3
Сўз боши
Кишилик жамияти ва унинг таррақиѐти босиб ўтган даврлар иқтисодиѐтнинг шаклллантириш ҳамда уни
баркарорлигини таминлаб бориш йулидаги тинимсиз меҳнат жароѐнларидан иборат бўлган. Маълумки, ишчи кучи
меҳнати ишлаб чиқаришни ташкил этувчи, иқтисодиѐтни яратувчи бош омилдир.
Инсон меҳнати туфайли ишлаб чиқариш воситалари ѐрдамида моддий неъматлар яратилади ва у кишиларни
ҳамда жамиятни истеъмолини узлуксиз таъминлаб боради.
Моддий ва номоддий неъматларни ишлаб чиқаришни кўпайтириб бориш инсонларни билими, малакаси,
тажрибаси ва иқтисодий тафаккурини етуклик даражасига бевосита боғлиқдир.
Хусусан, мулкчиликни турли шаклларига асосланган бозор иқтисодиѐти шароитида иқтисодий билим ва
иқтисодий тафаккурни ривожлантириш объектив заруриятга айланади.
Мустақил Ўзбекистон Республикаси хужалик юритишнинг янги шакли булган ижтимоий йуналтирилган
бозор иқтисодиѐти барпо этаѐтган Ҳозирги кунда замонавий бозор иқтисодиѐти талабларига мос келадиган кадрларни
тайѐрлаш долзарб вазифалардан бири сифатида диккат эътиборга турмокда.
Президент И.Каримов курсатиб утганларидек ―Бугунки кунда олдимизга куйган буюк максадларимизга, эзгу
ниятларимизга эришишимиз, жамиятимизнинг янгиланиши, хаѐтимизнинг тараккиѐти ва истикболи амалга
оширилаѐтган ислохатларимиз, режаларимизнинг самараси такдири буларнинг барчаси авваламбор, замон
талабларига жавоб берадиган юкори малакали мутахассис кадрлар тайѐрлаш муаммоси билан чамбарчас
боғлиқлигини барчамиз англаб етмокдамиз‖.
Ҳозирги вақтда ўсиб келаѐтган ѐш авлод ўқувчи ва талабаларга хаѐтнинг асоси булган иқтисодиѐт илми
асосларини ва назарий томонларини ургатишда иқтисодиѐт назарияси муҳим аҳамиятга эгадир. ―Иқтисодиѐт
назарияси‖ фани фундаментал фан булиб, иқтисодиѐтнинг сир асрорларини, иқтисодий жароѐнларни, иқтисодиѐтдаги
узгаришларни билиб олишга, иқтисодиѐтни мохиятини англаб етишга хизмат килади.
Иқтисодий билимлар иқтисодиѐтнинг ўзи каби доимо ривожланиб, янги таълимотлар, гоялар, карашлар билан
тулдириб, кенгайтириб борилмокда. Бу билимлар канчалик чукурлашиб борса ва у ўқувчи-талабалар томонидан
урганиб, узлаштириб борилса, бозор иқтисодиѐти шароитида фаолият курсатиш осонлашади ва самарали натижалар
беради.
―Иқтисодиѐт назарияси‖ фанидан дарсликлар, ўқув кулланмалари билан етарли даражада ўқувчи, талабалар
таъминланмаганлигини эътиборга олган холда, маърузалар матни кулланмасини тайѐрлаш ва талабаларни мумкин
даражада таъминлаш иқтисодиѐт назариясидаги мавзуларни урганишга ѐрдам бериши мумкин.
Мазкур маърузалар матни ўқув кулланмаси профессор А.Улмасов, академик М.Шарифходжаев, профессор
Ш.Шодмонов, профессор Д.Тожибоева, доцент П.Хошимов каби муаллифларнинг дарсликлари, ўқув кулланмалари
асосида тайѐрланди ва профессор Ш.Шодмонов томонидан 2004 йилда ишлаб чикилган дастурда киритилган
булимлардаги мавзуларни мазмунини умумлаштириб беришга харакат килинди.
Do'stlaringiz bilan baham: