Маъруза Мавзу: Радиоактив элементлар геокимёси. Радиоактивлик. Тоғ жинсларни ёшини аниқлашда радиоактив усуллар



Download 437,42 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/4
Sana24.02.2022
Hajmi437,42 Kb.
#249384
1   2   3   4
Bog'liq
13-14 мааъруза матни ca531573464c379e4747f35ff4ee7468

Ёшни аниқлашнинг гелий усули 
Юқорида уран ва торий ядроларининг радиоактив парчаланиши 
натижасида гелий ядроси ҳосил бўлганини айтиб ўтган эдик. Кристаллик 
структурасига эга бўлган баъзи минералларда уран ва торийнинг 
парчаланиши натижасида тўпланган гелий яхши сақланади, яъни минерал 
ҳосил бўлгандан буѐн ўтган вақт ичида деярли йўқолмайди. Бундай 
минералларнинг ѐшини гелийнинг тўпланишига қараб аниқлаш мумкин. 
Бунинг учун минерал ҳосил бўлганидан буѐн ўтган вақт ичида тўпланган 
гелий миқдорини урандан гелий ҳосил бўлиш тезлигига тақсимлаш кифоя. Бу 
гелий усули деб аталади. Гелийни яхши сақлайдиган минераллар кам учраши 
сабабли бу усул камдан-кам ҳоллардагина қўлланилади. 
Ёшни аниқлашнинг калий-аргон ва рубидий-стронций усуллари 
Юқорида айтиб ўтилганидек, табиатда радиоактив қаторларга мансуб 
бўлган радиоактив элементлардан ташқари якка радиоактив элементлар ҳам 
бор. Калийли минералларда калий-40 изотопи парчаланиши натижасида 
радиоген аргон ҳосил бўлади. Минерал ҳосил бўлганидан буѐн ўтган вақт 
ичида радиоген аргон уни аниқ ўлчаш учун етарли миқдорда тўпланади. Агар 
минерал таркибида қанча калий ва аргон изотоплари борлигини аниқласак, 
калийдан аргон ҳосил бўлиш тезлигини билган ҳолда, минерал ва тегишли 
тоғ жинсининг мутлақ ѐшини аниқлаш мумкин. 
Табиатда калийли минераллар таркибида уран ва торий бўлган 
минералларга нисбатан кўп учраганлиги боис бу усул алоҳида аҳамият касб 
этмоқда. Бу жиҳатдан калий-аргон усули анча афзалликларга эга. Ёшни 


калий-аргон нисбати асосида аниқлаш учун олинадиган натижаларнинг 
аниқлигига ишонч ҳосил бўлиш зарур. Минерал ҳосил бўлганидан буѐн ўтган 
вақт давомида калийнинг парчаланиши натижасида ҳосил бўладиган аргон 
минералларда сақланиб қолармикин, деган савол туғилади. Тоғ жинслари ва 
маъданларни ташкил этган минераллар таркибидаги уран парчаланиши 
туфайли қўрғошин изотоплари тўпланганидек, калий-40 изотопи 
парчаланиши натижасида радиоген аргон ҳам минералда тўпланади. 
Ўтказилган текшириш ва тажрибалар шуни кўрсатадики, слюдаларда 
радиоген аргон нисбатан яхши сақланади. Шу сабабдан айнан слюдалар 
бўйича мутлақ ѐшни аниқлашда калий-аргон усули кенг қўлланилади. 
Калий-аргон усулидан ташқари, рубидийнинг радиоактив изотопи 
(рубидий-87) парчаланишидан стронцийнинг радиоген (стронций-87) 
изотопи тўпланишига асосланган рубидий-стронций усули ишлаб чиқилган. 
Рубидийнинг парчаланиш тезлигини билсак, минерал таркибида қанча 
рубидий ва стронций изотоплари борлигини аниқласак, шу миқдордаги 
стронцийнинг тўпланиши учун зарур бўлган вақтни ҳисоблаб чиқиш мумкин. 
Мутлақ ѐшни рубидий-стронций усулида аниқлаш учун одатда таркибида 
етарли даражада рубидий ва стронций бўлган тоғ жинсларидан олинган 
намуналар ишлатилади. 
Турли хил тоғ жинсларининг ѐшини радиоактив усуллар асосида 
аниқлаш борасида кўп йиллар давомида олиб борилган тадқиқотлар 
натижасида турли геологик даврларда пайдо бўлган тоғ жинсларининг 
абсолют (мутлақ) геохронологиясига оид кўп маълумотлар тўпланган. 
Ҳозирги вақтда юқорида қайд этилган усуллардан ташқари яна қатор янги 
усуллар яратилган (радиоуглерод усули, аргон-аргон, рений, осмий, неодим-
самарий усуллари ҳамда уран-қўрғошин усулининг такомиллаштирилган ва 
тезкор турлари). 
 

Download 437,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish