Microsoft Word ulugbek hamdam muvozanat ziyouz com doc



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#247225
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   56
Bog'liq
Muvozanat

 
77 
Аламзадалик секин-аста чекилиб, ўрнини нафрат туйғуси эгаллаб 
олаётганди. Ҳа, бошқа чора қолмаганди, Юсуф нима биландир 
ҳаётини иҳоталаши, воқеликнинг кетма-кет тушаётган зарбасидан 
ўзини ҳимоя этиши зарур эди. Инчунун, нафрат аламзадалик 
босқичидан бир поғона юқори турарди... У аввало, даврнинг, атроф-
муҳитнинг таъсирига берилиб, аламзадалик ҳолига тушгани учун 
ўзидан нафрат қиларди. Ахир, шунча илму урфонига қарамай, замон 
бир айланиб келганида унинг бошқалардан деярли фарқи қолмади. 
Иккиланишлардан ўзини сақлай олмади... Ахир, у буларнинг 
барчасидан баландда қолмоғи шарт эди ўзининг наздида. Лекин 
бўлмади, у — мағлуб!.. Айни дамда Юсуф бағридаги ўткир 
ханжардек кескир нафрат ўзгаларга ҳам йўналтирилган бўлиб, 
унингча, бунинг сабаби замона чилдирмасига ўйнаб, минг хил тусда 
товланар экан, одамлар бундан изтироб чекишмаётган эди. Ҳа-ҳа, 
бошқалар қиёфасини ўзгартиришар экан, ҳатто унингчалик ҳам 
маънавий қийноқларга дуч келишмаётганди. Ахир, бундай 
изтироблар акаси Амирни ақлдан оздирмадими, ўзини эса мислсиз 
синовларга мубтало қилмадими?.. Лекин ўзгалар-чи? Юсуф ўзи 
билган одамларнинг ҳеч бирида бунақа руҳий эзилишни кўрмади. 
Уларнинг гўё ўзаги йўқ, шамол қаёққа эсса, ўша ёққа суяксиз тилдек 
эгилиб кетишаётганди. Манфаатига уйғун келса, иблис билан 
шартнома тузиб, келмаса, ҳатто пайғамбардан воз кечаётганди 
одамлар... қадрдон деб юргани йигирма йиллик дўсти бугун вазият 
ўзгариши билан кўзига қараб туриб ёлғон гапираётганди. Юсуф ундан 
ёлғон ишлатаётгани учун эмас, балки алдаётиб қизармагани учун 
нафратланаётганди. Чунки инсон ёлғон гапиргани учун ичкарида 
изтироб чекмаяптими, демак, аллақачон ёлғонга кўниккан, уни қабул 
қилган бўлди... Гарчанд у бу даражадаги кучли ҳис — Нафрат билан 
узоқ вақт яшай олмаслигини, яқин келажакда унинг ўзга моҳиятга 
ўтиши муқаррарлигини билса-да, айни пайтда унинг борлигидан 
миннатдорлик сезарди қалбида. Нафрат — ҳимоя қобиғи эканлигидан 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
187
ташқари, уни аламзадалик каби умумнинг дардидан фориғ этаётганди. 
У нафратланаётгани оломондан ҳеч қурса шу йўсин ўзини ажратиб 
олаётганидан кўнглининг чуқур бир жойида аллақандай мамнунлик, 
қониқиш ҳиссини туярди... 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish