Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

Саволлар, эътирозлар ва уларга жавоб 
 
 
Савол ва эътирозлар баҳс, мунозара, музокара жараѐнида муҳим ўрин 
тутади. Боз устига, улар ҳар қандай нутқий мулоқотда учрайди. Савол 
ѐрдамида ноаниқликни бартараф этиш, номаълум нарсани англаш, шу билан
бирга оппонентни чалғитиш, масалани чалкаштириш мумкин. Айни савол ва 
эътирозларда икки томоннинг фикрлари ўртасидаги номувофиқлик кўринади, 
яъни оппонентнинг шубҳалари, алоҳида нуқтаи назари ўз ифодасини топади, 
суҳбатдошларнинг позицияси, уни асословчи фикр ва далиллари аѐн бўлади. 
Саволнинг туғилиши одам фикрлаѐтганининг бош белгисидир. Айрим 
ҳолатларда улар саволга тутилган киши учун фойдадан ҳоли эмас. Чунки 
шайх Саъдий айтганларидек: ―Жумла кишиға ўз ақли камолда кўринур ва ўз 
ўғли жамолда кўринур‖ 
1
Ўринли берилган савол оппонент нуқтаи 
назарининг заиф жиҳатларини намоѐн этиши ва ўз фикрини исботлаш, 
қувватлаш учун қўшимча далил ва асосларни келтиришга мажбур этиши 
мумкин. Бу ўринда Саъдийнинг яна бир ҳикматини эслаш фойдали. 
―Қувватсиз фикр ва андиша фойдасиз ва натижасиздур. Фикр ва андишасиз 
қувват жунун ва жаҳолатдур‖ 
2
Ақл билан савол бериш чинакам санъатдир. Маълумки, ўз ўрнида ва 
тўғри берилган саволда жавобнинг ярми яширин бўлади. Савол ѐрдамида 
баъзан оппонентнинг ортиқча баландпарвоз оҳанги, бўрттиришлари, ѐлғон 
эътирофларини кулгига кўтариш мумкин. Савол фикр уйғотиши, у ѐки бу 
хулосани чиқаришга ѐрдам бериши мумкин. Тўғридан тўғри берилган 
саволга аниқ жавоб бериб, тингловчиларнинг ҳурматини қозониш, уларнинг 
ўз ишини ҳақиқий билимдони билан мулоқот қилаѐтганига бўлган 
ишончини мустаҳкамлаш мумкин. Саволлар ўзига хос, пардаланган талабни 
ифода этади. Шунинг учун улар ѐрдамида керакли бўлган ахборотни олиш 
ѐки унга аниқлик киритиш, баҳс учун лозим бўлган муҳитни аниқлаш, 
муаммоли вазиятни бартараф этиш мумкин.
Бундан ташқари, саволлар ҳар қандай мулоқотнинг самарали тактик 
усулларидан биридир. Саволлардан ташаббусни қўлга олиш, рақибни баҳс 
юритишнинг ўз усули ва услубига риоя этишга мажбур этиш, унга нисбатан 
ўтказилаѐтган босимни кучайтириш ҳам мумкин. 
Баҳс, мулоқот самарали бўлиши, ижобий натижаларга олиб келиши 
1
Саъдий Шерозий. Гулистон. -Т.: Шарқ 2005, -Б 265. 
2
Ўша манба, -Б 275. 


95 
(яъни, суҳбат кўтарилган масала бўйича муайян қарорнинг қабул 
қилинишига олиб келиши, фикр алмашинишга етаклаши ва ҳ.к.) учун савол 
ва эътирозлар конструктив характерда бўлиши талаб этилади. Бунинг учун 
баҳслашувчилар инсон руҳияти билан боғлиқ қуйидаги тамойилларга риоя 
этишлари лозим: а) суҳбатдошга зиѐн-заҳмат етказмаслик. Бу тамойил, 
аввало,, кишининг руҳияти билан боғлиқ бўлиб, инсон шахсиятига тегишли, 
унга нисбатан ҳақоратловчи, ерга урувчи сўзларни айтишни ман этади. 
Мазкур тамойилни бирон-бир баҳс иштирокчиси бузган тақдирда, баҳсдан 
кўзланган мақсад (масалан, ҳақиқатга эришиш) унутилади, баҳс мавзусини 
муҳокама этиш доирасидан четга чиқиб кетади ва аслида ҳар бир иштирокчи 
ўз шаъни учун кураша бошлайди. Кўп ҳолларда нафсонияти озор чеккан 
киши барча нарсани унутиб, таҳқирлар учун ўч олишга тушади. Мавлоно 
Навоий тили билан айтганда: ―Ёмон тиллиг, андоқким эл кўнглига жароҳат 
еткурур, ўз бошиға ҳам офат еткурур‖
1
;
б) масалага шахсий мақсадлардан эмас, иш учун фойдали муаммони ҳал 
этишни кўзлаб ѐндашмоқ керак. Мазкур тамойил кишидан вазиятни ѐки 
муаммони ўзга одам (суҳбатдош, тингловчи) нуқтаи назардан таҳлил этиш ва 
баҳолай билишни тақозо этади. Дарҳақиқат, айрим ҳолларда киши ўринли ва 
асосли фикрларни айтса-да, суҳбатдош ўз ҳаѐтий тажрибаси, билими, 
дунѐқарашидан келиб чиқиб уни нотўғри тушунади. ―Оғиз ҳаммада бир хил, 
калла ҳаммада ҳар хил‖, - дея беҳуда айтилмаган. Саъдий келтирган 
қуйидаги ҳикоят бунга яхши мисол бўла олади: 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish