Инсонни психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш


“Худога ёзилган мактуб” ҳақидаги қисса



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana25.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#258262
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
TRENING UCHUN HIKOYALAR

Худога ёзилган мактуб” ҳақидаги қисса. 
Бир куни почта ходими эгасига етиб бормаган хатларни орқага қайтариш 
учун саралаб ўтириб, ғалати хатни кўриб қолид. Конвертнинг “Кимга” деган 
жойига катта ҳарфлар билан “ХУДОГА”, деб ёзиб қўйилган экан. Хатни 
орқага қайтариб юборай, деса, манзил кўрсатилмаган, фақат “Азизадан”, деб 
ёзиб қўйилган экан. Ёзувига қараганда, ёш боланинг хати экани билиниб 
турарди. Почта ходими узоқ ўйлаб, охири хатни очишга жазм қилди. 
Хатдаги ёзувлар худди сувга тушгандай ёйилиб кетган эди. Унда шундай 
ёзилган экан: 
“Ассалому алайкум, эй Худо! Мен ҳозир бир ўзим уйда ёлғиз 
ўтирибман. Кўчада қор ёғяпти. Дадам ишда, ойим эса касалхонада. Бир 
ҳафтадан кейин менинг туғилган куним. Мен бу кунни бир йил кутдим, 
сабаби ойим ва дадам бу кунда менга истаган нарсамни совға қилишади. 
Мен улардан мушукча сўрамоқчи эдим. Лекин, энди менга мушукча керак 
эмас. Ойим касал бўлиб қолдилар. Дадамнинг айтишича, врачлар қўлидан 
келган ҳамма нарсани қилишибди. “Энди умид Худодан”, дейишибди. 
Шунинг учун Сенга хат ёзяпман. Художон, Сендан илтимос, туғилган 
кунимда ойим уйга келсинлар, менга бошқа нарса керак эмас...”. 



 
 
Почта ходими хатни ўқиб бўлганча роса йиғлади, унинг кўз 
ёшлари хатдаги ёзувни яна ҳам ёйиб юборди. Қечқурун ишдан уйга 
қайтаётганда хатни йўлдаги анҳорга оқизиб юборди ва секингина: “Эй Худо, 
унинг хатини Ўзинг қабул қил”, деб қўйди.
Хулоса: Эй фарзанд, ота-онангни айтганларини бажармай, уларни хафа 
қилаётганингда атрофингда мана шундай болалар ҳам борлигини эслаб қўй. 
Изоҳ: “олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ”, дейишади.Дарҳақиқат, 
ота-онадан биз кўп нарсани талаб қиламиз, улардан ҳафа бўламиз, бироқ мен 
ўзим улар учун нима қилдим, нима қилишим мумкин эди, деган саволларга 
ҳеч жавоб бериб кўрганмисиз? Афсуски, бу саволларга биз жуда кеч 
бўлганда жавоб излай бошлаймиз. Шундай экан, вақт ғанимат, ота-она 
тириклигида уларнинг қадрига етинг. 
Қўлланилиш соҳаси: оиласи, ота-онаси билан келиша олмаетган ўсмир билан 
ишлашда, оилавий консультация пайитида, оила психологияси дарс 
машғулотларида фойдаланиш тавсия этилади. 

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish