Microsoft Word chulpon kecha va kunduz cyr ziyouz com doc



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/30
Sana24.02.2022
Hajmi1,47 Mb.
#254609
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30
Bog'liq
2.Cho lpon-Kecha va Kunduz [uzsmart.uz]


 
Акбарали мингбошининг белида кумуш камари, ёнида кумуш 
сопли қиличи, устида зарбоф чопони бўлмаса, ҳеч ким уни амалдор 
демайди. Оддий кийимда кўрганлар ё оддий бир қишлоқ бойи, ё 
Еттисув билан алоқаси бор қўйчи, ё бўлмаса, яйлов томон билан иш 
кўрадиган туячи, деб ўйлайдилар. Чакка суяклари туртиб чиққан, 
пешона — бўйига тор, энига кенг ва ҳам узун-узун уч чуқур ажинга 
эга.. Бурун ўртача, лекин қаншари паст... Кўз қисилиброқ келган, 
парда томирларидан икки-учтаси ва ҳам иккала кўзининг бир ёнида 
жиндак жойи ҳамма вақт қизил, бир кўзида пича шапағлиқ асари ҳам 
бор... Ияк — кенг, жағ — сергўшт. Жуда сийрак бўлган соқол иякнинг 
ўртасигагина тўпланиб эчкиники сингари, пастга томон сангиллаб 
тушган. Ўзи қорароқ хотин учраб, бир чанг солса, ҳеч нарса 
қолмайди! Мўйлов ҳам соқол сингари сийрак. Уста Тўхташнинг 
«асирдийда» дўкати икки кунда бир қириб турганлигидан лаб устидан 
калта ва текис бўлса ҳам, умуман ўзи, ярмидан кўпи йиқитилган 
дарахтзор сингари, хунук кўринади, икки учида олтитадан ўн иккита 
узун қил, сичқоннинг думидай, ингичка бўлиб пастга чўзилган... 
Дўкат билан иккала томонга икки марта қўл тегизилса, у сичқон 
думларидан асар қолмайди, шу билан мўйлов масхарабоз кепатасидан 
чиқиб, одам нусхасига киради. Санъатига берилган уста Тўхташ 
таассуф берилган нарсани йиғиштириб қўйиб, «санъат—санъат учун» 
деган назардан қараб... Акбарали мингбошига мўйлов тўғрисида 
ҳалиги таклифни қилган бўлса-да, шундай катта бир амалдор ҳам 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
55
халқнинг таънасидан қўрқиб, уста Тўхташнинг таклифини рад килди. 
Шу билан у масхара мўйловлар аянч бир кепатада сангиллаганча 
қолиб кетдилар... Мингбошини бу баланд даражаларга кўтариб, унинг 
воситаси билан ўз димоғларини ҳам чоғ қилиб турадиган шаҳардаги 
тўралар, унинг икки чаккасида сангиллаб турган у ингичка 
«кокил»ларни «икки осилганлар», деб пичинг қилардилар... Бу 
соддадил «сарт» амалдори мунингдек пичингларга тушунмаса ҳам, 
пичинг қилувчи тўраларнинг ўзлари машҳур рус адибининг
5
«Етти 
осилганлари»дан ҳам сўзда, ҳам ишда жуда яхши хабардор эдилар... 
Акбарали мингбоши ўзи ёлғиз қолиб «виждони» билан қаршима-
қарши келган вақтларида, Мирёқубнинг улуғ хизматларини инсоф 
билан эсга олар, унга ҳар тўғрида миннатдор бўлганини ўз «виждони» 
олдида иқрор қиларди. Чинакам, бурунги мингбошига яхши бир 
улоқчи отни бекорга олиб бергани учун элликбо-шиликка истиҳқоқ 
қозонганидан кейин, роса олти йиллик умри ўз қишлоғи билан 
мингбошининг маҳкамаси ўртасида дафтар кўтариб, от чопиш, 
қишлоқдан одам ҳайдаб чиқиб, катта йўлга сув септириш билан ўтди. 
Бу олти йилнинг мобайнида бир улоқчи отнинг эмас, неча улоқчи 
отларнинг ҳиссаси чиқарилган, бурунги беш-тўрт таноб ерга яна бир 
неча беш-тўрт таноб ер қўшилган бўлса-да, элликбошилик, ҳар қалай, 
меҳнат, уриниш ва югуриб-йўртишни талаб қиладиган амаллардан 
эди... Шу чун мингбоши бир йил куз фаслида Останақул бойнинг 
катта бир қовун сайил қилдирганини сира эсидан чиқаролмайди, 
Мирёқуб билан ўша сайилда учрашиб танишгани учун сайилни эсдан 
чиқаришга «виждони» йўл қўймайди... 
Бу орада кўп нарсалар мингбошининг хотиридан фаромуш 
бўлганлар... У, фақат қовун сайилдан икки кун кейин Мирёқубнинг 
уйига икки арава қовун-тарвуз билан икки замбар узум, икки 
чораккина қайроқи буғдой юборганини эслайди. Агар хотираси 
янглиштирмаса, шундан кейин бирор ой ўтар-ўтмас, бир кун эрта 
билан кумуш камар боғлаб уйдан чиққанини, ундан бир кун бурун, 
кечаси дарвозаси олдида шон-шалопли бир миршабнинг пойлоқчи 
бўлиб чиққанини билади. Мингбоши бўлганидан кейин оз фурсатда 
5
Леонид Андреевнинг «Етти осилганлар қиссаси» назарда тутиляпти 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
56
Мирёқуб турган қишлоқдан ҳозирги ҳовлини сотиб олиб, у ерга кўчиб 
борди. Бошқа гаплар аллақачон эсидан чиқиб кетган... 
Юртнинг кекса одамлари ўзаро сўзлашаркан, бу мамлакатда ҳеч 
бир хон ва хонваччанинг мунча узоқ юрт сўрамаганини сўзлайдилар. 
Маллахонлар, Худоёрлар, Насриддинбеклар юрт устидан баҳор 
булутлари каби келиб кетган эдилар. Акбарали мингбоши, мана, ўн уч 
йилдан бери шу маснадида ўтиради, давлати, обрўси, нуфузи тобора 
ошса ошадики, камимайди. 
— Худо берган-да, худо! — дейишади кексалар. — Худоё «ол, 
қулим», деса, ҳеч гап эмас. 
Шундайда баъзи бир ёш-яланглар: 
— Худо ҳадеб шунақа инсофсизларга берар экан-да! Биз, 
бечораларга ҳам бир нарса узатсинчи! — деб қолишади. 
Буни эшитган кексалар таёқ кўтариб, ёш-яланг устига югуришади, 
бечора ёшлар таёқдан ўзларини олиб қочаркан, бир-бирларига қараб 
пичинг отишади: 
— Нимага қочасан? Худо сенга ҳам бераётир, олмайсанми?.. 
Юртнинг кексалари бутун бу давлат, ҳукумат ва улуғликнинг — 
бир оғиз гапини силлиқ ва ёқимли қилиб гапиролмайдиган содда ва 
тўнг одамга бирданига «насиб ва рўзи» бўлиб қолишида Мирёқуб 
аканинг катта ҳунари бор эканини яхши билишади. Шу учун Мирёқуб 
ака кўча-куйда кўринганда, унга бериладиган салом ва қилинадиган 
таъзимлар, мингбошиникидан кам бўлмайди. Фақат шу қадариси 
борки, мингбоши у ёқ-бу ёққа жуда кам юради, юрса ҳам 
миршабларини орқасига эргаштириб, кечаси юради; кундузлари 
бўлса, фақат шаҳардаги улуғвор чақиртирганда, зарбоф чопонларини 
кийиб ва татти саманни йўрғалатиб ўтади. Унга салом бериш ва 
таъзим қилишдан белларга оғирлик келмайди: чунки ойда бир, ўн 
кунда бир эгилиб қўйиш ҳеч гап эмас. Аммо Мирёқуб аканинг юриши 
кўп! У, аксари, пиёда юради, юрганда ҳам негадир шошилиб юради. 
«Ассалому алайкум!», деб дона-дона қилиб салом берсангиз, 
шошилганидан бўлса керак, «васс...», дебгина қўяди. Шу билан бирга, 
сиз томонга бўйнини қийшайтириб, жуда кичиклик билан алик олади, 
доим кулимсираб турган кўзларини сиз томонга қиягина бир ташлаб 
олиб, йўрғалаганича кетади... Жинқарчадай ҳаммавақт ва ҳар қайда 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
57
кўриниб қоладиган бу «асл мингбоши»га салом бермоқдан 
белларингиз толади... 
Дўконидан ҳар нарса топиладиган бир баққолга «фаранг баққол» 
деб ном қўйган кексалар ҳар ишда қўли бўлган бу одамга «Мирёқуб 
эпақа» лақабини бериб, хато қилмаганлар. Ўзлари ҳам бу лақабнинг 
тўғрилигини осонгина исбот қиладилар: 
— У аралашмаган иш эпақага келмайди... Мингбошининг ер-суви 
шу қадар кўпки, ҳисобини ўзи ҳам билмайди. Лекин худо бу севгили 
қулига давлатни икки қўллаб узатса-да, фарзанд тўғрисида бир оз 
ўкситиб қўйган. Дарҳақиқат, катта хотинидан бўлган қизи Фазилатдан 
бошқа унинг фарзанди йўқ. Мунча катта давлат кимга қолади? Етти 
ёт бегоналарга, зурриёти йўқ аёлларгами?.. Мингбоши, мана шу 
амалга илож ахтариб бўлса керак, бир-икки йил ичида ёш хотин олди. 
Боладан дарак йўқ... Шу чун, баъзида, ўзи ёлғиз қолиб, меҳмонхонага 
беркинганида ва ҳатто ўз соясининг ҳам эшитмоқ эҳтимоли 
қолмаганда: 
— «Бу қиз ўлгур ҳам бошқадан бўлмасин...» деб қўяди... 
Мирёқуб унинг ёши анчага бориб қолганда, бундай хотинпараст 
бўлиб кетишига шу фарзанд хусусидаги ноумидлик сабаб 
бўлмадимикан? деб баъзи-баъзида ўйлаб қўяди. Бир кун нойиб 
тўраникида (уезд ҳокимининг ўринбосариникида) ичкилик қилиб 
ўтиришган эдилар, ичкилик қуйилмасдан олдинроқ нойибнинг онаси 
ўз неварасини олиб кириб қолди. У — тилла сочли, тарвуздай 
думалоқ, ўзи лўппигина ва оппоқ момиқдай бир бола эди. Мингбоши 
болани дарҳол қўлига олди ва, ўз ақидасича, «кофир»нинг ва 
«ўрус»нинг боласи эканига қарамай, маҳкам бағрига босиб ўпди... 
Бола мингбошининг башарасидан қўрққан бўлса керак, жон аччиғида 
йиғлай бошлаган эди... Болани олиб чиқиб кетдилар. Шундан сўнг 
мингбоши бир-бир устун қуйиб ича берди, ича берди... Мирёқубнинг 
имолари, ишоратлари, уй эгаларига эшиттирмай қилган танбеҳлари, 
ҳатто дўқлари... ҳеч бир таъсир қилмади. Мингбоши тамом маст 
бўлгач, «Болани олиб келинглар», деб сўради. Боланинг онаси бу 
бадмаст одамга ўз тўқлисини бермоқ истамас эди. Ниҳоят, мингбоши 
ялиниб-ёлвориб сўрамоққа мажбур бўлди. Ҳатто кўзларига ёш олди... 
Сўнгра нойибнинг амри билан болани уйғотиб келтирдилар. Фақат бу 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
58
вақтда мингбоши ўзидан кетиб, диванга ағанаган эди... 
Фарзанддан ва эсдан маҳрум, лекин ер-сув, пул ва бошқа 
бойликка кўмилган бу одамнинг бутун борлиги Мирёқубнинг қўлида 
эди. Ердан чиққан ҳосилнинг қанчаси ўз қўлига кириб, қанчаси 
Мирёқуб омборига тўкилганини мингбоши ўзи ҳеч қачон билган 
эмас. Керак бўлганда, мингбоши Мирёқубдан пул сўраб олар, ун, 
гурунч, гўшт, ёғ ва рўзғорнинг бошқа керакларини бўлса ичкарининг 
талабига қараб яна Мирёқуб тайёрлаб берар, шу учун жоннинг 
роҳатидан 
бошқани 
билмаган 
мингбоши 
ундан 
нарисини 
суриштирмас эди. 
Мирёқубнинг топиши ёлғиз шу мингбоши орқали бўлса, унга 
«эпақа» номини қўйиш тўғри бўлармиди? Мирёқубнинг қилмаган 
иши йўқлигидан шу номни берган эдилар. Қишлоқда иккита 
баққоллик, битта қассоблик дўкони, гузарда иккита самовар бор. 
Билган одамлар бу беш муассасадан тўрти Мирёқубнинг кучи билан 
айланганини сўзлайдилар. Шаҳарда катта йўлнинг бўйига — қўрғон 
ташқарисига бир янги пахта заводи тушди, заводнинг каттакон бир 
пахта саройи ҳам бор-ки, пахта терим вақтида уч тарози билан пахта 
олади. Ана ўша заводга ҳам Мирёқубни шерик, дейдилар. Воқеан, 
унинг икки ғилдиракли сариқ файтончаси ва сариқ йўрғаси аксар 
завод олдида боғланган бўлади. Шаҳардаги катта банкалардан бирида 
«учёт қўмитаси»нинг аъзоси, ҳафтада бир мажлис ўтказади... Шу 
билан бирга, унинг бирор жойга чақа солиқ тўлаганини, бирор касбга 
бирор марта «қизил қоғоз» (патент) олганини ҳеч ким билмайди. 
Мингбошининг бошига не қора кунлар келмади! Яхши адвокатлар 
томонидан битилган ғалати аризалар қандай терговчиларни 
келтирмади! Қандай зўр тўралар чақириб сўрамадилар! Ҳоким неча 
марталар ғазаб билан чақиртирмади! Ундай вақгларда мингбоши 
Мирёқубнинг таълими билан ҳамма саволларга «билмайман», деб 
жавоб берар ёки бирор айб-иснод қилинса, тониб тура берарди. 
Расмий сўроқлар бу хилда борганда, орқадан Мирёқуб ғайрирасмий 
йўллар билан сўроқ берар, бир-икки кун шаҳарда қолиб, қишлоққа 
қайтганида, мингбошининг устидан ҳар қандай оғир тоғ ҳам ағанаган 
бўларди. Мингбоши қайси бир тўраникига борса, Мирёқуб, албатта, 
биргалашиб боради; «бу нимага керак?» деб сўраган одам йўқ. Ахир, 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
59
Мирёқуб амалдор бўлмаса, лоақал мингбошига мирза ё тилмоч 
бўлмаса, ўзи ўрус тилини тузук-қуруқ билмаса... нега мунақа 
мингбошининг кетидан элчиб юрарди? Нега? 
Мирёқубнинг кўп умри мингбошиникида ўтади, ўзининг ҳовлиси 
ҳам шу қишлоқнинг ўзида-ку, лекин чеккароқ жойда. Кечалари унинг 
ҳовлисида бир-икки миршабнинг пойлоқчилик қилиб чиққанини 
гапирадилар, фақат муни ўз кўзи билан кўрган киши йўқ, бўлса ҳам 
очиб гапирмайди, ё... гапиролмайди! 

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish