SECTION 1.
ARCHITECTURE
DAMAGE TO HISTORICAL TOMBS IN THE REPUBLIC
OF KARAKALPAKSTAN UNDER CLIMATE RAIN.
CHILPIK DAXMASI ON THE EXAMPLE
OF AMUDARYO DISTRICT
Najibullo Kaliev
Assistant of Berdakh Karakalpak State University,
Uzbekistan, Tashkent
ҚОРАҚАЛПАҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚЛИМИЙ
ЁҒИНГАРШИЛИК ТАСРИДА ТАРИХИЙ
МАХБАРАЛАРНИНГ ЧИКАСЛАНИШИ. ЧИЛПИҚ
ДАХМАСИ АМУДАРЁ ТУМАНИ МИСОЛИДА
Наджибулло Калиев
Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат Университети ассистенти,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри
Амударё тумани Ўрта Осиёнинг марказий қисмида
Атлантик
океанидан узоқда, континент ичкарисида дунёдаги энг йирик чўллар
Қизилқум ва Қарақумнинг марказида жойлашган ва шунга мувофиқ унинг
иқлими кескин континентал ҳисобланади. Ғарбдан таъсир кўрсатувчи
Атлантик океанининг ҳаво массалари ўзи билан бирга намликни, яъни
ёғон-сочин олиб келса, Шимолий муз океани эса Сибирдан эсадиган
ҳаво массаларини, яъни совуқни олиб келади. Натижада йилнинг қиш
ойларида ҳавонинг ҳарорати кескин пасайиб кетади. Қиш
ойларида
Атлантик океанидан келадиган иссиқ ва нам ҳаво массалари, Шимолий
муз океанидан ва Сибирдан эсувчи совуқ антициклон таъсирида жуда ҳам
совиб, қорлар айналиши кузатилади. Шунингдек, ҳаво ҳаддан ташқари
совутиб, кучли шамоллар эса бошлайди. Бу ўз навбатида тарихий
махбарларга ножуя таъсирлар кўрсатади. Бундай ҳолатларда уларни
сақлашга дойир ишларга ихтиёж туғилади. Юқоридагилардан ташқари
5
кеч баҳорда ва эрта кузда Арктика ва Сибирдан келувчи совуқ ҳаво
массалари махбара деворларига совуқ уриб кетишига ва умирбоқийлик
устуворлигининг камайиб кетишига, бази йилларда эса қиров уриб кетган
ҳолларда сақлаб қолиш ва қайта тиклаш соҳаларининг ривожланишига
тўсқинлик қилади. Шундай ҳолатларнинг бири 1991-йили кузатилиб,
иссиқ ҳаво массалари бирданига совутиб кетиши натижасида Қўйи
Амударё иқтисодий раёнининг кўпчилик хўжаликларида,
шунингдек
Амударё тумани ҳудудида ҳам дўл ва ёмғир ёғиб, бу ўз навбатида
республикамизнинг тарихий махбараларга катта миқдорда зарар келтирди.
Шу йилнинг 29-30 май кунлари туман ҳудудида ёғқан дўл тумандаги
махбарага зарар этказилганлиги архив маълумотларидан ҳам билса
бўлади. Шундай қилиб, бир ой давомида ёғқан дўл ва ёғинлар
натижасида бутун Қорақалпоғистон Республикаси, жумладан Амударё
тумани тарихий ёдгорлик жойлари кўпгина зарар кўрди.
Жумладан
Чилпиқ дахмаси.
Do'stlaringiz bilan baham: