I. Жорий операциялар хисоби.
1. Товар экспорти
2. Товар импорти
Ташки савдо баланси колдиги.
3. Хизматлар экспорти (чет эл туризмида
даромадлар ва х.к. Кредитли хизматлар.)
4. хизматлар импорти (туризм учун чет эл-га
туловлар в ах.к. Кредитли хизматлар.)
5.
Инвестициялардан
соф
даромадлар
(кредитли хизматлардан соф даромадлар.)
6. Соф трансфертлар.
Жорий операциялар буйича баланси колдиги.
II. Капитал харакат хисоби.
7. Капитал Кириши
8. Капитал окиб чикиши
Капитал харакати баланс колдиги.
Жорий операциялар ва капитал харакати баланси колдиги.
III. Расмий захираларнинг узгариши.
Мамлакатнинг ташки савдо баланси (тулов баланси) мазкур давлатнинг чет эллик шериклари билан халкаро
иқтисодий муносабатларнинг холатини ифодалаб, унинг кредит – пул, валюта, бюджет, солик, ташки савдо сиѐсатини
амалга ошириш ва давлат карзларини тартибга солиши учун индикатор булиб хизмат килади.
142
Жорий операциялар хизмати уз ичига товар ва хизматлар экспорти (« + » белгиси билан), импорт (« - » белгиси
билан), инвестициялардан соф даромад ва соф транс-фертларни олади, товарлар экспорти ва импорти уртасидаги
фарк савдо балансини ташкил килади. Товар экспорти кредит сифатида чикиб, миллий банкда чет эл валюталари
захираларини вужудга келтиради. Импорт эса («Дебит» графасида «-» белгиси билан) мамлакатдаги чет эл
валюталари захирасини кискартиради.
Инвестициялардан олинадиган соф даромад, у чет элларга куйилган миллий пул капитали хисобига келади, яъни
кредитли хизматлардан олинадиган соф даромаддир.
Макроиқтисодий моделда жорий операциялар хисоби колдиги куйидагича ифодаланади:
Х – М = Х
n
= У – ( С + I + G )
Экспорт, импорт, соф экспорт, Яим, абсорбация.
Абсорбация – Яим нинг мазкур мамлакатдаги уй хужаликлари, корхоналар ва давлатга реализация килинадиган
кисми.
Импортга туловлар экспорт даромадидан ортикча булса, бу мамлакатнинг жорий операциялар буйича баланси
такчил булади ва аксинча.
Капитал харакати баланси активлар сотишдан тушумлар – четдан активлар сотиб олишга сарфлар.
Тулов балансининг такчиллиги Марказий банк (МБ) расмий захираларини кискартириш хисобига
молиялаштирилиши мумкин. Расмий захираларнинг асосийлари куйидагилар:
- чет эл валюталари
- олтин
- мамлакатнинг ХВФ даги кредит умуми
- карз олишнинг махсу хукуки (SDR) ва х.к.
Жахондаги халкаро иқтисодий муносабатлар (ташки савдо, ишчи кучи ва капитал миграцияси, даромадлар,
карзлар ва субсидиялар окими, фан – техника айирбошлаш, туризм ва х.к.) хизмат килиши билан боғлиқ иқтисодий
муносабатлар халкаро валюта – кредит муносабатлари дейилади. Бу муносабатлар пулнинг халкаро тулов
муносабатида амал килиш жараѐнида вужудга келади.
Валюта - бу мамлакатлар пул бирлиги (масалан, сум, доллар ва х.к.) миллий валюта тизими – валюта
муносабатларининг миллий қонунчилик билан белгиланадиган, мазкур мамлакатда ташкил килиниш шаклини
ифодалайди. Унинг таркибий элементлари куйидагилар хисобланади: асосий халкаро тулов воситалари (миллий
валюталар, олтин, халкаро валюта бирликлари – СДР, Евро), валюта курсларини белгилаш ва ушлаб туриш
механизми, халкаро туловлврни баланслаштириш тартиби, валютанинг кайтарувчанлик шароити, халкаро валюта
бозори ва олтин бозори тартиби, валюта муносабатларининг тартибга солувчи давлатлараро муассасалар тизими.
Жахон валюта тизими узининг ривожланишида учта боскичдан утди. Биринчи боскич 1879-1934 йиллар даврини
уз ичига олиб, бунда олтин андоза сифатидаги пул тизими устунликка эга булган. Иккинчи жахон уруши охири (1944
йилдан) 1971 йилгача олтин – девизли тизим устунликка эга булган. Ҳозирги жахон валюта тизими 1971 йилда
ташкил топган булиб, бу тизим бошкариладиган сузиб турувчи валюта тизими номини олди.
Олтин андоза тизими кайд килинган валюта курсининг мавжуд булишини кузда тутади. Мамлакат учта шартни
бажарса олтин андоза кабул килинган деб хисобланган:
а) уз пул бирлигининг маълум олтин мазмунини урнатади;
б) узининг олтин захираси ва пулнинг ичкитаклиф уртасидаги каттик нисбатни ушлаб туради;
в) олтиннинг эркин экспорт ва импортига тускинлик килмайди.
Янги жахон валюта тизими асосларини ишлаб чикиш максадида, 1944 йил Бреттон – Вудск (АКШ) иштирокчи
давлатларнинг халкаро конференцияси чакирилди. Бу конференцияда узаро боғлиқ валюта курсларини тартибга
солиш тизимини яратиш хакидаги келишувга эришилди ва бу купинча Бреттон – Вудск тизими деб аталади. Мазкур
тизим олдинги олтин андозадан кескин фарк килмайди. Унинг асосида олтин – валюта андоза (АКШ доллари) ѐтади
ва бу ерда резервлар сифатида олтин ва доллор чикади.
Хар кандай валюта тизимининг энг мухим таркиби кисмларидан бири валюта курси хисобланади. Валюта курси
бир мамлакат валютасининг бошка мамлакат валютасидаги бахосидир.
Валюта курсларига бевосита таъсир курсатувчи омиллар ичидан куйидагиларни ажратиб курсатиш мумкин:
- миллий даромад ва ишлаб чиқариш харажатлари даражаси;
- миллий истеъмолчиларнинг реал харид килиш лаѐкати ва мамлакатдаги инфляция даражаси;
- тулов баланси холати;
- мамлакатдаги фоиз ставкаси даражаси;
- валютага жахон бозоридаги ишонч ва х.к.
Долларнинг олтинга алмашиниши расман тухтагандан кичик, валютанинг кайд килинган курси, сузиб юрувчи
курсига урин бушатади. Халкаро валюта тизимидаги бу узгариш 1976 йил Ямайкадаги келишувга биноан хукукий
жихатдан мустахкамланади. Когоз пул тизимига утиши билан когоз пуллар олтинга алмаштирилмайди. Бекарор
курслар шароитида валюта курси ҳам хар кандай бошка бахо каби талаб ва таклифнинг бозор курслари билан
белгиланади.
Назарий жихатдан валюта курсларининг тебранишини тушунтириш, харид килиш лаѐкатининг паритет
(турли мамлакатлар пул бирликлари кийматининг бир – бирига нисбати) назарияси ѐрдамида берилади. Бу назарияга
кура, курсларнинг бошкаришни аниклаш учун икки мамлакат истеъмолчилик таварлари «Совати» нархларини
таккослаш талаб килинади. Масалан, агар Ўзбекистонда бундай «соват», айтайлик
25 минг сум, АКШ да эса 100$ турса,
25 мингни 100 га (25000:100) булиб, 1 долларни бахосини хосил киламиз, бу 250 сумга тенг булади.
143
Do'stlaringiz bilan baham: |