Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


А.Жабборов раҳбарлигида  ўтказилган  О.У.Авлаевнинг



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

А.Жабборов раҳбарлигида 
ўтказилган 
О.У.Авлаевнинг таянч-ҳаракат аъзолари бузилган илк 
ўспиринларнинг шахс хусусиятларини ўрганишга бағишланган тадқиқотини 
келтириш мумкин.Тадқиқот натижасида муаллиф қуйидагиларни аниқлаган: 
Таянч-ҳаракат аъзолари бузилган контингентлар шахсининг мотивациялари 
мазкур ёшдаги соғлом тенгдошлари сингари бир хилдаги муносабатни 
намоён қилганига қарамай уларнинг имкониятлари шахслилик позициясидан 
чекланиб қолади. Ички мотив, билиш мотиви, мусобақалашув мотивларидаги 
натижалар нисбий маънода тенгликни ифодаласа-да, аммо уларниннг ўзини 
ўзи ҳурматлаши соғлом тенгдошларига қараганда анча паст кўрсаткичли 
мотив даражасини намоён этади. 
Демак илк ўспиринлик даври катта мустақил ҳаётга қадам қўйиш 
бўсағасидир. 
 
7.6
. Илк ўспиринлик даврида ўқув касбий фаолиятнинг етакчи 
фаолиятга айланиши ва касб танлаш муаммоси 
Илк ўспиринлар шахсининг тараққиётида ижтимоий фойдали 
меҳнатнинг роли катта. Илк ўспиринлар меҳнати фақат ўзининг моддий 


натижа бериши томони билангина муҳим эмас. Бу ёшдагиларнинг 
меҳнатини тўғри ташкил этиш шахснинг коллективизм, умум фойдаси учун 
қилинадиган меҳнатга муҳаббат, ташаббускорлик, мақсадга 
интилувчанлик, интизомлилик, қатъиятлилик сингари сифатларини таркиб 
топтиришга ёрдам беради. Ўқувчилар умумий меҳнатда қатнашар эканлар, 
меҳнатни ва меҳнат кишиларини ҳурматлаш туйғусини ҳосил қиладилар, 
уларда меҳнат қилиш эҳтиёжи ва истаги пайдо бўлади. 
Меҳнат жараёнида ўқувчиларда янги туйғулар – ўз меҳнатидан 
қувониш, яратилган нарса билан фахрланиш туйғуси, кўп куч-ғайрат 
сарфлагандан кейин эришилган ғалабадан қаноат ҳосил қилиш туйғуси 
вужудга келади. Ана шу янги қувончли эмоция ўқувчини яна бир марта бу 
туйғуларни бошдан кечириш учун тағин меҳнат вазиятига жалб қилади. 
Меҳнатнинг ижтимоий аҳамияти ва унинг натижаларига ижтимоий баҳо 
бериш – ўқувчини меҳнатга психологик жиҳатдан тайёрлашнинг зарур
томонларидан биридир. 
Жамоада меҳнат қилишда унинг тарбиявий аҳамияти кучли бўлади. 
Жамоавий меҳнат, ўзаро меҳнат маъсулияти илк ўспирин шахсини таркиб 
топтиришда катта роль ўйнайди.Жамоа бўлиб меҳнат қилиш 
ўқувчиларнинг меҳнатда ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам кўрсатиш тажрибасини, 
бир-бирларини назорат қилиш тажрибасини ҳосил қилишларига имкон 
беради, меҳнатнинг умумий натижаларидан шахсий манфаатдорликни, ўз 
хатти-ҳаракатларини жамоа манфаатларига бўйсундириш одатини таркиб 
топтиради. Илк ўспиринлик ёши – меҳнат ҳаётида ўз-ўзини аниқлаб олиш 
ёши бўлиб, бу вақтда ўқувчи ўзининг меҳнатдаги истеъдодини жиддий 
равишда излай бошлайди, унда ўзининг келажакдаги касбини белгилаб олиш 
интилиши пайдо бўлади. Ўсмирлардан фарқли равишда илк ўспиринлар 
касбни ўйлаб танлайдилар, нима учун шу касбни танлаганликларини асослаб 
берадилар. Уларнинг кўплари ўзларининг индивидуал жисмоний ва психик 
хусусиятларини бирор касб кишисига қўйиладиган талаблар билан 
таққосламоқчи бўладилар. Бунинг натижасида илк ўспиринлар амалий 
жиҳатдан масалага яқинлашиб қоладилар ва ўз қизиқишлари ҳамда 
имкониятларини ҳисобга олиб, ҳақиқий касбларни тилга ола бошлайдилар. 
Минг-минглаб касблар бор, лекин муайян меҳнат турига индивидуал
мойиллик билан унга бўлган қобилият ва унинг ижтимоий аҳамиятига 
юқори баҳо бериш бирга қўшилиб кетган вақтдагина чин юракдан 
танланган касбгина кишига маънавий қониқиш ва жамиятга фойда 
келтиради. Илк ўспиринлар учун характерли хусусият – касбларга кескин 
танлаб муносабатда бўлишдир.Улар айрим касбларни юксак баҳолайдилар, 
ўқувчиларнинг кўз ўнгида бу касбларнинг ижтимоий мавқеи улуғдир. 
Бошқа касбларнинг ижтимоий мавқеи жуда паст. 
Касбий ниятларнинг барқарорлигини ўрганиш юзасидан 

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish