Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

 
 


174 
ДИПЛОМАТИК ЭТИКЕТДА КИЙИНИШ МАДАНИЯТИ ҲАМДА 
ҚОИДАЛАРИ 
Кийиниш маданияти ва қоидалари дипломатик этикетнинг ажралмас 
қисмидир. Дипломатик этикетда аѐллар ва эркакларнинг турли хил 
маросимлар учун кийиниш меъѐрлари ва қоидалари белгиланган.
ЭРКАКЛАР УЧУН 
Костюм. Нонушта, коктейл ҳамда 20.00 гача бошланадиган бошқа 
қабуллар учун ѐрқин рангли бўлмаган исталган рангдаги костюмни кийиш 
мумкин, агарда ушбу қабуллар миллий байрам муносабати билан ѐки давлат 
раҳбари, Ташқи ишлар вазири шарафига ѐки унинг номидан ўтказилаѐтган 
бўлмаса. 
Миллий байрам муносабати билан ѐки давлат раҳбари, Ташқи ишлар 
вазири шарафига ѐки унинг номидан ўтказилаѐтган қабуллар ҳамда 20.00 да 
ва ундан кеч бошланадиган қабуллар учун тўқ рангли костюм кийиш тавсия 
этилади. 
Смокинг кийиш керак бўлган ҳолларда таклифномада бу хақда 
огоҳлантирилади. 
Фрак 
кийиш 
лозим 
бўлган 
ҳолларда 
ҳам 
таклифномада 
огоҳлантирилади. 
Кўйлак ва галстук. Барча турдаги қабулларда крахмалланган ва юмшоқ 
ѐқали оқ рангли кўйлак ва ѐрқин ранги бўлмаган галстук тақиш тавсия 
этилади. Рангбаранг ва нейлон кўйлак, қора галстук тақиш тавсия этилмайди. 
Қора галстук мотам белгиси саналади. 
Пайпоқ. ѐрқин рангли ва кўзга ташланадиган бўлмаслиги керак. 
Аксарият ҳолларда кул ранг ва қора ранглигидан фойдаланилади, миллий 
байрам муносабати билан ѐки давлат раҳбари, Ташқи ишлар вазири 
шарафига ѐки унинг номидан ўтказилаѐтган бўлмаса. 
Пойафзал. Қора рангли пойафзал кийиш тавсия этилади. Сандал кийиш 
мумкин эмас. Ялтироқ(лакланган) қора туфли фақат смокинг билан
кийилади. 
Қора рангли бўлмаган пальто ѐки костюм билан қора рангли бош кийим 
кийилмайди. 
Расмий шахслар кийинишида модага қараб эмас, ўзининг даражасига 
амал қиладилар. 
АЁЛЛАР УЧУН 
Қабулда одми, ўртамиѐна ранглардаги кийим кийиш тавсия этилади. 
Нонушта, чой, коктейл учун оддий узун кўйлак, катта бўлмаган шляпа 
кийилади, қабул даврида шляпа ечилмайди. Мезбон шляпа киймайди.
Соат 20.00 да ва ундан кеч бошланадиган қабуллар учун бирмунча 
башанг кийимлар кийилади. Улар одатий узунликда ҳамда узун бўлиши 
мумкин. Шляпа кийилмайди. 


175 
Пойафзал. Пошнаси турли баландликдаги тери ва замшдан пойафзаллар 
кийилади. Спорт пойафзали ҳамда таги каучук, резинали оѐқ кийимни 
қабулга кийиш мумкин эмас.
Қўлқоп ва сумка. Соат 20.00 гача бошланадиган қабуллар учун шойи 
матоли ва лайка қўлқоплар кийиш мумкин. Сумка тери ва замшдан бўлиши 
мумкин. 
Кечки башанг кўйлакларга шойи ва турли қўлқоплар кийиш мумкин. 
Кўйлакнинг енги қанчалик калта бўлса, қўлқоп шунчалик узун бўлади. Кичик 
ўлчамдаги, шойи, бисерли сумка тавсия этилади.
Аѐллар кўйлаги учун мато. Матонинг ранги ва зичлиги фасл ва иқлимий 
шароитларга мувофиқ келиши лозим. Соат 20.00 гача бошланадиган 
қабулларга шерсть, шойи ишлатилиши мумкин. Кечки кўйлаклар учун шойи, 
парча, тафта ишлатиш мумкин. 
Дипломатик қабулларда заргарлик буюмларини кўп миқдорда тақиш 
тавсия этилмайди. 
Аѐллар кийим фасони, матоси ва рангини танлашда эркакларга нисбатан 
эркинликка эга. Бу уларга ўз қомати ва индивидуал хоҳишига кўра кийим, 
мато, фасон, ранг танлаш имконини беради. 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish