Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

А.Н.Перре - Клермоннинг таъкидлашича, 
бола тафаккурининг ривожланиши унинг бошқа тенгқурлари билан ўзаро 
таъсир ўтказишига боғлиқ. Ўқитувчи томонидан бундай ўзаро таъсир 
ўтказишни ташкил этилиш ва бошқарилиш ўқувчиларнинг билиш фаолияти 
маҳсулдорлигига, уларда ўқув мотивациясининг вужудга келишига таъсир 
этади. Муаллифнинг фикрича, ҳамкорлик фаолиятини тўғри ташкил 
этишнинг шакллари, турли ижтимоий қатламларга мансуб болаларнинг 
тараққиёт даражасига боғлиқ, шунинг учун қийинчиликларни енгишда 
маҳсулдор усул қўлланиши жоиз. 
Л.С.Виготский ўқувчиларнинг мустақил фикрлашига алоҳида эътибор 
берган, таълим билан тараққиёт ўртасида мураккаб ўзаро муносабат 
мавжудлигини таъкидлаган олимдир. “Биз бола тараққиётида икки босқични 
аниқлашимиз зарур, бу босқичларни билмасдан бола тараққиётининг бориши 
ва унга таълим бериш имкониятлари ўртасидаги ҳар бир ҳолатда аниқ 
ечимни топа олмаймиз. Биз бу ерда бола психик функциялари 
тараққиётининг - эришилган даражасини назарда тутяпмиз”
2
. Бу аснода, 
қонтекстда бола тараққиётининг актуал зонаси назарда тутилмоқда. 
Л.С.Виготский - 
тараққиётнинг яқин зонаси тушунчасини ҳам киритади ва 
уни қуйидагича таърифлайди: “ўзи мустақил еча олмайдиган масалаларни 
катталар ёрдамида, раҳбарлигида бажариш - бола тараққиётининг яқин 
зонасини ташкил қилади. Бола бугун катталар ёрдамида бажарган ишини, 
эртага ўзи мустақил бажаради. Шундай қилиб, у таълимнинг муҳим 
хусусияти - бу атрофдагилар билан ўзаро муносабат, ҳамкорлик”, деб 
ҳисоблаган. 
2
Выготский Л.С. Мышление и речь. Избранные психологические исследования. –М.: Изд-во АП и РСФСР. 
1956. С.450. 


С.Л.Рубинштейн ва А.В.Брушлинскийлар Виготскийни муайян 
даражада танқид қилдилар. Уларнинг таъкидлашича, Л.С.Виготский 
назариясида, тараққиётнинг “актуал” даражаси ва “тараққиётнинг яқин 
зонаси”, яъни боланинг ниманидир мустақил бажариш кўникмаси ва унинг 
“ҳамкорликда бажариш” малакаси бир-бирига қарама-қаршидир. Демак, 
биринчи ҳолда иккинчиси умуман инкор этилади. Тафаккурнинг ички 
қонуниятларини тушуниш учун бир-бирига зид бўлган икки йўл етарли эмас. 

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish