Перспективы вхождения узбекистана в


НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА ТУРИЗМ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА



Download 7,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/195
Sana24.02.2022
Hajmi7,87 Mb.
#253520
TuriСборник
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   195
Bog'liq
халқаро анжуман 2020 БухДУ (2)

НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА ТУРИЗМ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА 
МАРКЕТИНГ СТРАТЕГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
Г.А.Солиева-Наманган муҳандислик-
технология институти, PhD 
Бугунги кунда туризм кўплаб ривожланаётган мамлакатларнинг асосий даромад манбаи 
бўлиб хизмат қилмоқда. Туризм хизматларини экспорт қилиш иқтисодиётда қўшимча талаб 
яратиб, аҳолини иш билан таъминлайди ва хорижий валюта тушумини оширади. Шу орқали 
туризм соҳаси иқтисодий ривожланишнинг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида муҳим рол 
ўйнайди. 
 
Ўзбекистонда 2019 йил давомида туризмни ривожлантириш бўйича жадал ишлар давом 
эттирилди. Шу жумладан, виза расмийлаштириш жараёнларини соддалаштириш, ортиқча 
тўсиқларни бартараф этиш ва соҳанинг инвестиция жозибадорлигини ошириш бўйича қатор 
чоралар кўрилди. Натижада, 2019 йил якунларига кўра туризм хизматлари экспорти 2018 йилга 
нисбатан 26.1 фоизга ўсиб, 1.3 миллиард долларни ташкил қилди ва соҳанинг хизматлар 
экспортидаги улуши 39.3 фоизга етди. 
2020 йил февраль ойи маълумотларига кўра, Ўзбекистонга жами: 440 198та туристлар 
кириб келган, улардан 417 951таси МДҲ давлатларидан, 22 247таси узоқ хориждан ташкил 
қилади. МДҲ давлатларидан: асосан Қозоғистон, Қирғизистон, Россия федерацияси, 
Тожикистон, Туркманистон; узоқ хориждан эса: Афғанистон, Хиндистон, Хитой, Корея 
Республикаси, Туркия ва бошқа мамалакатлардан туристлар ташриф буюришган.
1
Ўзбекистон Республикасида Коронавирус пандемиясининг мамлакатни ижтимоий-
иқтисодий ривожлантиришга таъсирининг салбий оқибатларини бартараф этиш, 
тадбиркорлик фаолияти субъектларининг инвестициявий ва ташқи иқтисодий фаоллигини 
тиклаш, шунингдек, иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш учун шарт-шароитлар 
яратиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 29 августда №526-сонли “2020-
2021 йилларда иқтисодий ўсишни тиклаш ва иқтисодиёт тармоқлари ҳамда соҳаларида 
тизимли таркибий ислоҳотларни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
2
қарори қабул 
қилинди.
Республикада иқтисодий ўсишни тиклаш ва тизимли таркибий ўзгаришларни давом 
эттириш бўйича 2020-2021 йиллардаги амалий ҳаракатлар режасида туризмни тиклаш бўйича 
қуйидаги чора-тадбирлар белгилаб қўйилди: 
1
https://uzbektourism.uz/cyrl/research 
2
https://lex.uz/docs/4978202 


198 
1.Туризм соҳасида иш ўринларини сақлаш мақсадида молиявий аҳволи ёмонлашган 
хўжалик юритувчи субъектларга фоизсиз кредитлар бериш ва мавжуд кредитлар бўйича фоиз 
ставкалари харажатларини қоплаш механизмларини жорий этиш; 
2.Туризм 
соҳасида субъектларнинг хорижий туристларни жалб қилишни 
жадаллаштиришга қаратилган янги инфратузилма объектларини яратиш бўйича лойиҳаларга 
йўналтирилган харажатларини қоплаш механизмларини жорий этиш; 
3.Қуйидагилар орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва бошқа хўжалик юритувчи 
субъектларнинг савдо инфратузилмасини халқаро электрон савдо майдончалари 
инфратузилмаси билан интеграциялаш: 
маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ўзларининг 
маҳсулотларини сотиш учун электрон савдо майдончалари имкониятларидан фойдаланиш 
бўйича халқаро савдо маслаҳатчилари иштирокида бепул тренинглар ўтказиш; 
халқаро электрон савдо майдончаларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва бошқа 
хўжалик юритувчи субъектларнинг сувенир ва ҳунармандчилик буюмларини намойиш этиш; 
халқаро электрон савдо майдончалари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва Ўзбекистонда ўз 
ваколатхонасини очиш бўйича музокаралар олиб бориш; 
4.Тиббий туризмни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва бошқалар. 
Туризмда маркетинг – бу туристларни эҳтиёжларини қондиришга ва уларни талабларини 
рағбатлантиришга қаратилган туристик товар ва хизматларни тадқиқ этиш, ишлаб чиқиш ва 
илгари суриш бўйича фаолият ҳисобланади.
1
Туризмда маркетингнинг ўзига хос характери 
туристик маҳсулотининг хусусиятлари, ҳамда туристик товар ва хизматларни ишлаб 
чиқарувчи ва истеъмолчиларини хусусиятлари билан белгиланади. Туристик маҳсулот – саёхат 
давомида пайдо бўлган туристларни эҳтиёжларини қондириш учун керак бўлган моддий ва 
номоддий истеъмол қийматларни йиғиндисидир. Турмаҳсулот уч қисмдан иборат: турдан 
(маълум бир йўналиш бўйича туристик саёхат), туристик-экскурсия хизматларидан 
(жойлашиш, овқатланиш, транспортировка, экскурсия дастурлари) ва товарлардан-истеъмол 
предметлардан. 
Наманган вилояти Тўрақўрғон, Чуст, Чортоқ, Янгиқўрғон туманларида ва Наманган 
шаҳрида диққатга сазовор жойлар, тарихий зиёратгоҳлар ҳозирги кунда кўплаб туристларни 
жалб қилмоқда.
Наманган шаҳридаги “Afsonalar vodiysi” ҳозирда нафақат Ўзбекистон, балки Марказий 
Осиёдаги йирик, уч қаватли ҳунармандлар маркази, бир вақтнинг ўзида 15 минг кишини 
сиғдира олувчи масжид, энг йирик савдо маркази, меҳмонхона, виллалар, энг замонавий 
аттракционлар ва фаввораларни ўз ичига олган мажмуада ҳозир қурилиш ишлари жадаллик 
билан олиб борилмоқда.
Чортоқ туманидаги Султон Увайс Қараний зиёратгоҳи, Янгиқўрғондаги дам олиш 
масканлари, Тўрақўрғон туманидаги Ахсикент тарихий ёдгорлиги ҳам вилоятда ички туризмни 
ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эгадир. Мазкур ёдгорликни кўриш учун ҳозирга қадар 
Бельгия, Австрия, Япония, Жанубий Корея, Россия, Эрон, Покистон, Ҳиндистон каби 
давлатлардан туристлар ташриф буюришмоқда.
Туризмни ривожлантиришда туман ва шаҳар хокимликларининг асосий вазифаси 
ўзларининг худудларидаги туристик объектларнинг сақланиши, туристларини бориши учун 
тегишли шароитни яратиши ва туристлардан маълум даражада маблағни туман (шаҳар)нинг 
маҳаллий бюджетига туширишни таъминлашдан иборатдир. Бунинг учун улар имкон қадар 
туристик фирмаларни ўзларининг ҳудудларида ташкил қилиш билан бирга албатта, туристик 
1
Ополченов И.И. Маркетинг в туризме:обеспечение рқночной позиции.Учеб. пособие.М:Советский спорт, 2003.-192стр. 


199 
объектларнинг туристларга кўрсатилиши учун қизиқарли ва қулайлигини таъминлашга 
харакат қилмоғи лозим.
1
Туризмни ривожлантириш учун турли мулк шаклида фаолият кўрсатаётган туристик 
фирмалар биринчи галдаги манфаатдор ташкилот бўлиб ҳисобланади. Агар туристик кластер 
ташкил қилинса, турфирмалар бир-бири билан рақобатчи сифатида эмас, балки ҳамкор 
сифатида фаолият кўрсатадилар. Бизнинг мамлакатимизда катта муваффақиятга эришиш учун 
рақобатга нисбатан ҳамкорликда фаолият кўрсатиш юқорироқ самара беради, деб ўйлаймиз. 
Туризмнинг 
ривожланишида 
туризмга 
хизмат 
қилувчи 
инфратузилмавий 
субъектларнинг ўрни ва роли ҳам катта эканлигини инобатга олиб, туристик кластерда 
уларнинг ҳам иштирокини таъминлаш мақсадга мувофиқ. 
Туризмни ривожлантиришга ўз мулкини қўйган инвесторлар ҳам туризм кластерини 
ривожланишида асосий субъектлардан бири ҳисобланади. 
Мамлактимизда 
дунё 
андозасига жавоб берадиган, кўп юлдузли, миллий хусусиятларни ўзида ифода этадиган 
меҳмонхона хўжаликлари тизими шаклланди ва ривожланмоқда. Туристлар қисқа вақт 
бўлсада, яшайдиган жойи қулай ва хавфсиз бўлишлигига кафолат бўлсагина ўша мамлакатга 
ташриф буюришади. Шу туфайли туристлар оқимини кўпайиши меҳмонхона 
хўжаликларининг ҳолатига ва уларда кўрсатиладиган хизматларнинг сифатига боғлиқ. Бундай 
зарурат меҳмонхона хўжаликларининг ҳам туризм кластери таркибида бўлишилигини тақозо 
қилади. Чунки кўпгина меҳмонхоналар туристик комплекслар таркибига кирмасдан, алоҳида 
субъект сифатида фаолият кўрсатмоқда.
Бундан ташқари, маркетинг коммуникацияси воситаларидан: реклама, public relations, 
sales promotion дан ҳам кенг фойдаланиш керак, чунки туризм соҳасини ривожланишида улар 
муҳим омилларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Агар вилоятда туризмни ривожлантириш учун ушбу субъектларнинг кучлари ва 
эътиборини бирлаштирадиган туризм кластери ташкил қилинса, ўйлаймизки, мазкур соҳанинг 
барқарор ривожланиши таъминланади.

Download 7,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish