Илмий фаолиятга тайёргарлик асослари


Тадқиқот мақсадлари ва вазифалари



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/93
Sana21.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#24532
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   93
Bog'liq
2 5307692216137810935

Тадқиқот мақсадлари ва вазифалари
Бу диссертация тадқиқотининг стратегияси ва тактикасидир. 
Диссертация тадқиқотининг мақсадини ифодалашда шуни назарда тутиш 
керакки, диссертация учинчи бобининг номи ва мазмуни мақсадни очиб 
бериши лозим. Вазифаларнинг санаб ўтилиши имплицит равишда бутун 
иш матнининг режаси ва ички мантиқини беради.
¾ 
Муаммонинг ишлаб чиқилганлик даражаси.
Бу ерда ушбу муаммонинг турли жиҳатлари билан шуғулланган 
мамлакатдаги ва чет эллардаги олимларни санаб ўтиш, етарли даражада 
ёритилмаган масалаларни қайд қилиш керак. Муаллиф мавзуни яхши 
ўзлаштирганлиги, илмий матнлар ва библиографик материал билан ишлаш 
услубини 
эгаллаганлигини 
намойиш 
этиши, 
бундан 
олдинги 
тадқиқотчилар ва замондошларнинг бу муаммо ечимига қўшган ҳиссасини 
тўғри баҳолай олишини тасдиқлаши лозим. 
Мабодо бу муаммо етарли даражада яхши ўрганилган бўлса, унда 
мазкур муаммога мавжуд нуқтаи назарларнинг таснифини таклиф қилиш 
янада яхши бўлади. Агар муаммо яхши ўрганилмаган, олимларнинг 
диққатини ўзига жалб этмаган бўлса, унда буни қайд қилиб ўтиш керак 
бўлади, чунки бунда ижод қилиш имконияти янада кенгаяди.
Пировард натижада адабиётлар таҳлили айни шу мавзунинг ҳали 
очиб берилмаганлиги (ёки фақат қисман очиб берилганлиги ёки бошқа 
жиҳатдан очиб берилганлиги) ва шунинг учун бундан кейин ишлаб 
чиқилиши зарурлиги тўғрисидаги хулосага олиб келиши керак.
¾ 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги. 
Бу ерда тадқиқот жараёнида асосий хулоса сифатида олинган, тўғри 
қўйилган масаладан ва бу масалага жавоб берадиган тадқиқ этилган 
зарурий ва етарли ҳолатлардан мантиқан келиб чиқадиган фикрлар 
қисқача баён қилинади. Бу аниқланган янги факт, қўйилган вазифанинг 
асосли ечими, янги маълумотларнинг илмий муомалага олиб кирилиши, 
маълум фактнинг янгича шароитлар учун тасдиқлаши бўлиши мумкин. 


110
Янгиликни олинган натижани маълум бўлган натижалар билан 
солиштириш орқали кўргазмали тарзда кўрсатиш ҳам мумкин. 
¾ Тадқиқот объекти ва предмети. 
Тадқиқот объекти ва предмети ўзаро бир-бири билан умумий ва 
хусусий сифатида ўзаро нисбатда бўлади. Объектда унинг тадқиқот 
предмети бўлиб хизмат қиладиган қисми ажратиб кўрсатилади. 
Диссертантнинг асосий эътибори айни шу нарсага қаратилади, айнан 
тадқиқот предмети диссертация ишининг титул варағида сарлавҳа 
сифатида ифодаланган мавзуини белгилайди.
¾ 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish