссёримиз эса «гугуртнинг ерга ташаманг» деди. Қандай чиройлик! Пожарними, 
пожарнингми? Шошма, нимаучун пожарни? Пожарни, албатта! Режиссёримиз жуда културний 
одам. Одам деган мана шундай бўлса, уришса ҳам хафа бўлмайди киши — икки гапнинг бирида 
«таъбир жойиз кўрилса» деб туради. Бу тракторчи менга шунча дашном бериб, кўнгил учун 
бир марта «таъбир жойиз кўрилса» демади. 
Хизматчи дафтар-қалам келтириб, санъаткорнинг олдига қўйди. 
— «Ж»нинг каттаси қандай ёзилар эди? Домламиз бир куни кўрсатган эди, эсимда 
қолмапти. Санъаткорнинг жаҳли чиқди: 
— Eнди «Ж»га келдингизми? Баржом деганда ёзилади. 
Кечаги баржом оғзи очиқ қолипти, гази чиққандан кейин бир пулга қиммат. Сиз ҳам дунёга 
келиб културний бўлсангиз-чи!.. Бурнингиз терлади, артинг, таъбир жойиз кўрилса! 
Санъаткор ўрнидан туриб ётоққа кириб кетди. 
— 
Ётасизми?— деди хизматчи нариги уйдан. 
— 
Нима эди? 
— «Ж»нинг каттасини кўрсатиб бермадингиз, эртага домла сўрайдиган эдилар. Қанақа 
ёзилади? 
— Кичигини ёзиб қаттиқроқ ўқинг! 
Санъаткор ечиниб кўрпага кирди. Хизматчи чироқни ўчириб чикди. Санъаткор кўзини юмди, 
кўзига ғира-шира қоронғи залдаги сон-саноқсиз каллалар кўринди. Булар ичида энг каттаси 
тракторчининг калласи, у илжаяр эди. 
— 
Афтинг қурсин!- деди санъаткор ва нариги ёнбошига ағдарилди. 
Хаял ўтмай уйқуга кетиб, хуррак отди. Унинг хурраги ҳам нечукдир адабийроқ эди: «Плуқ-қум-
прр... плуқ-қум-прр...» 
1936 


Даҳшат (ҳикоялар тўплами). Абдулла Қаҳҳор 

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish