Сифат назоратининг халқаро стандарти 1 молиявий ҳисоботлар аудити ва уларни кўриб чиқИШ, ишонч билдириш ва бошқа турдош хизматлар кўрсатиш бўйича келишувларни бажарувчи аудиторлик ташкилотларида сифат назорати



Download 0,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana24.02.2022
Hajmi0,76 Mb.
#248127
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
A008 standart



СИФАТ НАЗОРАТИНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТИ 1
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АУДИТИ ВА УЛАРНИ 
КЎРИБ ЧИҚИШ, ИШОНЧ БИЛДИРИШ ВА БОШҚА 
ТУРДОШ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ БЎЙИЧА 
КЕЛИШУВЛАРНИ БАЖАРУВЧИ АУДИТОРЛИК 
ТАШКИЛОТЛАРИДА СИФАТ НАЗОРАТИ 
Жураев Темурмирзо


Режа
■ Мазкур СНХС нинг қўллаш доираси
■ Мақсади
■ Таърифлар
■ Талаблар
■ Стандартни қўллашга доир қўлланма ва бошқа шарҳловчи материал 
■ Сифат назорати тизимининг элементлари
■ Мониторинг 
■ Сифат назорати тизимини ҳужжатлаштириш


■ Мазкур СНХС нинг қўллаш доираси
■ 1.
Мазкур Сифат назоратининг халқаро стандарти (СНХС) аудиторлик ташкилотининг
молиявий ҳисоботлар аудити ва уларни кўриб чиқиш, ишонч билдириш ва турдош хизматлар
келишувлари учун сифат назорати тизими бўйича унинг жавобгарликларини қамраб олади. 
Мазкур СНХС ўринли ахлоқий талаблар билан бирга ўқилиши лозим.
■ 2.
Халқаро Аудит ва Ишонч билдиришнинг стандартлари Кенгашининг (ХАИБСК) бошқа
эълонлари келишувларнинг муайян турлари учун сифат назорати тартиб-таомилларига
нисбатан аудиторлик ташкилоти ходимларининг жавобгарликлари бўйича қўшимча
стандартларни ва йўриқномани белгилайди. Масалан, АХС 220 молиявий ҳисоботларнинг
аудити учун сифат назорати тартиб-таомилларини қамраб олади.
■ 3.
Сифат назорати тизими 11-бандда белгиланган мақсадга эришишга мўлжалланган
сиёсатлар ва ушбу сиёсатларга мувофиқликни таъминлаш ва назорат қилиш учун зарур
тартиб-таомилларни қамраб олади.


■ Мазкур СНХСнинг ваколати

Мазкур СНХС молиявий ҳисоботлар аудити ва уларни кўриб чиқиш, ишонч билдириш ва
бошқа турдош хизматлар келишувлари юзасидан профессионал бухгалтерларнинг барча
аудиторлик ташкилотларига (фирмаларига) нисбатан қўлланилади. Мазкур СНХС га 
мувофиқликни таъминлаш мақсадида алоҳида аудиторлик ташкилоти томонидан ишлаб
чиқилган сиёсатлар ва тартиб-таомилларнинг хусусияти ва даражаси турли омилларга боғлиқ
бўлади, масалан, аудиторлик ташкилотининг кўлами ва фаолият кўрсатиш хусусиятлари ҳамда
тармоққа мансублиги. 

Мазкур СНХС аудиторлик ташкилотининг СНХС га риоя қилиши бўйича мақсадини ҳамда
аудиторлик ташкилотига ушбу қайд қилинган мақсадга эришиш учун имкон берадиган
талабларни қамраб олади. Шу билан бирга, у 8-бандда янада муҳокама қилинганидек, 
қўлланма ва бошқа тушунтириш маълумотлари шаклидаги тегишли йўриқномани ҳамда СНХС 
ва таърифларни тўғри тушунишга тегишли жумлаларни акс эттирадиган таништирув
маълумотларини қамраб олади. 
■ Мақсад мазкур СНХС талаблари белгиланган жумлани акс эттиради ва у аудиторлик 
ташкилотига қуйидагилар бўйича кўмак беришга мўлжалланган: 
■ Нимани амалга ошириш зарурлигини тушунишга; ва
■ Мақсадга эришиш учун кўпроқ ишлар амалга оширилиши заррурлиги бўйича қарор қилишга.

Мазкур СНХС талаблари “лозим” орқали ифодаланган.



Зарур бўлган ҳолатда, қўлланма ва бошқа тушунтириш маълумотлари талабларнинг янада тушунтирилишини
ва уларни қўллаш бўйича йўриқномани таъминлайди. Хусусан, у:



талаб нимани англатишини ёки нимани қамраб олишини кўзда тутганлигини аниқроқ тушунтириши
мумкин; ва


ҳолатларга мос келиши мумкин бўлган сиёсатлар ва тартиб-таомилларнинг мисолларини ўз ичига олиши
мумкин. 

Бундай йўриқнома ўзи талаб белгиламайди, лекин талабларнинг тўғри қўлланилиши учун ўринли бўлади. 
Қўлланма ва бошқа тушунтириш маълумотлари мазкур СНХС да келтирилган масалалар бўйича фундаментал
маълумотларни ҳам акс эттириши мумкин. Ўринли бўлган ҳолатда, давлат сектори аудиторлик ташкилотлари
ёки кичик тадбиркорлик субъектларига хос бўлган қўшимча мулоҳазалар қўлланма ва бошқа тушунтириш
маълумотларида келтирилган. Ушбу қўшимча мулоҳазалар мазкур СНХС даги талабларни қўллашда кўмак
беради. Бироқ, улар мазкур СНХС даги талабларни қўллаш ва уларга риоя қилиш бўйича аудиторлик
ташкилотининг жавобгарлигини чекламайди ёки қисқартирмайди.


Мақсад
Аудиторлик ташкилотининг мақсади шундан иборатки, уни оқилона ишончлилик билан таъминлаш учун
сифат назорати тизимини ташкил этиш ва сақлашдир ва бунинг натижасида: 
(a)
аудиторлик ташкилоти ва унинг ходимлари профессионал стандартларга ва тегишли қонуний ва назорат
талабларига риоя этади; ва
(б)
аудиторлик ташкилоти ёки келишув партнерларипартнер томонидан тайёрланган ҳисоботлар ҳолатларда
ўринли бўлади.

Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish