Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


И.В.Страхов билан А.Л.Шнирман



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

И.В.Страхов билан А.Л.Шнирман тадқиқотларининг кўрсатишича, 
ўспиринлик ёшидаги дўстлик, ўсмирлик ёшидаги дўстликдан баъзи бир 
хусусиятлари билан фарқ қилади. 
Биринчидан, ўспиринларда дўстлик мотивлари анча чуқурроқ 
бўлади. Дўстликнинг ўзига юқори талаблар қўйилади, булар: ошкоралик, 
ўзаро ишонч, талабчанлик, садоқат, биргаликда доимий ёрдам кўрсатиш, 
камчиликларни тугатиш, дўстига ёрдам бериш, ўзаро ҳурмат, бир-бирини 
тушуниш ва ҳоказо. 
Иккинчидан, дўстлик ҳислари анча сермазмун бўлиб, қизиқишлар 
фаолиятнинг кенг доирасини қамраб олади.


Учинчидан, дўстлик эмоционал бўлиб, дўсти кечираётган ҳисларга 
жавоб бера олиш қобилиятига эга бўлади. 
Ўспиринлик ёшидаги дўстлик кўпинча бутун умр бўйи давом этади. 
Илк ўспиринлик давридаги дўстликнинг психологик қонуниятлари
ўзининг барқарорлиги билан ажралиб туради. Ҳар хил инсонларнинг 
дўстлиги бир хил бўлмайди, ёш, жинс, ва индивидуал-типологик 
хусусиятларга эга бўлади. Ўртоқлик муносабатлари жамоани 
жипслаштиришга ёрдам беради, унинг ҳаётий фаолиятини оширади. 
Ёнингда ўртоғинг борлигини ҳис қилишнинг ўзиёқ қийинчиликларни 
енгишга ёрдам беради. Ўспиринлар дўстлик, самимийлик, эмоционал 
софдиллик каби ҳислатларни биринчи ўринга қўйишади. Дўстлар бир-
бирлари билан юракларини бўшатадилар. Дўстларга самимий 
меҳрибонлик шахсининг рефлективлик даражасига ҳамда унинг 
эмоционал ҳаёт хусусиятларига боғлиқдир.Ўспирин ҳамма вақт ростгўй, 
самимий бўлишни истайди. 
Илк ўспиринлик давридаги дўстликнинг мезонларини аниқлаш учун 
уларга қуйидаги бир неча тугалланмаган гаплар таклиф этилади: “Дўст – 
бу...”, “Дўстим билан мен кўпинча....”, “Дўст ва ўртоқ бир эмас, чунки 
улар ...”. Бунда дўстликнинг иккита бош мезони аниқланди: биринчиси 
ўзаро ёрдам кўрсатиш ва содиқлик; иккинчиси – психологик яқинлик 
(
“...мени тушунадиган”; “ ...мени яхши кўрадиган”, “...ҳамма нарса ҳақида 
гаплашиш мумкин” ва ҳ.). Биринчи типдаги жавоблар кўп учраса-да, ёш 
улғайиши билан, айниқса 18-19 ёшлиларда психологик яқинлик эҳтиёжи 
ортади. Бу эҳтиёж қизларда ўғил болаларга нисбатан, шаҳардаги илк 
ўспиринларда қишлоқдаги тенгдошларига нисабатн кучли намоён бўлади. 
Илк ўспиринларнинг дўстлашиши ўз табиатига кўра кўп 
функциялидир, бу эса унинг кўп шакллари мавжудлигини: оддий 
биргаликда вақт ўтказишдан, то бир-бирларига сирларини очиқ айтишгача 
кузатиш мумкин. Асосида биргаликдаги фаолият ётадиган гуруҳий 
муносабатлардан фарқли равишда дўстлик бу энг аввало ҳиссий 
боғланишдир.Дўст учун шахсий яқинлик муҳимдир. 
Илк ўспирилик давридаги дўстликнинг психологик аҳамияти 
шундаки, у бир вақтнинг ўзида у ўз-ўзини очиш мактаби ва бошқа 
инсонни тушуниш мактабидир. Шунинг учун илк ўспиринлар alter ego
(иккинчи “Мен”)нинг қандай типини танлашлари қизиқиш уйғотади.15-16 
ёшли йигит ва қизлар ўзларидан катталарни дўст сифатида танлашади, 
уларнинг гапларини жон деб эшитишади, уларнинг хулқ-атворини 
кузатишади. Катталар билан дўстлашиш улар учун қадрлидир. Катталар 
билан эмоционал алоқага кириш эҳтиёжи баъзан ўз ҳаётий идеалларини 
топгандек, уларга берилиб кетишга ҳам олиб келиши мумкин.
Лекин тенгдошлари билан дўстлашиш эҳтиёжи ундан-да кучли 
намоён бўлади. ”Ким билан дўстлашишни ҳохлардинг, ўзингдан катталар 
биланми, тенгдошларинг биланми, ёки ўзингдан кичиклар биланми?” деган 
саволга илк ўспиринларнинг кўпчилиги (75-85 %) тенгдошларини 
танлашган, катталарни (11-20%), ҳамда кичикларни жуда кам (1-4 % ) 


танлашган. Қизлар ҳам кўпинча тенгдошларини танлашган, лекин кўпинча
катталарни ҳам танлашган(39-50%), ўзларидан кичикларни ҳеч 
танлашмаган. (

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish