Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

 
8.
4.Мустақил тафаккурни ривожлантириш 
Ўқувчини мустақил таълим олишга ўз-ўзини ривожлантиришга 
тайёрлаш бугунги кун мактабининг асосий вазифасидир. 
Таълим жараёнида ўқувчининг мустақил таълим олишини 
фаоллаштириш зарур. Мустақил таълим масаласининг қўйилиши, ечиш, 
ўз-ўзини назорат ва баҳолашнинг йўлларини ўқувчи томонидан 
танланиши ва бажарилиши билан характерланади. 
Ўқувчиларда мантиқий тафаккурни ривожлантириш учун 
фикрлаш 
хусусиятларини 
шакллантириш 
зарур. 
Фикрлаш 
операциялари асосида дарс жараёни фаоллаштирилади. Бу 
ўқитувчининг: «Нима учун?», «Қандай мақсадда?», «Сабаблари 
қандай?», «Натижа нима учун шундай бўлди?-» сингари саволларнинг 
муҳокамаси орқали амалга оширилиши мумкин. Ўқитувчиларни 
эвристик, муаммоли вазиятларга тортиш, танқид, гумон ҳолатларини 
муҳокама қилиш, улардаги муаммоларни мустақил ҳолда топиш ва 
уларни ечиш учун ўз лойиҳаларини тузиш ва ҳимоя қилиш ўқувчилар 
тафаккурининг маънодор ва унумдор бўлишига хизмат қилади. 


Шахснинг мустақил фикрлаш жараёнини ҳам назарий, ҳам эмпирик 
жиҳатдан ижтимоий психологик ҳодиса деб қараш учун асос бўлувчи 
манбалар мавжудки, у бунда инсоннинг ушбу қобилияти унинг муайян кичик 
гуруҳлар муҳитида эгаллаган ижтимоий мавқеи ва ундаги феноменлар 
нуқтаи назаридан қараш мақсадга мувофиқ. Масалага бундай ёндашув, энг 
аввало, АҚШ психология илмий мактабининг маълум анъаналарига алоқадор 
бўлиб, бу ғояларнинг йирик намояндалари қаторига 
Д. Дьюи, Г.Оллпорт, 
В.Квинн, Д.Аш, Д.Майерс шунингдек, швецар мактабининг буюк вакили 
Ж.Пиаже ва бошқаларни киритиш мумкин. 
АҚШ психологи 
Д. Дюи фикрлашнинг ижтимоий психологик моҳиятини 
фикрни шаклланиш муаммосига боғлаб ўрганган олим ҳисобланади. Унинг 
таъкидлашича, тажриба билан билимлар фикрнинг манбаини ташкил қилади. 
Агар шахс муаммо билан қисман таниш бўлса-да, у муаммони ҳал қилиш 
учун фикр юритиши мумкин. Агар шахс олдида муаммо турса-ю, лекин 
бундай шароитни ўз ичига олган тажриба бўлмаса, бу тақдирда шахс 
фикрлай олмайди. Муаллифнинг таъкидлашича, ҳайратланиш ҳар қандай 
фаннинг онасидир. Қизиқувчанлик ўзининг дастлабки кўринишида 
ҳаётийликнинг мўл-кўллигини, табиий қувватнинг кўплигини ифодалайди. 
“Қизиқувчанликнинг юқори босқичи билишга интилишнинг ижтимоий 
қўзғатувчилари таъсири остида ривожланади. “Бу нима?”, “Нимага?” каби 
сўроқлар шахс мавжудлигининг асосий белгилари сифатида гавдаланади. 
Инсоннинг “Нимага?” сўроғи илмий тушунтиришни талаб этмайди: уни 
ҳаракатга келтирувчи мотив - бу одамнинг сирли олам билан кенгроқ 
танишиш иштиёқидир. Ўқитувчининг вазифаси - муқаддас ҳайратланиш 
учқунини сўндирмаслик, қизиқувчанлик алангасини авж олдиришдан 
иборатдир”
1
. Бунда ўқитувчи ўқувчиларга осонлиги ёки қийинлиги билан 
бир-бирига пропорционал топшириқларни бериши мақсадга мувофиқ. Агар 
топшириқ жуда осон бўлса ҳам тадқиқот учун илмий маҳсула яратилмайди, 
жуда мураккаб вазифа ҳам муаммонинг ечимини топишга ишончсизлик 
туйғусини уйғотади. Ўзгалар муҳитида мулоҳаза билдириш шахсда ишонч 
ҳиссини такомиллаштиради, у ўз навбатида мустақил фикрлашни 
шакллантиради. 
Жон Дьюи мустақил фикрлашни инсон тараққиётининг генезиси 
билан боғлаганлиги туфайли, барча омиллар орасида шахснинг ташқи 
ижтимоий муҳитга интилиш одатини муҳим эканлигини таъкидлайди. Бола 
табиатан ўзи атрофдагилар билан узлуксиз муносабатлар ўрнатишга мойил 
эканлигини намоён этади. У ўзининг “Биз қандай ўйлаймиз?” (1910), 
“Логика” (1938), “Таълим тамойиллари ва амалиётига кириш”(1889), 
“Жамият ва унинг муаммолари” (1894) каби қатор асарларида психология 
ҳар бир масалада жамиятнинг ижтимоий омиллар таъсирида ривожланиши 
қонуниятларини ёритишга ёрдам беришини исботлашга мувофиқ бўлган. 
Хусусан, муаллифнинг тафаккур ва фикрлашга оид фикрлари ўзига хос 
хусусиятга эга бўлиб, “тафаккур” категориясидан кўра, “фикрлаш”, 
1
Дьюи Д. Психология и педагогика мышления. -М.: Совершенство. 1998. С.41. 


“мулоҳаза юритиш” деган атамаларни ишлатишни афзал кўради. У бу билан 
“мавжуд тажрибани англаш ва янги қарорлар, фикрларнинг 
мужассамлашуви” жарёнини тушунади. Фикрловчи онгнинг ишлаши учун, 
унинг фикрича, уни доимо машқ қилдириш, янги одатлар билан бойитиб
бориши керак. Дьюи назариясидаги яна бир муҳим жиҳат, фикрлашни 
ижтимоий перцепция – перцепия майдони билан боғлай олганлигидир. У ҳам 
гештальт психология вакиллари фикрларини янада ривожлантириб, фикрлаш 
учун муаммоли вазиятларни ўз ичига олган, ижтимоий муносабатлар 
(социум) майдонидаги перцепция муҳим роль ўйнашини, бу нарса инсоннинг 
мавқеини белгилашини таъкидлайди. Фақат охирги муаммолар 
маданиятшунослик ва ижтимоий фанларнинг предмети эканлигини уқтиради. 
Бу фикрлар маълум маънода ижтимоий тасаввурлар қонцепцияси вакиллари 
учун методологик туртки ролини ўйнади (Э. Дьюркгейм, С.Московиси ва 
б.қ.) Тўғри, у умрининг охирига келиб, ушбу муаммони сиёсатшунослик 
билан, жамиятда демократиянинг барқарорлашуви билан уйғунлаштириш 
орқали инсон фикрлаш тарзининг ижтимоий моҳиятини исбот қила олган, 
айнан таълим самарадорлигини шу муаммонинг ечими билан боғлашни 
уддалаган олимдир.
Швейцариялик психолог 

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish