Microsoft Word ulugbek hamdam muvozanat ziyouz com doc



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#247225
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   56
Bog'liq
Muvozanat

 
41 
Ёзнинг жазирамаси аллақачон бошланган. Қишлоқдаги ишлар авж 
палласида: ким экин-тикиннинг — суғоришу ўтоқ-чопиқ билан, ким 
чорваси билан банд. Ҳатто мусича, чумчуқ, қалдирғоч, қарқуноқ... 
каби бу юртнинг доимий қушлари ҳам эрталабдан ўз қўшиқларини 
бошлашган, гўё четда қўл қовуштириб қараб туришни ўзларига эп 
кўришмайди. 
Фақат Амирнинггина кўнглига бу қўшиқ сиғмайди — ўз оламига 
батамом ғарқ бўлган. Бола-чақа, рўзғор, мол-ҳол, бозор-ўчар — 
ҳамма-ҳаммаси ҳамон Гулшоданинг гарданида. Амирнинг саҳардан 
кечгача қиладиган иши таҳорат олиш, намоз ўқиш, масжиддагиларга 
“Тарихи Муҳаммадиййа” китобидан соатлаб ўқиб бериш, ора-сирада 
бошқа ўқиганларини қўшиб ваъз айтиш, диний китоблар, хусусан, 
Қуръон тафсирлари, “Баҳоуддин Балогардон”, “’авсул Аъзам” каби 
асарларнинг мутолааси... Худонинг берган куни рўза тутади. Кам 
ухлаб, кам ейди. Соқолини ҳафтада, баъзан ойда бир олади, ўшандаям 
Гулшодаю ота-онасининг қистови билан. Кийгани — эски-туски, 
ямоқ-сумоқ... Ахир пичоққа илинадиган усти бошининг ҳаммасини 
ўзидан фақирроқларга инъом қилиб битирган. Энди укалари ҳам унга 
кийим ҳадя қилишмайди, чунки барибир фойдасиз, бир ҳафтага 
бориб-бормай кимгадир берилади-кетади. Фақат Юсуфдан — 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
102
шаҳардан ҳали-ҳануз уч-тўрт ойда ё битта кўйлак ё кийилган бўлса 
ҳам, тузуккина шим келиб туради. Амир илгари: “Укам ўзи амаллаб 
кун кечираётган бўлса, қандай қилиб менга ул-бул жўнатиб турибди?” 
деб ўйлаб қўярди, энди эса хаёлига ҳам келмайди. Ҳамиша ўз хаёли 
билан, саодатли охират орзуси билан банд. Юрганда, турганда, 
гапирганда, сукутда... ҳамма-ҳамма жойда паришон ва ғамгин. 
Хуллас, Амир ўз ботинидаги оламга шўнғиган, инчунун, одамлар 
елиб-югуриб турган дунёдан деярли узилган ва унинг қувончу 
ташвишидан, дарду муаммоларидан бехабар. У кўп туш кўрарди ва 
тушларида авлиёлар билан суҳбатлашарди. Шуларнинг бирида ҳатто 
пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломга дуч келибди. Ҳарҳолда, у 
шундай деб айтади. Аслида унинг туш, хаёл ва тасаввурлари аралаш-
қуралаш бўп кетган, қайси бири ўнгдагиси, қайси бири рўёда — 
ажратиб ҳам бўлмайди. Чунки мияси ҳамиша бир нарса — Оллоҳ ва 
унга элтувчи йўл, анбиёю авлиё, мужтаҳидларнинг хаёли билан 
банд... 
Нима бўлганда ҳам, бир тушида ёллари узун ва бир томонга 
қайрилган, ҳайбатли оппоқ отни жиловидан ушлаб турган 
пайғамбаримиз Амирни чорлаб, “Кел, ўтир, сен ҳали узоқ ва хайрли 
парвозлар қиласан. Ҳеч бир валийнинг пойи етмаган манзилларга 
етасан”, дебди. Амирнинг юраги ҳапқириб, ҳаяжони бўғзига 
тиқилганча аста юриб отга яқинлашибди. Отни силабди, сўнг 
узангига оёғини қўйиб, бир силтаниш-ла устига чиққани асносида 
уйғониб кетибди... 
Тушлар Амирнинг кучига куч, ғайратига ғайрат, йўлининг тўғри 
эканлиги тўғрисидаги ишончига ишонч қўшди. Энди у илгаригидан 
ҳам кўпроқ ва хўброқ намоз ўқийдиган, мутолаа қиладиган, одамларга 
ваъз айтадиган бўлди-қолди. Буларнинг ҳаммасини кўриб турган 
Одил ака бўлса дам ўғлига юраги ачишади, дам аччиқланади. У, 
“Эркак киши уйланиб фарзандли бўлдими, демак, болаларни оқ йўлга 
узатиб тинчимагунча, гарданидаги қарз узилмайди. Амирнинг уч 
боласини боқиб-парваришлаб, элга қўшиши унинг валий бўлиб 
етишувидан улуғроқ иш. Қолаверса, бунақа тутум ўтган замонларда 
қолиб кетган. Эндиги замоннинг талаби — бошқа”, деб ҳисобларди. 
Агар Амир Одил акага бегона бўлганда, эҳтимол, бунчалар 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
103
тутоқмасди, “Ҳа, энди девона кўйига тушибди-да, шунга шунчами” 
деб қўл силкиб қўя қоларди балки. Ҳолбуки, бегоналар аллақачон 
Амирни худди шундай — енгил бир масхараю қизиқиш билан қабул 
қилишган. Айниқса, тирикчилик ташвишларидан анча қийналиб 
қолган халойиқ учун бошқа ғайритабиий қисмат эгасининг хатти-
ҳаракатлари — тайёр томоша. У Амир ёнаётган оловга ёғ қуйилиб 
туришидан кўпроқ лаззат олади. Одил акани ғазаб отига 
миндираётган жиҳатлардан бири ҳам шу эди. Алифни калтак деб 
юрган қаёқдаги қаланғи-қасанғиларнинг қўлини бигиз қилиб, 
ўқимишли Амирни кўрсатганча “Замонамизнинг жинниси шу бўлади” 
дейишларига ҳеч чидай олмасди. Лекин нафсиламрини айтганда, 
Амирнинг ҳоли бу дунё одамлариникига асло ўхшамасди. У бора-
бора мувозанатини йўқотди. Баъзи кунлари ҳатто уйдан чиқмай намоз 
қиладиган, намоз асносида эса ўзини унутиб, муроқаба ҳолига 
тушадиган бўлиб қолганди. Шундай кезларда унга яқинлашиб, бир 
нима демоққа Гулшоданинг ҳоли бўлмас, Амирнинг ўзи кўпдан бери 
одамлардан узоқлашиб кетгани туфайли уни биров йўқлаб келмас — 
атрофдан, одамлардан, реал дунёдан узилиш пайдо бўлганди. Фақат 
ҳафтада бир икки бор Одил ака ё Ҳалима аяларгина бир коса овқат ё 
иккита нон кўтариб хабар олгани келиб қолишар, шунда ҳам ўғлининг 
намоз қилаётган ҳолда топишиб, қўлларидагини невараларига 
қолдирганча изларига қайтишарди. 
Шу зайлда кечаётган кунларнинг бирида ниҳоят уни йўқлаб 
Мухтор келди. Амир энди таҳорат олиб, намоз бошламоқчи эди. 
Мухтор унинг бир ойдан буён масжидга бормай қўйганидан хавотир 
олиб келганини айтди. Амир унга ҳолини қисқа баён қилди. Шунда: 
— Демак, менинг кўрган тушим бежиз эмаскан-да, — деди. 
— Қанақа туш? 
— Тушимга пайғамбаримиз кирдилар ва менга “Амир чилла 
ўтирсин”, дедилар. Сабабини сўрамоқчи эдим, уйғониб кетдим.
Буни эшитган Амир тўлқинланди. Демак, ҳаммаси рост, ҳаммаси 
тўғри. Тушимда пайғамбаримизнинг менга от миндиргани ҳам бежиз 
эмас. 
Шайтон 
пайғамбаримизнинггина 
шаклу 
шамойилига 
киролмайди. Демак, менинг ҳам, Мухторнинг ҳам туши ҳаққирост, 
менинг чилла ўтиришим шарт!” — хаёлидан ўтказди у. Шундан кейин 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
104
Амир бошқа ҳеч кимдан маслаҳат ҳам, йўл-йўриқ ҳам сўрамади, ўзи 
билганча, ўзи хоҳлаганча тайёргарлик кўрди-да, эртаси азондан чилла 
ўтиришни бошлади. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish